Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«МУДДАТИДА ТЎЛАНМАГАН СОЛИҚЛАР ВА БЮДЖЕТГА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРНИ ҚАРЗДОР КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР МОЛ-МУЛКИ ҲИСОБИДАН УНДИРИБ ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ ҚАРОРЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОР, ШУНИНГДЕК УНГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 10 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1250-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сонли «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2003 йил 10 июндаги 05-20-247, 01-226, 71, 1 ва 230-В-сонли «Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (рўйхат рақами 1250, 2003 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 11-сон);
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 28 ноябрдаги 31, СП-01/755, 98, 2006-50 ва 230-В-1-сонли «Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарор (рўйхат рақами 1250-1, 2006 йил 28 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 491-модда).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Адлия вазири Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 10 октябрь,
2-сон
Олий хўжалик суди раиси Д. МИРЗАКАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 10 октябрь,
7433-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 10 октябрь,
76-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 10 октябрь,
2012-30-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 10 октябрь,
230-В-2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 487-модда)