ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2012 ЙИЛ 5 ИЮЛДАГИ ПФ-4450-СОНЛИ «ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИ БЎЙИЧА ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 20 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2380]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2012 йил 19 ноябрдаги 82-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2401, 21.11.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 июлдаги ПФ-4450-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 28-сон, 308-модда) мувофиқ буюраман:
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 18 ноябрдаги 71-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ–4377-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2284, 2011 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 48-сон, 495-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 18 июль,
52-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 18 июлдаги 52-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 июлдаги ПФ–4450-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 июлдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4450-сонли Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 28-сон, 308-модда) асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. 2012 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
иш ҳақи — ойига 72 355 сўм;
ёшга доир пенсиялар — ойига 141 520 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 141 520 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 86 835 сўм миқдорида белгиланади.
2. 2012 йил 1 августдан кейин якка тартибдаги коэффициентларни (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсиялар ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.
2012 йил 1 августгача тайинланган пенсиялар, юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонда белгиланган 1,15 баравар миқдорга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.
3. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (72 355 сўм х 8 = 578 840 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.
4. Якка тартибдаги коэффициентлар қўлланилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари 578 840 сўм (72 355 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
6. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (72 355 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2012 йил 18 июль
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 июлдаги ПФ-4450-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи
миқдорлари
| Ўзгартиришлар санаси ва даври | Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори |
| Сўмларда: | |
| 01.01.1973 йилдан | 70,00 |
| 01.01.1992 йилдан | 350,00 |
| 01.03.1992 йилдан | (350,00 + 550,00) / 2 = 450,00 |
| 01.04.1992 йилдан | 550,00 |
| 01.07.1992 йилдан | 1 000,00 |
| 01.09.1992 йилдан | 1 250,00 |
| 01.10.1992 йилдан | 2 000,00 |
| 01.01.1993 йилдан | 2 500,00 |
| 01.04.1993 йилдан | 3 000,00 |
| 01.06.1993 йилдан | 7 500,00 |
| 01.07.1993 йилдан | 11 250,00 |
| 01.09.1993 йилдан | 13 500,00 |
| 01.11.1993 йилдан | 16 200,00 |
| Сўм-купонларда: | |
| 01.12.1993 йилдан | 24 300,00 |
| 01.01.1994 йилдан | 30 000,00 |
| 01.03.1994 йилдан | 45 000,00 |
|
01.06.1994 йилдан |
70 000,00 |
| Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм): | |
| 01.07.1994 йилдан | 70,00 |
| 01.08.1994 йилдан | 100,00 |
| 01.03.1995 йилдан | 150,00 |
| 01.09.1995 йилдан | 250,00 |
| 01.04.1996 йилдан | 400,00 |
| 01.09.1996 йилдан | 550,00 |
| 01.12.1996 йилдан | 600,00 |
| 01.07.1997 йилдан | 750,00 |
| 01.07.1998 йилдан | 1 100,00 |
| 01.01.1999 йилдан | 1 320,00 |
| 01.08.1999 йилдан | 1 750,00 |
| 01.08.2000 йилдан | 2 450,00 |
| 01.08.2001 йилдан | 3 430,00 |
| 01.04.2002 йилдан | 3 945,00 |
| 01.08.2002 йилдан | 4 535,00 |
| 01.05.2003 йилдан | 5 440,00 |
| 01.08.2004 йилдан | 6 530,00 |
| 01.05.2005 йилдан | 7 835,00 |
| 01.10.2005 йилдан | 9 400,00 |
| 01.07.2006 йилдан | 10 800,00 |
| 01.11.2006 йилдан | 12 420,00 |
| 01.08.2007 йилдан | (15 525,00 + 18 630,00) / 2 = 17077,50 |
| 01.12.2007 йилдан | 18 630,00 |
| 01.04.2008 йилдан | 20 865,00 |
| 01.09.2008 йилдан | 25 040,00 |
| 01.11.2008 йилдан | (25 040,00 + 28 040,00) / 2 = 26 540,00 |
| 01.12.2008 йилдан | 28 040,00 |
| 01.08.2009 йилдан | 33 645,00 |
| 01.12.2009 йилдан | 37 680,00 |
| 01.08.2010 йилдан | 45 215,00 |
| 01.12.2010 йилдан | 49 735,00 |
| 01.08.2011 йилдан | 57 200,00 |
| 01.12.2011 йилдан | 62 920,00 |
|
01.08.2012 йилдан |
72 355,00 |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 345-модда, 46-47-сон, 531-модда)