ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН АФҒОНИСТОН ЎТИШ ИСЛОМ ДАВЛАТИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Битим
Андхойдан Ҳиротгача бўлган автомобиль йўлини тиклашда ҳамкорлик тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ўтиш Ислом Давлати Ҳукумати (бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар),
биргаликдаги саъй-ҳаракатлар асосида ўзаро фойдали икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш ҳамда муносабатларнинг янги йўналишларини ривожлантириш мақсадида,
узоқ муддатли лойиҳалар асосида хизматлар кўрсатишга ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг муҳимлигига алоҳида эътибор қаратиб,
Аҳдлашувчи Томонлар биринчи босқичда қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Аҳдлашувчи Томонлар Андхойдан Ҳиротгача бўлган автомобиль йўлини тўла ёки қисман тиклашда Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида бевосита контрактлар тузилишига келишиб олдилар.
2- модда
Башарти Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битим кучга киргандан сўнг 30 кун мобайнида лойиҳанинг бошланиши ва якунланиши муддатлари, лойиҳа қиймати ва халқаро муассаса томонидан кўриб чиқилган техникавий хулоса бўйича келишувга эришган бўлсалар, Афғон Томони тендерни эълон қилмасдан туриб, Ўзбекистон Республикасига Андхойдан Ҳиротгача бўлган автомобиль йўлини тўла ёки қисман тиклаш ҳуқуқини беради.
3- модда
Афғон томони лойиҳага жалб этилган Ўзбек томони мутахассисларининг хавфсизлиги, ишлаб чиқариш воситалари ва моддий ресурсларнинг муҳофазасини таъминлайди.
4-модда
Ушбу Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро розилигига кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ушбу Битим имзоланган кундан кучга киради.
Юқоридагиларни тасдиқлаб, ўзларининг тегишли Ҳукуматлари томонидан ваколатланган қуйида имзо чекувчилар ушбу Битимни имзоладилар.
Қобул шаҳрида 2004 йил 6 июлда ўзбек, дари ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битимни талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
(имзолар)