31.07.2012 йилдаги 232-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 31.07.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармони)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 21 мартдаги ПҚ–1730-сон қарорига мувофиқ, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни давом эттириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 31 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
232-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 июлдаги 232-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик бандидаги «а1» кичик бандида» сўзлари «а1» ва «а2» кичик бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги «а2» кичик банди қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а2) кредит ташкилотларининг кредитлар, қарзлар ва бошқа қарзлар бўйича қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаларидан – даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-банднинг «в» кичик бандидаги «20 баравари» сўзлари «3 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 4-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошидаги «2 фоизи» сўзлари «1 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 октябрдаги 408-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 9-бандига қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Юқори малака ва ишлаб чиқариш фаолиятида ноёб тажрибага эга бўлган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар иш берувчи ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатларни берган кундан бошлаб 15 кун мобайнида берилади. Бунда, хорижий фуқаронинг юқори малака ва ишлаб чиқариш фаолиятидаги ноёб тажрибаси иш берувчи томонидан белгиланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги «ваколатли банкларда — икки иш кунида» сўзлари «ваколатли банкларда — 8 иш соатида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик бандидаги «ҳамда бозорнинг устав фондига таъсис ҳужжатларида кўрсатилган миқдорнинг камида 30 фоизи киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кредит ташкилотлари учун — муассислардан ҳар бирининг корхона устав фондидаги улуши миқдоридан 30 фоизи киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (вақтинча жамғариладиган сўм ва валюта ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мол-мулк олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкнинг олди-берди далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «орқали» сўзидан кейин «кеча-кундуз» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошидаги «8»рақами «4» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 491-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги биринчи—учинчи хатбошилар этиб баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фойдаланувчи ташкилотлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган техник шартларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти, энергия таъминоти, иссиқлик таъминоти, телефон алоқасига — 3 иш куни мобайнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва канализацияга — 2 иш куни мобайнида улашга берадилар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи—еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 57-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«раҳбар, шунингдек бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқаришни амалга оширувчи шахснинг имзолари намуналари (микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқаришни амалга оширувчи шахснинг имзоси намунасини тақдим этиш талаб қилинмайди, деҳқон хўжалиги бошлиғи ва якка тартибдаги тадбиркор ўз имзолари намуналарини тақдим этади) ва думалоқ муҳр босма изларининг икки нусхаси»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎«Низомга
‎1-ИЛОВА

‎‎___________________________________га

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

‎‎___________________________________дан‎‎

(ариза берувчининг Ф.И.О.)‎‎

‎‎

‎‎АРИЗА

(зарур бўлимлари тўлдирилади)

‎‎I. _______________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг ўзбек тилидаги тўлиқ ва қисқартирилган номи)

‎‎__________________________________________________________________________ни
‎‎давлат рўйхатидан ўтказишингизни илтимос қиламан.‎‎

Мулкчилик шакли:‎‎ ‎‎____________________________________________________________

‎‎(жамоат (давлат), хусусий)

Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

__________________________________________________________________‎‎

‎‎(АЖ, масъулияти чекланган ёки қўшимча мажбуриятли жамият, тўлиқ ёки коммандит

‎‎__________________________________________________________________‎

‎‎ширкат, унитар корхона, хусусий корхона, ишлаб чиқариш ширкати, фермер хўжалиги,

‎‎__________________________________________________________________‎

юридик шахс ташкил этган ҳолда деҳқон хўжалиги ва бошқа тижорат ташкилотлари)

‎‎Рўйхатдаги ходимларнинг тахмин қилинаётган сони _____________________________ киши.

‎‎Асосий фаолият тури __________________________________________________________

‎‎Почта манзили: ___________________________________________________
Почта индекси:____________‎‎

‎‎алоқа боғлаш телефони:‎_____________‎‎

‎‎(Ташкилот ёки муассасанинг) электрон манзили: ‎________________________________‎‎

II. Қуйидагиларни: ‎


‎‎а) _________________________________________________________________________

‎‎(туман (шаҳар), объектнинг манзили ва йўналиши)

манзилида жойлашган объектни __________________________________________________
_____________________________________________________________ муносабати билан

‎‎(реконструкция қилиш мақсади кўрсатилсин)

реконструкция қилиш учун;‎‎‎
‎‎б) менга _____________________________________________ҳуқуқи билан тегишли бўлган

(мулкчилик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида)

‎‎__________________________________________________________________

(турар жой манзили)

‎‎__________________________________________________________________‎

‎‎(бинонинг ўзгартириш мўлжалланаётган шакли ва фойдаланиш мақсади)

турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш учун ишлаб турган муҳандислик коммуникацияларига улашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришингизни сўрайман.

Ишлаб турган муҳандислик коммуникацияларига (газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, канализация, телефон алоқасига) улаш учун техник шартлар бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришингизни ва қуйидаги тахмин қилинаётган ҳисоб-китоб сиғими бўйича: ‎‎

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(ҳисобланган унумдорлик ёки тахмин қилинаётган бошқа дастлабки маълумотлар)

‎__________________________________________________________________‎

‎‎(иш ўринлари сони, ишлаб чиқариладиган маҳсулот (хизматлар, ишлар) ҳажми,

‎‎__________________________________________________________________‎

ускунанинг асосий параметрлари, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш учун ўринлар,

‎‎__________________________________________________________________‎

‎‎телефон алоқасига бўлган эҳтиёж ва бошқалар)

ёки қуйидаги: ‎‎‎

‎‎1. ___________________ куб.м/соат газга;

‎2. 2 фазали ___________ кВт/соат, 3 фазали __________ кВт/соат электр энергиясига;
3. ______________ куб.м/соат сувга;‎‎‎‎
‎‎4. _______________телефон рақамлари бўйича телефон алоқасига;
‎‎5. ____________ Гкал/соат иссиқлик энергиясига;‎‎

‎‎6. __________ куб м/соат канализацияга тахмин қилинаётган эҳтиёжлар учун (аризачининг тегишли ҳисоб-китоблари мавжуд бўлган тақдирда тўлдирилади) ушбу тармоқларга техник шартлар бўйича улашга ҳужжатларни расмийлаштиришни сўрайман.

__________‎‎________________________________________________________‎
‎‎Аризага қўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар*:
1. ______________________________________‎‎‎‎
‎‎2. ______________________________________
3. ______________________________________‎‎
‎‎* Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарорига 1-илова).
_______________________________

_________________________________

(тўлдирилган сана)‎‎

‎‎(муассис ёки ваколатли шахс—ариза берувчининг имзоси)

_______________________________

________________________________ ‎‎

(ариза қабул қилинган сана)

‎‎(рўйхатга олувчи органнинг масъул ходими имзоси)»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 1а-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎‎‎«Низомга
‎ 1а-илова

‎‎ ‎__________________________‎га
‎‎

(рўйхат ўтказувчи органнинг номи)

‎‎ ‎_________________________‎дан‎‎‎‎

‎‎(ариза берувчининг Ф.И.О.)

‎‎

‎‎АРИЗА

(зарур бўлимлари тўлдирилади)

‎‎I. ___________________________________________________________________муддатга

‎‎(деҳқон хўжалиги, хусусий тадбиркор томонидан тўлдирилади)

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(фаолият амалга ошириладиган жой)

_________________________________________________ни амалга ошириш учун

‎‎(фаолият тури)

____________________________________________________________сифатида

‎‎(деҳқон хўжалиги, хусусий тадбиркор)

‎‎юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтказишингизни сўрайман.

‎‎Тадбиркор, деҳқон хўжалиги бошлиғи тўғрисидаги маълумотлар:‎

Ф.И.О.‎‎ ______________________________________________________________________
‎‎Паспортга оид маълумотлар: ____________________________________________________
‎‎Уй манзили: _________________________________________________________________
‎‎Почта индекси: _______________ ‎‎алоқа боғлаш телефони: __________________
‎‎Ариза берувчининг электрон манзили:

________________‎‎

‎‎II. Қуйидагиларни: ‎
а)‎‎ __________________________________________________________________________

‎‎(туман (шаҳар), объектнинг манзили ва йўналиши)

‎‎манзилида жойлашган объектни __________________________________________________
_____________________________________________________ ‎‎муносабати билан

‎‎(реконструкция қилиш мақсади кўрсатилсин)

‎‎реконструкция қилиш учун;
‎‎б) _____________________________________________менга ҳуқуқи билан тегишли бўлган

‎‎(мулкчилик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида)

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(турар жой манзили)

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(бинонинг ўзгартириш мўлжалланаётган шакли ва фойдаланиш мақсади)

‎‎турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш учун ишлаб турган муҳандислик коммуникацияларига улашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришингизни сўрайман;

‎Ишлаб турган муҳандислик коммуникацияларига (газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, канализация, телефон алоқасига) улаш учун техник шартлар бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришингизни ва қуйидаги тахмин қилинаётган ҳисоб-китоб сиғими бўйича:

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(ҳисобланган унумдорлик ёки тахмин қилинаётган бошқа дастлабки маълумотлар)

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(иш ўринлари сони, ишлаб чиқариладиган маҳсулот (хизматлар, ишлар) ҳажми),

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(ускунанинг асосий параметрлари, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш учун ўринлар,

‎__________________________________________________________________

‎‎телефон алоқасига бўлган эҳтиёж ва бошқалар)

‎‎ёки қуйидаги:
‎‎1. ________________ куб м/соат газга;
‎‎2. 2 фазали ______________ кВт/соат, 3 фазали _____________ кВт/соат электр энергиясига;
‎‎3. _________________ куб.м/соат сувга;
‎‎4. __________________ телефон рақамлари бўйича телефон алоқасига;
‎‎5. _________________ Гкал/соат иссиқлик энергиясига;

‎‎6. _____________ куб м/соат канализацияга тахмин қилинаётган эҳтиёжлар учун (аризачининг тегишли ҳисоб-китоблари мавжуд бўлган тақдирда тўлдирилади) ушбу тармоқларга техник шартлар бўйича улашга ҳужжатларни расмийлаштиришни сўрайман.

‎‎__________________________________________________________________

‎‎Аризага қўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар*:

‎‎1. ______________________________________
‎‎2. ______________________________________
‎‎3. ______________________________________

‎‎*) Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарорига 1-илова).

‎‎_______________________________

‎‎‎‎________________________________

(тўлдирилган сана)‎‎

(муассис ёки ваколатли шахс—ариза берувчининг имзоси)‎‎

__‎‎_____________________________‎‎

__‎‎______________________________‎‎

_______________________________‎‎

________________________________‎‎

‎‎_______________________________

________________________________‎‎

‎‎(ариза қабул қилинган сана)

‎‎(рўйхатга олувчи органнинг масъул ходими имзоси)»;

__‎‎_____________________________‎‎‎‎

‎‎__‎‎______________________________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида» 2004 йил 20 майдаги 239-сон қарорининг 1-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 49-модда) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Импорт товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий автоташувчилар томонидан ташилганда божхона томонидан кузатиб бориш талаб қилинмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва беришнинг умумий муддати ишларнинг мураккаблиги даражасига, кўп меҳнат талаб қилиши ва ўзига хослигига қараб, барча зарур ҳужжатлар берилган вақтдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб келинадиган маҳсулотларга 10 иш кундан ортиқ бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга 10 иш кунидан 1 ойгача доирада белгиланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Тижорат фаолияти учун товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 22-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «(нақд хорижий валюта ва/ёки йўл чеклари олиб чиқилишини тасдиқлаш учун)» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи—ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи—ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 апрелдаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги Низомда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 23-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Иш берувчи томонидан юқори малакали ишларни бажариш учун таклиф этилган хорижий фуқарога виза (кириш, кириш-чиқиш визалари) бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан буюртманомани кўриб чиқиш буюртманома берилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги Низомни бажариш юзасидан хатти-ҳаракатлар Схемасига қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Изоҳ. Иш берувчи томонидан юқори малакали ишларни бажариш учун таклиф этилган хорижий фуқарога виза (кириш, кириш-чиқиш визалари) бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан буюртманомани кўриб чиқиш буюртманома берилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошланғич нархни пасайтириш юзасидан электрон аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 8-бандининг тўртинчи хатбошидаги «бош бухгалтерининг» сўзлари «бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш функцияларини амалга оширувчи шахснинг (микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш функцияларини амалга оширувчи шахс имзосининг намунаси талаб қилинмайди)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган «Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги Вақтинчалик низом 9-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспорт қилишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг келиб чиқиши сертификатини бериш муддати 3 иш кунидан ошмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лаборатория синовларини ўтказиш ва бошқа тегишли сертификатларни бериш муддати 5 иш кунидан ошмайди».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 357-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда; 15-сон, 252-модда, 25-сон, 547-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/244/2819-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон; 23.12.2020 й., 09/20/800/1656-сон)