ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ФУҚАРО ВА ЭКСПЕРИМЕНТАЛ АВИАЦИЯСИ АЭРОДРОМЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ АВИАЦИЯ ҚОИДАЛАРИНИ (ЎЗР АҚ-157) ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҚНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 1 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1240-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2003 йил 14 апрелдаги 50-сон «Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларини давлат рўйхатидан ўтказиш (ЎзР АҚ-157) авиация қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1240, 2003 йил 29 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 24 июль,
3 н-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 370-модда)