Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЮҚОРИ СИФАТЛИ ТЕХНИК МОЙЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ЗАМОНАВИЙ КОРХОНА ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 15 НОЯБРДАГИ 304-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Республикада минерал, синтетик ва ярим синтетик мойлар ишлаб чиқаришни қўшимча қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Юқори сифатли техник мойлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхона ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 15 ноябрдаги 304-сон қарорининг 2-бандига қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:
«Uz-Prista» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига 2012-2013 йилларда «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» унитар шуъба корхонасидан эркин алмаштириладиган валютага базавий мойлар сотиб олишда қўшилган қиймат солиғини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада тўлаш ҳуқуқи берилсин».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И.Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 12 сентябрь,
265-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 37-сон, 427-модда)