21.09.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2391
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг қарори, 21.09.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2391
Кучга кириш санаси
01.10.2012
Ҳужжат 10.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЮК АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ «ҚАМЧИҚ» ДОВОНИДАН ЎТИШИ ВА ҲАРАКАТЛАНИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2391]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 июлдаги 204-сон «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон, 319-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юк автотранспорт воситаларини «Қамчиқ» довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 3 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 3 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2012 йил 3 августдаги 28, 5-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк автотранспорт воситаларини «Қамчиқ» довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2012 йил 10 июлдаги 204-сон «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2018 йил 6 апрелдаги 268-сон «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ юк ташиётган юк автотранспорт воситаларининг «Қамчиқ» довонига кириши ҳамда унда ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 2018 йил 7 июндаги 44 ва 1/212-сонли қарори (рўйхат рақами 2391-1, 09.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2018 й., 10/18/2391-1/1484-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222–II-сон «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 14-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 272-модда) мувофиқ тижорат асосида амалга ошириладиган юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида келишилган аниқ йўналиш бўйича катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш махсус рухсатнома орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хавфли юкларни ташиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари ҳамда мазкур Низом талабларини инобатга олган холда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 268-сон «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқарилган йили 20 йилдан ортиқ бўлган юк автотранспорт воситалари ва шатакчи автотранспортда (тиркама ва ярим тиркамалар бундан мустасно) «Қамчиқ» довони орқали юкларни ташиш тақиқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 2018 йил 7 июндаги 44 ва 1/212-сонли қарори (рўйхат рақами 2391-1, 09.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2018 й., 10/18/2391-1/1484-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Юк автотранспорт воситаларининг «Қамчиқ» довонига кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юк автотранспорт воситалари «Қамчиқ» довонига киришидан олдин мажбурий тартибда габарит ва вазн ўлчамлари текширувидан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юк автотранспорт воситаларини, шунингдек, уларга ортилган юк габарити ва вазни ўлчамларини текшириш ҳамда назорат қилиш А373 «М39 автойўли — Гулистон –Бўка — Ангрен — Қўқон ва Андижон орқали — Ўш» автомобиль йўлининг 185 ва 273-километрларида замонавий технологик қурилмалар билан жиҳозланган назорат пунктлари қуриб битказилгунга қадар 193 ва 268-километрларидаги «Чинор» ва «Наманган» мунтазам йўл-патруль хизмати масканларида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ИИВ ДЙҲХХ деб юритилади) томонидан ҳамкорликда амалга оширилади. Бунда қуйидагиларга жиддий эътибор қаратилади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 2018 йил 7 июндаги 44 ва 1/212-сонли қарори (рўйхат рақами 2391-1, 09.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2018 й., 10/18/2391-1/1484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчининг тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва юк ташишга тааллуқли ҳужжатлари борлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл варақасида ҳайдовчи тиббий, юк автотранспорт воситаси эса техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги белги борлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йилига ва унинг техник ҳолатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ортилган юк габарити ва вазн ўлчамларига.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. А373 «М39 автойўли — Гулистон — Бўка — Ангрен — Қўқон ва Андижон орқали — Ўш» автомобиль йўлининг 185 ва 273-километрларидаги назорат пунктлари қуриб битказилганидан кейин юк автотранспорт воситалари, шунингдек уларга ортилган юк габарити ва вазн ўлчамлари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан текширилади ва назорат қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 2018 йил 7 июндаги 44 ва 1/212-сонли қарори (рўйхат рақами 2391-1, 09.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2018 й., 10/18/2391-1/1484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 2018 йил 7 июндаги 44 ва 1/212-сонли қарорига (рўйхат рақами 2391-1, 09.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2018 й., 10/18/2391-1/1484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Қамчиқ» довони орқали катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиётган ҳар бир юк автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан юритиладиган махсус китобда қайд этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 2018 йил 7 июндаги 44 ва 1/212-сонли қарори (рўйхат рақами 2391-1, 09.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2018 й., 10/18/2391-1/1484-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни «Қамчиқ» довони орқали махсус рухсатномасиз олиб ўтиш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Юк автотранспорт воситасида унинг техник кўрсаткичига нисбатан ортиқча вазндаги юклар бўлса, юк ташувчи (ёки юк эгаси) томонидан ортиқча юкнинг туширилиши ёки бошқа транспорт воситасига ортилиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Юк автотранспорт воситаларининг «Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Юк автотранспортида ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракат хавфсизлиги таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ёки ундан ортиқ юк автотранспорт воситасида юк ташишда, қонунчиликда белгиланган (ёки зарурият бўлган) ҳолларда ўрнатилган тартибда тўлов асосида ИИВ ДЙҲХХ патруль автомобили кузатуви остида ҳаракатланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташишни куннинг фақат ёруғ вақтида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Автопоезд» таниқлик белгиси автопоезд ҳаракатланаётганда, куннинг қоронғи вақтида эса йўлда тўхташ ва тўхтаб туриш пайтида ҳам ёқиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Юк автотранспорт воситаси ҳайдовчиси «Қамчиқ» довони орқали:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
колонна таркибида ҳаракатланиш зарурияти туғилганида яқинни ёритувчи фаралар ёқилган ва узатма ёки тишлашиш механизмини ажратмаган ҳолатда (соатига 40 километрдан юқори бўлмаган тезликда) ҳаракатланади ҳамда юк автотранспорт воситасини тўла тўхтатиш ёки бошқа ҳаракат қатнашчиларига хавфсиз айланиб ўтиш имконини берадиган оралиқ масофани таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналиш бўйлаб фақат ўнг тарафдаги (четки) бўлакдан ҳаракатланади, автотранспорт воситаларини қувиб ўтмайди (йўл четида турган автотранспорт воситаларини айланиб ўтиш ҳолатларидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк билан кетаётганида бошқа автотранспорт воситаларини шатакка олмасдан ҳаракатланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоннеллар орқали битта-биттадан ўтади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник носозлик юз берганида, юк автотранспорт воситасини хавфсиз майдонларга (иложи бўлмаган ҳолларда йўлнинг қатнов қисмидан четга) чиқариб тўхтатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк автотранспорт воситасининг тўхтатиш тизими ишламай қолганида «фалокатли ҳолатлар учун кириш йўли»дан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низомда белгиланган талабларни бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Низом «Ўзавтойўл» Давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» ДАК раиси М. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 3 август,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 443-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2018 й., 10/18/2391-1/1484-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)