Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ ТАРКИБИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
1. «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармони 1-иловасини қисман ўзгартириб, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин*.
* Илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 3 август,
ПФ-2678-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 242-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 303-модда)