Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг
ҚарорИ
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ 2011 ЙИЛ 31 ДЕКАБРДАГИ «ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН 2012 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА»ГИ 851-СОНЛИ ҚАРОРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 31 декабрдаги «Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2012 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида»ги 851-сонли қарори тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Р. УСМОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 18 апрель,
151/4-18-сон