ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ХОРИЖИЙ ДИПЛОМАТИК ВАКОЛАТХОНАЛАР ВА МАҚОМИ БЎЙИЧА УЛАРГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН МУАССАСАЛАРНИНГ ТЎЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ТЎЛОВЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 664-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитасининг 1999 йил 10 февралдаги 113-В, 99-20-сонли қарори (рўйхат рақами 664, 1999 йил 10 март) билан тасдиқланган Хорижий дипломатик ваколатхоналар ва мақоми бўйича уларга тенглаштирилган муассасаларнинг тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш ва тўловларини амалга ошириш бўйича тушунтириш ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 22 сентябрь,
28/1-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 22 сентябрь,
2012-28-сон
Келишилган:
Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ
2012 йил 22 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 39-сон, 461-модда)