Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2019 02.10.2012 йилдаги 281-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2019
Ҳужжат 02.10.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН АЙРИМ ТОИФАДАГИ ЮРИДИК ШАХСЛАРГА МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ, ЕР СОЛИҒИ, ЯГОНА ЕР СОЛИҒИ ҲАМДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги 951-сонли «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 30-моддасини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айрим тоифадаги юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 2 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
281-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 октябрдаги 281-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айрим тоифадаги юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I.Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 30-моддасига ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айрим тоифадаги юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзларни (кейинги ўринларда солиқлар бўйича имтиёзлар деб аталади) солиқлардан тўлиқ ёки қисман озод қилиш тарзида беришлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқлар бўйича имтиёзлар қуйидаги ҳолларда берилади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудуднинг бюджети юқори турувчи бюджетдан дотация олмаганда ва солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тегишли бюджетнинг дотация олишига сабаб бўлмаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудуднинг маҳаллий бюджети харажатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида қарорларида назарда тутилган тадбирлар молиялаштирилиши тўлиқ таъминланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян солиқ бўйича имтиёзлар бериш натижасида тегишли бюджетга тушум тушмаслиги мумкин бўлган даромадлар (йўқотишлар) суммаси бошқа манбалар бўйича қўшимча тушумлар ҳисобига қопланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзлар берилган объектлар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган ер участкалари майдони доирасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчида бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқлар бўйича имтиёзлар биринчи навбатда қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчиларга берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга ошираётганларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига ёки ҳудудий инвестиция дастурларига киритилганларга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳудуднинг инфратузилмасини ривожлантиришда қатнашувчиларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқлар бўйича имтиёзлар солиқнинг битта тури бўйича, шунингдек бир нечта тури бўйича бир йўла берилиши мумкин. Солиқ бўйича имтиёзлар дастлаб 12 ойгача бўлган муддатга берилади. Бунда тегишли ҳудудий молия органларининг, давлат солиқ хизмати органларининг, иқтисодиёт ва адлия органларининг хулосасига кўра солиқлар бўйича имтиёзларнинг амал қилиши 12 ойгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин. Кейинчалик ушбу тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ бўйича имтиёз камида беш йил ўтгандан кейин берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Солиқлар бўйича имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ишлар,хизматлар)нинг турларини кенгайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ тадбирларга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқлар бўйича имтиёзлар берилиши натижасида бўшайдиган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда, ушбу маблағлар тўлиқ ҳажмда, белгиланган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда тегишли маҳаллий бюджетга ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Солиқлар бўйича имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқлар бўйича имтиёзларни бериш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари асосида ҳамда ушбу Низомга иловадаги схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашининг солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлари лойиҳалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан мажбурий тартибда келишилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашининг солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлари лойиҳалари (кейинги ўринларда солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлар лойиҳаси деб аталади) тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатларининг таклифлари қарорлар лойиҳасини тайёрлаш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисида ишлаб чиқилган қарорлар лойиҳалари тегишли ҳудудий молия органлари, давлат солиқ хизмати органлари, иқтисодиёт ва адлия органлари билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда юқорида кўрсатилган органлар солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарор лойиҳаси тақдим этилган кундан бошлаб ўттиз кун муддатда ушбу лойиҳа бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия ва солиқ органлари — тегишли бюджетнинг олинмай қоладиган даромадларини ҳамда солиқлар бўйича берилаётган имтиёзларни кутилаётган харажатлар билан таққослаган ҳолда маҳаллий бюджет даромадларига кутилаётган таъсирини баҳолаш юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт органлари — солиқлар бўйича имтиёзлар беришнинг ҳудуд иқтисодиётига таъсири тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адлия органлари — солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлар лойиҳаларини юридик экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича тегишли хулосалар тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарорлар лойиҳаларида қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) солиқлар бўйича имтиёз берилаётган юридик шахсларнинг тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) имтиёз берилаётган солиқ тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) солиқлар бўйича имтиёз берилаётган муддат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) солиқ солишдан бўшайдиган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги келишилган қарорлар лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашига кўриб чиқиш учун қуйидаги материаллар илова қилинган ҳолда киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари имзолаган солиқлар бўйича имтиёзлар бериш мақсадга мувофиқлигини асословчи тушунтириш хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар бўйича имтиёзлар беришнинг ҳудуд иқтисодиёти учун оқибатларини баҳолаган ҳолда зарур ҳисоб-китоблар ва кўриб чиқиш материаллари, шу жумладан солиқлар бўйича берилаётган имтиёзларнинг маҳаллий бюджет даромадлари тушишига таъсири, шунингдек уларга солиқ имтиёзларининг бюджет ва ижтимоий самарадорлигини асословчи ҳисоб-китоблар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашининг раиси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарор у қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жавобгарлиги ва давлат солиқ хизмати органларининг назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Солиқлар бўйича имтиёзларни қўлланишнинг тўғрилигини ва имтиёзларнинг берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида, ушбу Низомга мувофиқ солиқлар бўйича имтиёзлар берилган солиқ тўловчиларнинг Йиғма реестрини юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси давлат солиқ хизмати қуйи органларининг маълумотлари асосида, солиқлар бўйича имтиёзлар берилган солиқ тўловчиларнинг Йиғма реестрини юритади ва ҳар йили уни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 апрелигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
схемаси