Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 07.08.2012 йилдаги 237-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИНИНГ БЕҒАРАЗ ТЕХНИКАВИЙ КЎМАГИ — ГРАНТИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ «ЎЗИНФОИНВЕСТ» АГЕНТЛИГИ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 210-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Ўзинфоинвест» ахборотлар билан таъминлаш ва хорижий инвестицияларга кўмаклашиш агентлигини (кейинги ўринларда «Ўзинфоинвест» агентлиги деб аталади) институционал ривожлантиришга кўмаклашиш ва унинг фаолиятини моддий-техникавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом тараққиёт банки томонидан «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Ўзинфоинвест» агентлиги салоҳиятини ошириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига 195 минг ислом динори миқдорида беғараз техникавий кўмак-грант бериш маъқулланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон томонининг улуши Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, ишлар ва хизматларни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан озод қилиш, «Ўзинфоинвест» агентлиги томонидан лойиҳанинг амалга оширилишини ташкилий-техникавий қўллаб-қувватлашни таъминлаш ҳамда лойиҳани бошқариш бўйича хизматлар кўрсатиш, шунингдек зарурат бўлганда, халқаро ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг қўшимча грант маблағларини жалб этиш орқали хизматлар кўрсатиш ҳисобига таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом тараққиёт банки шартларига мувофиқ Ислом тараққиёт банкининг беғараз техникавий кўмаги — гранти маблағларининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ислом тараққиёт банки ўртасидаги грант битими кучга кирган вақтдан бошлаб 2 йил мобайнида тўлиқ ўзлаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари Ш.О. Тўлагановга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ислом тараққиёт банки билан грант битимини имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзинфоинвест» агентлигига — Ислом тараққиёт банкининг беғараз техникавий кўмаги — грантидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши, лойиҳа тадбирларининг ўз вақтида бажарилиши юзасидан масъулият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига — Ислом тараққиёт банкининг беғараз техникавий кўмаги — грантига ҳисоб-китоб хизмати кўрсатилишини таъминлаш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Ислом тараққиёт банкининг беғараз техникавий кўмаги — гранти маблағлари ҳисобига «Ўзинфоинвест» агентлиги учун юқори технологияли босма ва компьютер ускуналари сотиб олиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзинфоинвест» агентлигига, зарурат бўлганда, лойиҳани амалга оширишга халқаро ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг қўшимча грант маблағларини Ўзбекистон томонининг улуши сифатида белгиланган тартибда жалб этишига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги Ислом тараққиёт банкининг беғараз техникавий кўмаги — грантидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидагиларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом тараққиёт банки гранти ҳисобига юридик шахслар томонидан импорт бўйича келтириладиган товарларнинг божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом тараққиёт банки гранти ҳисобига юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг қўшимча қиймат солиғидан озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси лойиҳа доирасида импорт контрактларининг ўз вақтида ҳисобга қўйилишини ва улар бўйича божхона тартиботларининг тезкорлик билан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки лойиҳа доирасида импорт контрактларининг ҳисобга қўйилишини ва улар бўйича пул маблағларининг ўз вақтида ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Ислом тараққиёт банкининг беғараз техникавий кўмаги — гранти ҳисобига келиб тушадиган юкларни Ўзбекистон Республикаси аэропортлари ва темир йўл станцияларида юклаш-тушириш ишлари ҳамда сақланиши юкни ташишга тайёрлаш ва сақлаш учун тўлов ундирмасдан амалга оширилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги «Ўзинфоинвест» агентлигини матбаа корхонаси сифатида давлат божи ундирмасдан, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзинфоинвест» агентлиги буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзинфоинвест» агентлиги буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визаларнинг расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини давлат божи тўловисиз, белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 7 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
237-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 32-сон, 377-модда)