Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ СОҲАСИ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Давлат активларини бошқаришни янада мақбуллаштириш, алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ташкилотларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланадиган қиймат бўйича давлат улушини кўпайтириш ҳисобига иловага мувофиқ рўйхат бўйича мол-мулкни «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг устав фондига бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур кўчаси, 136а-уйда жойлашган, умумий майдони 2 677 кв.м бўлган, «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг мулкида бўлган бинони давлат мулки сифатида, тасарруф этиш ҳуқуқисиз Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига бепул бериш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 119-уйда («А» корпус) жойлашган, умумий майдони 6 495 кв.м бўлган бинони Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси балансидан тасарруф этиш ҳуқуқисиз Тошкент ахборот технологиялари университетига бепул бериш;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 119-уйда («Б» корпус) жойлашган, умумий майдони 573 кв.м бўлган бинони Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси балансидан тасарруф этиш ҳуқуқисиз Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Бадиий жамоалар ижодий бирлашмасига бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
бир ой муддатда ушбу қарорга иловада кўрсатилган мол-мулкнинг бозор қийматини белгиланган тартибда баҳоласин;
икки ой муддатда «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорга иловада кўрсатилган берилаётган мол-мулкни ҳисобга олган ҳолда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг устав фонди кўпайтирилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Тошкент ахборот технологиялари университети ва «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси берилаётган мол-мулкдан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ушбу қарор 1-бандининг тўртинчи хатбошида кўрсатилган бинони Тошкент ахборот технологиялари университетининг талабалар турар жойи сифатида моддий-техник таъминлашни, уни хайрия маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига мукаммал таъмирлашни назарда тутсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
4. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг марказий аппарати ва Радиочастоталар бўйича давлат комиссияси Тошкент шаҳар, Амир Темур шоҳкўчасидаги 4-уйда;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси Тошкент шаҳар, Навоий кўчасидаги 28а-уйда жойлашади.
5. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2003 йил 25 августдаги 367-сон қарорининг 1-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 августдаги 401-ф-сон фармойишининг 1-бандининг «б» кичик банди ва 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 16 октябрь,
296-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 296-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланадиган қиймат бўйича давлат улушини кўпайтириш ҳисобига «Ўзбектелеком» компаниясининг устав фондига бериладиган мол-мулки
рўйхати
Олдинги таҳрирга қаранг.
|
Т/р |
Бино ва иншоотлар манзили |
Умумий майдони (кв.м) |
Балансда сақловчи (бераётган томон) |
Изоҳ |
| 1. | Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 28 «А» | 4 827 | Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси |
Маъмурий бино, шунингдек |
| 2. | Чирчиқ шаҳри, П. Юсупов кўчаси, «3А» | 1 083,51 | Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги | Маъмурий бино, шунингдек ёндош иншоотлар ва ускуналар берилади |
| 3. | Чирчиқ шаҳри, 9-микрорайон, 50-йиллик шоҳкўчаси | 5 660,67 | Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги | |
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 августдаги 233-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 458-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 484-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда; 2014 й., 15-сон, 167-модда)