Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Суд ижрочилари томонидан солиқ қарздорлигини ундириш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли «Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш ва бюджетдан ташқари жамғармаларни шакллантириш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Суд қарорлари суд ижрочилари томонидан сўзсиз ижро этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар киритилсин:
Вазирлар Маҳкамасининг «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарори 2-бандининг еттинчи хат бошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 26-модда) ва қарорга 1-илованинг 2-банди еттинчи хатбошидаги «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзларни» сўзлари «қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 12-банди «Шакллантириш манбаи» устунининг еттинчи позициясидаги «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзларни» сўзлари «қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 11 октябрь,
290-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 480-модда; 2017 й., 35-сон, 922-модда)