ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
«ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ОШКОР ЭТИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН АХБОРОТЛАРНИ «БИРЖА» ГАЗЕТАСИДА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ТАРЗДА НАШР ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ БУЙРУҚ, ШУНИНГДЕК УНГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 31 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1671-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2007 йил 1 мартдаги 2007-02-сон «Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни «Биржа» газетасида марказлаштирилган тарзда нашр этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1671, 2007 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 160-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 27 апрелдаги 2010-08-сон «Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни «Биржа» газетасида марказлаштирилган тарзда нашр этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1671-1, 2010 йил 28 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 172-модда).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор в. в. б. А. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 24 июль,
2012-12-сон
Келишилган:
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в. б. У. ТУРДИЕВ
2012 йил 24 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 367-модда)