ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ БИЛАН БРАЗИЛИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ЎРТАСИДА
АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ
Сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Бразилия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
2007 йил 10 августда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги билан Бразилия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисидаги Протокол қоидаларига асосланиб,
ўзаро қизиқиш уйғотувчи халқаро муаммолар ва икки томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича мунтазам равишда маслаҳатлашув ўтказиб туриш мақсадида,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг қоидалари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари бўйича қарорлар қабул қилишни истаб,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Томонлар вазирликлар даражасида ёки бошқа даражаларда икки томонни қизиқтирадиган халқаро ёки минтақавий масалалари бўйича мунтазам равишда сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиб турадилар
2-модда
Томонлар бир вақтнинг ўзида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси сессияси ёки бошқа Томонлар келишган жойда сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказадилар.
3-модда
1. Томонлар агар зарурат туғилганда амалдаги улар ўртасидаги шартномаларни бажарилишига доир маълумотларни алмашадилар.
2. Томонлар икки давлат ўртасидаги амалдаги шартномаларни самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида мазкур шартномавий ҳуқуқий базани ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга интиладилар.
4-модда
Томонларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги ёки бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакиллари, агар зарурат туғилганда, ўзаро қизиқиш уйғотувчи масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказадилар ва яқин ҳамкорлик қиладилар.
5-модда
1. Томонлар уларнинг дипломатик ваколатхоналари ўртасида ўзаро алоқалар учун, шунингдек улар ўртасида амалий тажриба алмашиш учун зарур шароитлар яратадилар.
2. Томонлар ўзаро келишилган ҳолларда дипломатик ходимларнинг иш тажрибаси ва таълимини такомиллаштириш соҳасида ҳамкорлик қиладилар.
6-модда
Томонлар дипломатик йўллар билан мунтазам маълумот алмашиш орқали сиёсий, иқтисодий, илмий ва гуманитар ҳамда туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга интиладилар.
7-модда
Мазкур Англашув меморандумини талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай низолар дипломатик каналлар орқали Томонлар ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан дўстона ҳал этилади.
8-модда
Томонларнинг розилиги билан дипломатик каналлар орқали ушбу Англашув меморандумни ўзгартириш мумкин.
9-модда
Ушбу Англашув меморандум имзоланган кундан кучга киради ва беш йил (5) давомида амал қилади, агар Томонлардан бири мазкур Англашув меморандумнинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида навбатдаги муддат тугашидан камида олти ой илгари бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилмаса, Англашув меморандум ўз-ўзидан кейинги беш йиллик даврларга узайтирилади.
Бразилия шаҳрида 2009 йил 28 май куни икки асл нусхада, ўзбек, португал ва инглиз тилларида имзоланди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Мазкур Англашув меморандумини талқин қилишда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
(имзолари)