ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИнинг
Қарори
«МОЛИЯ БОЗОРЛАРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ БЎЛГАН БАНКЛАР ТОМОНИДАН АХБОРОТЛАРНИ ОШКОР ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 27 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1162-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 29 июндаги 17/11-сонли «Молия бозорлари иштирокчилари бўлган банклар томонидан ахборотларни ошкор қилиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1162, 2002 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 14-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 18 август,
24/1-сон
Келишилган:
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори в. в. б.
А. ОБИДОВ
А. ОБИДОВ
2012 йил 9 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 404-модда)