10.10.2012 йилдаги 289-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 10.10.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий пазандачилиги ўзининг ноёблиги, пазандачилик анъаналарининг турли-туманлиги билан ажралиб туради, теран тарихий илдизларга эга, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида, шунингдек республика меҳмонларида Шарқ меҳмондорчилиги рамзи сифатида ғоят машҳурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда тарихий мерос ва маданий бойлик сифатида пазандачилик санъатини сақлаб қолиш борасида катта ишлар амалга оширилди, миллий-тарихий анъаналарни ва озиқ-овқат технологиясининг замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда умумий овқатланиш соҳасини ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди. Умумий овқатланиш соҳасида ёш юқори малакали ошпазлар ва мутахассислар тайёрлашга катта эътибор берилмоқда. Буларнинг барчаси миллий пазандачиликнинг нуфузи ошишига, уни янада оммалаштиришга кўмаклашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий пазандачиликни оммалаштириш ва ривожлантиришда тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари алоҳида ўрин тутмоқда. Кейинги вақтларда умумий овқатланиш ташкилотларида ишловчи тобора кўплаб мутахассислар хорижий ва халқаро пазандачилик танловларининг ғолиблари ва совриндорлари бўлишмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг миллий пазандачилигини сақлаб қолиш ва янада оммалаштириш, халқаро даражадаги ошпазлар тайёрлаш, умумий овқатланиш ташкилотларини ривожлантириш юзасидан жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга халқаро стандартларни жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ умумий овқатланиш соҳасида ошпазлар, пазандалар, қандолатчилар, официантлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий даражасини ошириш тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги соҳаси хўжалик юритувчи субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасини (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Уюшма умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида ўз фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг таъсис йиғилишида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Уюшманинг мақсадлари ва вазифаларини ёқловчи ҳамда умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги, овқатланиш индустрияси учун асбоб-ускуналар, буюмлар ва воситалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида ўз фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар келгусида Уюшманинг аъзолари бўлишлари мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидагилар Уюшманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таомлар тайёрлашнинг миллий анъанаси ва маданияти сақланишини таъминлаш, ўзбек миллий пазандачилик санъатининг унутилиб бораётган турларини тиклаш, миллий пазандачилик санъатини ривожлантиришга кўмаклашиш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланиш соҳаси учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг етакчи ошпазларини жалб этган ҳолда маҳорат дарслари ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги соҳаси мутахассислари тайёрлаш масалаларида ҳамкорлик қилиш, касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ўтказишни ташкил этиш, уларни ишга жойлаштириш юзасидан давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланиш соҳасида рақобатни ривожлантиришга, озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан миллий маҳсулотларни саноатда кенг кўламда ишлаб чиқариш бўйича замонавий қувватларни ташкил этиш учун хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон бош ошпазлар ҳамжамияти уюшмаси (WACS) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, у ўтказадиган тадбирларда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу жумладан халқаро кўргазмалар, конференциялар ва семинарларда қатнашиш орқали Ўзбекистон миллий пазандачилигининг, унинг миллий таомлар ва пазандачилик маҳсулотлари тайёрлашининг ноёб хусусиятлари ва усулларини чет элларга киритиб бориш, ижобий нуфузини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар умумий овқатланиш ташкилотларининг овқатлар тайёрлаш ва хизматлар кўрсатиш маданияти кадрлар тайёрлаш соҳасидаги илғор тажрибасини жорий этиш, шунингдек Ўзбекистон миллий пазандачилик санъати ютуқларини намойиш қилиш ва халқаро майдонда ёйиш учун хорижий мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш ва уларни янада мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада, шу жумладан минтақаларда турли миллатлар пазандачилигига оид танловлар, викториналар, кўргазмалар, фестиваллар ва махсус кунлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хизматлари кўрсатиш, Ўзбекистон миллий пазандачилигини тарғиб ва жорий этувчи махсус нашрлар, китоблар, журналлар ва буклетлар, электрон нашрларни тайёрлаш ва шу жумладан чет элларда тарқатиш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида умумий овқатланиш масалаларини фаол ёритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг ташкилий тузилмасига 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг бошқарув аппарати тузилмасига 2-иловага мувофиқ розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Уюшма муассислари, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Уюшма ҳузурида фаолияти асосан қуйидагиларга йўналтирилган Халқаро миллий пазандачилик санъати марказини (кейинги ўринларда Халқаро марказ деб аталади) ташкил этиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг умумий овқатланиш ташкилотлари учун миллий пазандачилик санъати соҳасида юқори назарий ва амалий кўникмаларга эга бўлган умумий овқатланиш соҳаси мутахассислари (ошпазлар, пазандалар, қандолатчилар, официантлар ва бошқалар)нинг касбий даражасини ошириш ҳамда халқаро миқёсда эътироф этиладиган дипломлар ва сертификатлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий-тарихий анъаналарни ва замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда умумий овқатланиш соҳаси ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланиш ташкилотлари ходимларини овқатлар тайёрлашнинг илғор тажрибаси ва технологияларини, шунингдек хизмат кўрсатиш маданиятини эгаллаши учун қисқа муддатли (1 — 3 ой) ва ўртача муддатли (4 — 6 ой) курсларда ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланиш соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлашда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма аъзолари (қатнашчилари)нинг мажбурий ва ихтиёрий ажратмалари, хайр-эҳсон маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар Уюшмани молиялаштириш манбалари ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатишдан тушадиган ўз маблағлари, Уюшманинг ажратмалари, хайрия ёрдами маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар Халқаро марказни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Уюшма ва Халқаро марказ томонидан ўз эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва хориждан олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналар, ўқув-методик анжомлари ва бошқа товарлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича 2016 йил 1 январгача, истисно тариқасида, божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона йиғимлари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларни ўқитиш жараёнини ташкил этишда Уюшмага ва Халқаро марказга зарур методик ёрдам кўрсатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма билан биргаликда касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг умумий овқатланиш ташкилотларида ишлаб чиқариш амалиётини ўташини ташкил этишни, шунингдек уларни кейинчалик ишга жойлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Уюшма муассисларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда — Уюшмани ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тадбирларини амалга ошириш, бошқарув органларини сайлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда — ушбу қарорга мувофиқ вазифалар ва тадбирлар амалга оширилишини назарда тутадиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда — Халқаро марказ Уставини ишлаб чиқиш, шунингдек унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма ва Халқаро марказ бошқаруви аппаратини зарур билимларга ва тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахассислар ва ўқитувчилар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро марказ томонидан бериладиган сертификатлар (дипломлар)нинг халқаро миқёсда эътироф этилиши юзасидан Жаҳон бош ошпазлар ҳамжамияти уюшмаси (WACS) билан зарур ишлар олиб бориш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Уюшма томонидан амалга ошириладиган тадбирларни унинг буюртманомаларига биноан кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уюшма ва Халқаро марказни Тошкент шаҳридаги бўш турган биноларга жойлаштириш масаласини бир ой муддатда ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 10 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
289-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 октябрдаги 289-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 октябрдаги 289-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси бошқарув аппаратининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг умумий сони — 16 киши (ёрдамчи ва техник ходимлардан ташқари)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 479-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)