11.09.2012 йилдаги ЎРҚ-332-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 12.09.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«МАРДЛИК» ОРДЕНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 8 августда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2012 йил 30 августда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. «Мардлик» ордени таъсис этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. «Мардлик» ордени тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. «Мардлик» орденининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги 176–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 266-модда; 1996 йил, № 5–6, 63-модда, № 9, 120-модда; 1998 йил, № 9, 163-модда; 2000 йил, № 7–8, 202-модда; 2003 йил, № 9–10, 140, 149-моддалар; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 250-модда; 2008 йил, № 4, 193-модда) 11-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мардлик» ордени».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 11 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ–332-сон

2012 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ–332-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
ТАСДИҚЛАНГАН

«МАРДЛИК» ОРДЕНИ ТЎҒРИСИДАГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. «Мардлик» ордени билан ўзини Ватанни ҳимоя қилишга ва Она юрт хизматига бағишлаган, бунда мардлик ҳамда жасорат кўрсатган Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ва бошқа фуқаролари мукофотланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда «Мардлик» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Мардлик» ордени билан Ўзбекистон Республикасининг Президенти мукофотлайди. Мукофотлаш тўғрисидаги фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Мардлик» ордени билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш, шунингдек уни топшириш «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Мардлик» ордени билан мукофотланган шахслар энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти оладилар ва қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Мардлик» ордени кўкракнинг чап томонига тақилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Мардлик» ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда, орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла бериладиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ–332-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«МАРДЛИК» ОРДЕНИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИФИ

«Мардлик» ордени 1 микрон қалинликда олтин қопланган мис қотишмасидан тайёрланади. Орденнинг баландлиги 50 миллиметр, эни 41 миллиметр, қалинлиги 4,5 миллиметр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орден нишони йиғма, унинг асоси тилла ранг нақшинкор парчинлари бўлган кўк эмаль ҳошияли шаклдор геральдик қалқон кўринишида бўлиб, унга Ўзбекистон Республикасининг бирлиги рамзи бўлган қавариқ саккиз қиррали юлдуз бириктирилади. Юлдуз қирралари тарам-тарам бўлиб таралаётган заррин овалсимон нурлар кўринишида бажарилган. Юлдузнинг қарама-қарши қирралари оралиғи 45 миллиметр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саккиз қиррали юлдузга нақшинкор парчинлари бўлган, қавариқ, қадимий услубда акс эттирилган думалоқ шарқона қалқон кўринишидаги диаметри 30 миллиметрли қоплама медальон бириктирилади. Қалқоннинг ҳар иккала ён томони ғалаба, шон-шуҳрат ва мукофот рамзи бўлган қавариқ, тилла рангли дафна япроқларидан гулчамбар кўринишида ҳошияланган. Гулчамбардан пастда тилла ранг гардишли, оқ эмалли лента кўринишида акс эттирилган фонга «MARDLIK» ордени номи жойлаштирилган. Ёзув бўртма бош ҳарфлар билан тўқ қизил эмалда бажарилган. Шрифти «MILLENIUM BdExBT», кегли 20.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шарқона қалқондан юқорида мовий рангда эмалланган олтин ҳалланган ярим ой ва юлдузли мусамман — Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг муқаддас рамзлари тасвирланган. Мусамман ёнларида саккиз қиррали юлдуз фонида миллий ор-номус ва қадр-қиммат, Она юртни ҳимоя қилишга шайлик рамзи бўлган, ўзаро кўндаланг кесишган иккита қадимий шарқона қилич эфеси (даста беламаги), қуйи томонда эса, уларнинг узун қайрилма тиғларининг учлари қавариқли тасвирланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орден нишони композициясини дала формали кийимдаги аскарнинг — Ватан ҳимоячисининг ҳаёт сарчашмаси ифодаси бўлган асосий рамзий белги — чор атрофга таралаётган заррин қуёш нурлари акс этган оқ рангли эмаль фонидаги қалқон марказида жойлашган бўртма, кўкракдан юқори қисмининг ярим ён томонлама олинган тасвири якунлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орденнинг орқа томонида диаметри 22 миллиметрли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қавариқли тасвирланган. Пастки қисмида орденнинг рақами 2 миллиметр ўлчамдаги зарб қилинган шрифт билан ёзилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орден тўрт хил рангдаги йўллари бўлган муҳайяр лента билан сирилган беш қиррали қадағичга илмоқча ва ҳалқача ёрдамида уланади. Лентанинг эни 24 миллиметр. Лента марказидан эни 8 миллиметрли оқ йўл ўтган. Унинг ҳар иккала тарафидан эни 3 миллиметрли яшил йўллар жой олган. Ундан кейин эни 4 миллиметрли мовий йўллар туширилган. Лентанинг чеккалари эни 1 миллиметрли қизил йўллар билан ҳошияланган. Қадағичнинг баландлиги 48 миллиметр, эни 46 миллиметр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қадағичнинг орқа томонида орденни кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 37-сон, 422-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон )