Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 3 октябрь,
ПФ-4473-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ–4473-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ–2240-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг 31-бандидаги «ҳафтасига икки марта» ва «бир кун ичида» сўзлари «ҳар ҳафтада» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси энергетикасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш тўғрисида» 2001 йил 22 февралдаги ПФ–2812-сонли Фармони 6-бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида» 2005 йил 15 июндаги ПҚ–100-сонли қарори 6-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бухгалтерлик балансидан иборат молиявий ҳисобот — 1-шаклни ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-шаклни — ҳар йили;».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПФ-4940-сонли Фармонига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 5-сон, 60-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги ПФ-5300-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ–605-сонли қарори билан тасдиқланган Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Рухсат гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда, мазкур гувоҳномани беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсат гувоҳномасини беришни рад этишга йўл қўйилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5620-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ–618-сонли қарори билан тасдиқланган Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисидаги низомнинг 45-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Суғурта бозорининг суғурталовчиларини ва бошқа профессионал қатнашчиларини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Суғурталовчиларни қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 06/19/5739/3249-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 июндаги ПҚ–649-сонли қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг:
а) 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия фақат Давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилиши мумкин.
Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишга ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияни бериш учун шунингдек, фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкалари бўйича геологик материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фойдали қазилмалар захиралари Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЗДК деб юритилади) ижобий хулосаси ҳам мавжуд бўлиши зарур»;
б) 117-банди:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечиш такроран келишиб олинишида, мазкур келишувни рад этиш тўғрисидаги қарорда аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечишнинг келишиб олинишини рад этишга йўл қўйилмайди»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ–843-сонли қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи . ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низомнинг 25-банди ўн бешинчи хатбошидаги «ярим йилда бир марта» сўзлари «бир йилда бир маротаба» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ–4473-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада вексель муомаласини тартибга солиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 19 мартдаги ПФ–1738-сонли Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ–186-сонли қарори 1-иловасининг 5 ва 6-бандлари ҳамда 2-иловасининг 5 ва 6-бандлари.
* Мазкур банд 2013 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 40-сон, 466-модда; 2017 й., 5-сон, 60-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон, 08.06.2019 й., 06/19/5739/3249-сон; 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 14.07.2021 й., 06/21/6261/0667-сон)