Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ТЎҒРИСИДА» 2012 ЙИЛ 26 АПРЕЛДАГИ ЎРҚ–327-СОН ҚОНУНИ)
Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида» 2012 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-327-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 19 июль,
225-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги 225-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1.3-бандида:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«оилавий корхонада ягона қатнашчи қолиши»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 34-сон, 405-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 58-модда):
а) қарор номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
в) Низом номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди»;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«14. Оилавий тадбиркорликда ёки ҳунармандчилик фаолиятида қатнашаётган 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахслар учун бир ҳафтада 36 соатлик, 15 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар учун эса – бир ҳафтада 24 соатлик иш вақтидан ошмаслиги лозим»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«ўқувчиларга тегишли мукофотлар тўлаш»;
бешинчи ва олтинчи хатбоши тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 339-модда; 2016 й., 34-сон, 405-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.08.2019 й., 09/19/704/3608-сон)