Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
Қарори
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 5 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1781-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сонли «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 327-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2008 йил 21 январдаги 1, 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1781, 2008 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 12-13-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги низомнинг 44-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«44. Фермер хўжаликлари 1-сонли шакл — бухгалтерия баланси ва 2-сонли шакл — молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлардан иборат бўлган, фақат йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмасдан тақдим қилади.».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон фермерлар хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 19 сентябрь,
72-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РЎЗИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 19 сентябрь,
03/13-1673-сон
Келишилган:
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б. У.ТУРДИЕВ
2012 йил 19 сентябрь.
Ўзбекистон фермерлар хўжаликлари уюшмаси раиси Ф.БЕРДИЕВ
2012 йил 19 сентябрь.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 40-сон, 475-модда)