Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг
Қарори
АЛОҚА ВАЗИРЛИГИ КОРХОНАЛАРИ ТОМОНИДАН ПЕНСИЯ ВА НАФАҚА ТЎЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 28 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 165-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ–4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ–1251-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ–1252-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Алоқа вазирлиги томонидан 1995 йил 18 августда тасдиқланган Алоқа вазирлиги корхоналари томонидан пенсия ва нафақа тўлаш бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 165, 1995 йил 30 август) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 15 август,
44-к-сон
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 15 август,
10-8/2928-сон
Келишилган:
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2012 йил 15 август
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2012 йил 15 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 40-сон, 469-модда)