Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(«ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2012 ЙИЛ 2 МАЙДАГИ ЎРҚ–328-СОН ҚОНУНИ)
(«ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2012 ЙИЛ 2 МАЙДАГИ ЎРҚ–328-СОН ҚОНУНИ)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майдаги ЎРҚ-328-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 12 сентябрь,
266-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 сентябрдаги 266-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида» 1992 йил 6 мартдаги 103-сон қарорининг саккизинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 3-сон, 7-модда) чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 майдаги 125-сон қарори билан маъқулланган Давлат солиқ хизмати органларининг ягона маълумотлар базасини яратиш ва солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатишни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар комплексига қуйидаги мазмундаги 2.5-1-банд қўшилсин:
| 2.5-1 |
Тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобларни электрон шаклда юритиш учун дастурий таъминотни имтиёзли ёки бепул шартларда тарқатиш |
Тадбирлар | Доимо | Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги Савдо-саноат палатаси |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 520-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 37-сон, 428-модда; 2015 й., 40-сон, 520-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)