Ҳужжат кучини йўқотган 25.01.2019 18.10.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2223-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори , 18.10.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2223-1
Кучга кириш санаси
28.10.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 25.01.2019
Ҳужжат 28.10.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА ДАВЛАТ ОРГАНИГА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 18 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2223-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 14 январдаги 02/16-10/41-сонли «Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2223-4, 23.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ва «Банкротлик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 63-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 мартдаги ПҚ–1293-сон «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 67-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 16 мартдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2223, 2011 йил 2 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 185-модда) билан тасдиқланган Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б. У.ТУРДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 5 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2012 йил 5 октябрдаги 10-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошида «ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай» сўзлари «ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошида «ҳар ойда» сўзлари «чоракда бир марта» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон) билан тасдиқланган 1-сонли «Бухгалтерия баланси», 2-сонли «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» шакллари бўйича чораклик (кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари) ва йиллик молиявий ҳисоботларни қонунчиликда белгиланган муддатларда;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 4 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТУРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 4 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 4 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 491-модда)