29.10.2004 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Англашув Меморандуми
Кучга кириш санаси
29.10.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН ҲИНДИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-технологиялари бўйича ўзбек-ҳинд марказини тузиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати (бундан кейин Томонлар деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг дўстона муносабатларини таъкидлаб, ахборот технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу иборада, Тошкент шаҳрида «Ахборот технологиялари бўйича ўзбек-ҳинд маркази»ни тузиш орқали Ўзбекистонда ахборот технологияларини (бундан кейин АТ) ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тўғрисида Ҳиндистон Республикаси Ҳукуматининг таклифини қайд этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек, Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати Тошкентда «Ахборот технологиялари бўйича ўзбек-ҳинд маркази»ни тузиш орқали ахборот технологияларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 30 миллион рупий миқдоридаги грантни тақдим этиш тўғрисидаги қарорини белгилаб ўтиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар қуйидагилар тўғрисида англашувга эришдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш

Марказ фаолияти қуйидагиларга йўналтирилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар учун билимлар базасини ташкил этиш ва ишга жойлашиш имкониятларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонга инвестицияларни жалб қилиш ва экспортдан даромад олиш учун шарт-шароитларни яратиш мақсадида АТ соҳасида жаҳон талабларига жавоб берадиган профессионал мутахассисларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда электрон бошқарувини шакллантиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурий компьютер таъминоти соҳасида қисқа муддатли ихтисослик курслари кўринишидаги тренингни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг давлат хизматчиларини АТ маҳоратларига ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон университетларининг профессор-ўқитувчилар таркибини АТ соҳасидаги малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурий дизайн ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш соҳасидаги замонавий ўқитиш, лойиҳани амалга оширишнинг барча даври бўйича ўқитиш, яъни ускунани мижознинг талабига кўра лойиҳалаштириш, ривожлантириш, тест ўтказиш, синаш, созлаш, мослаш, фойдаланишга тушириш, хизмат кўрсатиш ва ҳоказолар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ҳамкорликни қуйидагилар асосида таъминлайди, жумладан техник экспертиза; аппарат воситалари, дастурий таъминот ва тармоқ ускуналарини етказиб бериш; Ўзбекистон мутахассисларини Ҳиндистонда ўқитиш; Ҳиндистоннинг АТ бўйича экспертларини марказни тузиш ва асосий ишдан узилмаган ҳолда ўқитиш мақсадида юбориш; ва қуйидагиларга биноан ихтисослаштирилган ўқув адабиётларини тақдим этиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илғор компьютер технологияларини ривожлантириш Маркази Ҳиндистон Ҳукумати номидан ижро этувчи орган этиб белгиланади (бундан кейин—ИКТРМ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказда курсларни ташкил этиш учун талаб қилинадиган аппарат воситалари, зарур дастурий маҳсулотлар ва амалдаги тизимлар, тармоқ элементлари ҳамда ўқув синфлари учун ускуналар (проектор, электрон доскалар, нусха олиш машиналари ва ҳоказолар)ни етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказни ташкил этиш ва Ўзбекистон профессор-ўқитувчилар таркибининг асосий ишдан узилмаган ҳолда марказда тренинг ўтказиш мақсадида Ўзбекистонга АТ бўйича умумий миқдорда бир ойга 60 кишидан иборат ҳинд экспертларини юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистоннинг умумий миқдорда бир ойга 48 кишидан иборат мутахассисларини Ҳиндистонда ўқитиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўз навбатида лойиҳани амалга оширишда қуйидагича кўмаклашади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Ҳукумати номидан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги номидан Тошкент ахборот технологиялари университети ижро этувчи орган этиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тегишлича таъмирланган ва жиҳозланган (LAN локал тармоқ/телефон алоқаси/ISDN ва ҳоказо), электр энергияси, UPS/DGSet узлуксиз электр қуввати (қўшимча электр энергиясини таъминлаш), сув, иситиш, совутиш тизими ва ҳоказолар билан таъминланган талаб қилинадиган майдонга эга зарур бинони тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Компьютер ва офис мебелларини таъминлаш, ходимлар, ўқув хоналари, кутубхона ҳамда кафедра хоналари учун тегишли ускуналарни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳиндистондан юборилган экспертларни бепул асосда мебель билан жиҳозланган яшаш жойи, транспорт, алоқа воситаси ва тиббий хизмат билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳинд экспертларига офис учун жой, алоқа воситаси, виза олишда кўмаклашиш, меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш ва ҳоказолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳамкорлик дастури доирасида товар ҳамда хизматларни Ўзбекистонда ундирилиши мумкин бўлган божхона божлари, ички солиқлар, шунингдек бошқа фискал тўловлардан озод қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент аэропортида бепул божхона тозаловини таъминлаш ва ускуналарни Марказга қисқа муддатда етказиш. Ушлаб қолинган ҳолда Ўзбекистон Ҳукумати масъулиятни ўз зиммасига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фойдаланишга киритиш ва ўқитишда, зарур асбоблар, ускуналар, ишчи кучи ва ҳоказо билан таъминлаш бўйича маҳаллий ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказни бошқариш учун Ўзбекистон ходимларини ишга ёллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказни кундалик молиявий қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини бошқаришда кўмаклашишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказнинг кундалик операцион харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Марказни очиш ва унинг фаолияти учун талаб қилинадиган рухсатномаларни ўрнатилган тартибда расмийлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳанинг тегишлича ижро этилиши бўйича мониторинг ўтказиш мақсадида ўзбек-ҳинд Қўшма ишчи гуруҳи тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Интеллектуал мулк ҳуқуқлари, махфийлик ва махфий ахборотни тарқатмаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Англашув Меморандуми доирасидаги исталган модда ёки фаолияти билан боғлиқ ёхуд шунга мувофиқ интеллектуал мулкка эга бўлиш ҳуқуқлари (бундан кейин — ИМҲ), шунингдек бундай ҳуқуқларнинг тақсимланиши бўйича ҳар бир муайян ҳолатда маҳаллий мавжуд қонун ҳужжатлари ва халқаро принципларга мувофиқ кўриб чиқилади. Бироқ, ИКТРМ томонидан ҳар қандай компьютер дастурлари, аппарат воситалари, ўқув курслари материаллари, ўқитиш услубияти/усуллари лойиҳалаштирилса, ишлаб чиқилса, бундай ишларга нисбатан ИМҲ Ҳиндистон Ҳукумати ИКТРМ/Ахборот технологиялари департаменти (DIT)га тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар шуни тасдиқлайдиларки, Томонларнинг ҳеч бири ушбу Меморандум доирасидаги қўшма фаолият жараёнида бошқа томондан олинган ҳар қандай ахборотни исталган учинчи мамлакатга ошкор қилмайди ва тарқатмайди, бошқа Томоннинг ёзма розилиги олинган ёки суд жараёни билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно. Жамоат мулки ҳисобланган ҳар қандай шу каби ахборот/маълумот/хабарга махфий ахборот сифатида кўрилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг ишчи тили— инглиз тили ҳисобланади ва барча дастурий таъминот, ўқув курслари материаллари, ўқитиш ва бошқалар инглиз тилида бўлади. Агар ўқув қўлланмалари фақат рус тилида бўлса, худди шундай шарт-шароитлар тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятларни бажаришда юзага келадиган барча масала ва келишмовчиликлар англашув асосида музокара ҳамда маслаҳатлашувлар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Меморандумга ўзгартиш ва тўлдиришлар киритиш ушбу Меморандумнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Англашув Меморандуми Томонлар имзоланган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Меморандумнинг амал қилиши Томонлар лойиҳанинг якунланганини тасдиқлаганларидан сўнг тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Англашув Меморандумини бажариш учун зарур бўлган лойиҳа бўйича харажатлар, унинг амалга оширилиши жадвали, аппарат воситалари, дастурий таъминоти, тармоқ ускуналари ва бошқа деталларнинг таснифланиши ҳар бир Томон тарафидан алоҳида белгилаб олинади. Ушбу Меморандумни амалга ошириш ва ривожлантириш мақсадида чоп этилган барча ҳужжатлар Меморандумнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаб, қуйида имзо чекувчи Томонлар вакиллари тегишли равишда ваколатланган ва ўзларининг қонунчиликларига мувофиқ ушбу Англашув Меморандумини имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳли шаҳрида 2004 йил 29 октябрда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, ҳинд ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хилда аутентикдир. Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда инглиз тилидаги матн асосий ҳисобланади.

(имзолар)