Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021 18.04.2012 йилдаги 137/4-18-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЎЙ-ҲАШАМЛАР, ОИЛАВИЙ ТАНТАНАЛАР, МАЪРАКА ВА МАРОСИМЛАР, МАРҲУМЛАР ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги ПФ-2100-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда пойтахтда ўтказилаётган тўй-ҳашам, маросим ва унга доир турли оилавий тадбирлар исрофгарчилик ва дабдабабозлик билан ўтказилиши кенг жамоатчиликни ташвишга солаётганлиги ва бу борада «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, Маънавият тарғибот маркази, Хотин-қизлар қўмитасининг таклифларини инобатга олиб, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Н. Бахтиёровнинг Тошкент шаҳрида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, Маънавият тарғибот маркази, Хотин-қизлар қўмитасининг бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни мувофиқлаштирувчи Жамоатчилик Кенгашларини тузиш таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот маркази, туман ҳокимликларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик Кенгашининг мақсад ва вазифаларини белгилаб, унга ўтказиладиган тўй-ҳашам, маросим, оилавий тадбирлар ва унга доир бошқа тадбирларни ўтиш ҳолати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда тўй ва маросим эгалари билан ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаларини юклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда, пойтахтдаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни тартибга солиш ҳамда ихчам ва миллий қадриятлар асосида ўтказиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тарғибот орқали жамият ҳаётига татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар ва маросимларни ўтказиш бўйича жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилиш, ушбу масалани маҳалла ва меҳнат жамоасида муҳокама этиш, таъсир чорасини кўриш ва тушунтириш ишларини ўтказиш тизимини яратиш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ихчам ўтказиш ва тадбирларни дабдабали ўтказиш ўрнига маблағни кам таъминланган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлашга йўналтиришни тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имом-хатиблар тўйлар ва маросимлардаги маърузаларида аҳолини эътиборини ёшлар тарбияси, ота-онанинг масъулияти, жамият ҳаётига хавф солаётган таҳдидларни олдини олиш, тинчлик ва мустақиллик неъматини асраш каби масалаларга қаратиши тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳрида меҳнат унумдорлигини сақлаш мақсадида жамоатчиликнинг ресторан, кафе ва тўйхоналарда иш кунлари тўй ва маросим муносабати билан соат 07.00 дан 09.00 гача ёки 12.00 дан 14.00 гача ош бериш, иш вақтида соат 09.00 дан 12.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача ош бермаслик ҳамда соат 23.00 дан кейин тўй ва базмларни давом эттириш ҳолатларини олдини олиш бўйича таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ҳокимликлари, Давлат солиқ бошқармаси, Ички ишлар бош бошқармаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ресторан, кафе ва тўйхонада тўй-ҳашам ва турли маросимларни ўтказишда пластик карточкалар, пул ўтказиш йўли ва банк кредити орқали ўтказиладиган тўловларни қабул қилишда ҳеч қандай чекловларсиз, бир хил нархда амалга оширилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча ресторан, кафе ва тўйхона эгалари томонидан тўй ва маросимларда фуқаролар ҳаётига хавф солувчи техникалар, кўргазмалар ва пиротехникадан фойдаланмаслик ҳамда тўйхона атрофида яшовчи аҳолининг тинчини бузилмаслиги учун тўй-ҳашамдан сўнг, шовқинли ҳолатлар бўлмаслигини таъминлаш чораси кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги барча ресторан, кафе ва тўйхона эгаларига ушбу халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори етказилсин ва ижроси тўлиқ назоратга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Давлат солиқ бошқармаси, Ички ишлар бош бошқармаси, Молия бош бошқармаси: Тўй-ҳашам муносабати билан санъаткорлар ва бадиий жамоаларнинг хизмат кўрсатиш ҳамда хорижий автоуловларни ижарага олиб, шаҳарда айланиш ҳақлари ошириб юборилаётганлигини инобатга олиб, ушбу ҳолатни тартибга солиш ва аниқ меъёр ўрнатиш масаласи бир ой муддатда тегишли юқори ташкилотлар билан келишилган ҳолда, кўриб чиқилсин ва чора-тадбирлар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ички ишлар бош бошқармаси: Тўй-ҳашам муносабати билан келин-куёв ва уларнинг яқинлари шаҳарда айланиши ва суратга олиши жараёнида фуқаролар ва йўл ҳаракати хавфсизлигига қатъий риоя этишини назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хотин-қизлар қўмитасига: Маҳаллий дизайн ташкилотлари ва ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда миллий қадриятларимизга хос бўлган қизлар ва келинлар учун либослар намунасини тайёрлаш, хотин-қизлар ўртасида миллий кийимларни тарғиб этиш, кўргазмалар ташкил этиш ва ҳаётга жорий этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, Тошкент шаҳрида жойлашган барча корхона, ташкилот, муассаса ва фуқаролар йиғинига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва меҳнат жамоасига етказиш ҳамда жойларда қарорнинг ижросини таъминлаш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Тошкенттелерадиоканали» ДУК, «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари таҳририяти ва бошқа оммавий ахборот воситаларига: Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни тартибга солиш масалаларини кенг ёритиш ва тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Р. УСМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 18 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137/4-18-сон