Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2019 12.07.2012 йилдаги 212-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2019
Ҳужжат 06.01.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг уставини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 531-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 28 мартдаги 87-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг устави 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида Юристлар малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 21 июлдаги 364-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 19 июндаги 118-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 12 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
212-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июлдаги 212-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида»ги 1997 йил 25 июндаги ПФ–1791-сон Фармони билан ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказ адлия ва суд органлари ҳамда адвокатура ходимларини, ҳуқуқшунос профессор-ўқитувчиларни, шунингдек давлат бошқаруви органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ходимларини (юрисконсультларини) қайта тайёрлайдиган ва уларнинг малакасини оширадиган давлат таълим муассасасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда Адлия вазирлигининг буйруқлари, йўриқномалари, кўрсатмалари, шунингдек ушбу Уставга асосан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил тузилмаси бўлиб, ўз балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга ҳамда ўз фаолияти учун зарур бошқа белгилар ва реквизитларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказ бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бўйсунади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказнинг номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тилида — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инглиз тилида — Lawyersʼ Training Center under the Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рус тилида — Центр повышения квалификации юристов при Министерстве юстиции Республики Узбекистан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказнинг манзили: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 15-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

II. Марказнинг мақсадлари, вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари
(II бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 5-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Адлия ва суд органлари ҳамда адвокатура ходимларини, ҳуқуқшунос профессор-ўқитувчиларни, шунингдек давлат бошқаруви органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ходимларини (юрисконсультларини) қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказ фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларни амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида ҳуқуқни қўллашнинг замонавий мамлакатимиз ва хорижий тажрибаси билан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назарий тайёргарликнинг суд фаолияти амалиёти билан чамбарчас ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, ўқув жараёнида олинган назарий билимларни амалиётда яхши ўзлаштириб олиш учун тегишли республика, вилоятлар, туманлар судларидаги судьяликка номзодларнинг стажировкасини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув, илмий-методик ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш учун республиканинг етакчи таълим, тадқиқот муассасалари, суд органлари, шунингдек хорижий мамлакатларнинг жиноят, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасидаги юқори малакали мутахассисларини жалб этиш, шу жумладан контракт асосида жалб этиш.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 347-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 5-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда адлия, суд, юридик хизмат, адвокатура бўйича ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захирада бўлган ва илк бор фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (шаҳар) ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари раислари ва судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимларига тақдим этилаётган шахсларни махсус курсларда ўқитиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар лавозимига захирада турган ёки биринчи марта тайинланган (сайланган) шахсларни суд фаолияти кўникмаларига тайёрлашни, қонун ҳужжатларининг мазмуни ва моҳияти, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари тўғрисидаги чуқур билимларни эгаллаб олишини таъминлаш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 347-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 5-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик олий таълим муассасалари ҳуқуқшунослик фанлари профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича шартнома асосида ўқишлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқшунослик соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқшунос кадрларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш ва тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Марказнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказ ўз мақсади ва фаолиятининг асосий йўналишларини амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотлардан статистикага оид маълумотлар ҳамда зарур материалларни олиш учун мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни белгиланган тартибда ташкил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-услубий, илмий-амалий ва маданий алоқаларни ривожлантириш, тажриба алмашиш юзасидан ҳамкорлик қилиш мақсадида олий таълим муассасалари ҳамда хорижий давлатлар муассасалари билан шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган бюджет маблағлари ҳамда ўз маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда зарур жиҳоз ва анжомларни сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, илмий мақолалар тўпламларини нашр қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тежаб қолинган маблағларни, шунингдек шартнома асосида ўқитишдан тушадиган маблағларни ўзининг моддий-техника базасини яхшилашга, янги дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва бошқа адабиётлар сотиб олишга, нашр этишга, ходимларни рағбатлантиришга сарфлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини белгиланган тартибда амалга ошириш, давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимининг долзарб муаммолари бўйича даврий, илмий-назарий ва амалий нашрлар чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-услубий ишларга юқори малакали ҳуқуқшунос олимларни, тажрибали амалиётчи ходимлар ва хориждан мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий ўқув дастурларига асосан ўқув дастурларини мустақил ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар таркибини белгилаш;
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 5-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини ривожлантириш учун модернизация ва янги технологиялар жамғармасини, ижтимоий ривожлантириш жамғармасини, моддий рағбатлантириш жамғармасини, валюта ажратмалари жамғармасини ташкил қилиш. Мазкур маблағлар олиб қўйилиши мумкин эмас, улар келгусида фойдаланиш учун йиғилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро конференция, симпозиум, семинар ва анжуманларни ташкил қилиш ҳамда уларда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Марказ тузилмаси ва бошқарув органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказ тузилмасига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий-ҳуқуқий фанлар кафедраси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув-услубиёт бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро алоқалар бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-компьютер бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нашриёт бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кутубхона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар бўйича катта инспектор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказда қўшимча равишда бошқа кафедралар, бўлимлар, лабораториялар очилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Марказ фаолиятига директор раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директори икки ўринбосарга эга: ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосар ҳамда молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Марказ директори ва унинг ўринбосарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказ директори ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ буйруқлар чиқаради ва уларнинг бажарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор қонун ҳужжатлари ва мазкур Уставга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ номидан иш олиб боради, барча ташкилотларда унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
директор ўринбосарлари ўртасида Марказ тузилмасига асосан вазифаларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ажратилган маблағлар ва иш ҳақи фонди доирасида лавозим маошлари схемасини, штатлар жадвалини, шунингдек Марказ таъминоти харажатлари тизимини, махсус маблағлар сметасини, шу жумладан тингловчиларга турли пулли хизматлар кўрсатиш харажатларини тасдиқлайди ҳамда уларга ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимлари учун ойлик маош тизими ва рағбатлантириш жамғармасини тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг мол-мулки, маблағларини тасарруф қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномаларни имзолайди, ишонч қоғозлари беради, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида Марказ ҳисоб рақамларини очади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда модернизация ва янги технологиялар жамғармасини, ижтимоий ривожлантириш ва валюта ажратмалари жамғармасини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали профессор-ўқитувчиларга, илмий ходимлар ва бошқа ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан тариф ставкасининг юз фоизигача миқдорда ойлик устама белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларини мукофотлайди ва зарур ҳолларда уларга нисбатан интизомий чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ички меҳнат тартибини белгилайди, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча таътил муддатини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчилар узоқ вақт сабабсиз машғулотларга қатнашмаган ёки ички тартиб-қоидаларни бузган тақдирда, уларни тингловчилар сафидан чиқаради ва бу ҳақда уларнинг иш жойига маълумот юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий кенгашлар, конференция, симпозиум, семинар ва анжуманларда Марказ номидан қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгаш ишига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқотчиларни Марказга бириктириш масалаларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказ директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ кафедралари ва Ўқув-услубиёт бўлими, Халқаро алоқалар бўлими фаолиятига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнини ташкил қилишга бевосита раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларни ўқитиш тақсимот-режалари лойиҳаларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув режаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-услубиёт бўлими ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди уларнинг ишини назорат қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар таълим муассасалари билан алоқа ўрнатиш ва улар билан ҳамкорлик қилиш ишларига жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари томонидан олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини йўналтириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг Илмий кенгаши иш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Илмий кенгаш муҳокамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг ўқув-услубий ва илмий ишлари бўйича ҳисоботлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
директорнинг топшириғига кўра бошқа ваколатларни амалга оширади.

16. Марказ директорининг молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг Ахборот-компьютер бўлими, Нашриёт бўлими, Бухгалтерия, Кутубхона, Хўжалик бўлимига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолияти бир маромда бориши учун уни керакли жиҳозлар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ биноларидан талаб даражасида фойдаланиш, биноларни зарур таъмирлаш ва капитал қурилиш ишларини ташкил қилади ҳамда уларнинг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг хўжалик шартномалари мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди, хўжалик фаолияти бўйича банк операциялари амалга оширилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг молия-хўжалик ишлари тўғрисидаги режалари ва ҳисоботларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
директорнинг топшириғига кўра бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Марказ кафедралари, бўлимлари ва бошқа таркибий тузилмалари директор томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида иш олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Марказ фаолиятига тааллуқли муҳим масалаларни ҳал қилиш учун директор, унинг ўринбосарлари, кафедра мудирлари, касаба уюшма қўмитаси раиси, етакчи олимлар ва мутахассислардан иборат таркибда Илмий кенгаш тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Илмий кенгаш ўз фаолиятини Марказ директори томонидан тасдиқланадиган Илмий кенгаш тўғрисидаги низом асосида олиб боради. Илмий кенгаш иши йиллик иш режасига мувофиқ ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда ҳуқуқшунос мутахассисларни замонавий технологиялар асосида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларини ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ишларини муҳокама қилади ва Марказ номидан хулоса беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ илмий тадқиқотчиларининг мавзуларини тасдиқлайди, уларни кафедраларга бириктиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилар лавозимларини эгаллаш учун танловлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчиларни илмий унвонларга тавсия қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Марказнинг фахрий доктори даражасини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий ўқув дастурларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ, унинг тузилмалари раҳбарларининг ҳисоботларини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Марказ фаолиятини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Марказ фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида пуллик ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат илмий-техникавий дастурлари рўйхатига киритилган илмий дастурларни мақсадли молиялаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари буюртмаси бўйича танлов асосида бажариладиган ишлар учун ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Марказнинг директори ва унинг ўринбосарлари, профессор-ўқитувчиларига олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари, қолган ходимларига эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартларига мувофиқ тариф ставкалари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Марказнинг директори ва унинг ўринбосарлари, доимий асосда ишловчи кафедра мудирлари ва бўлим бошлиқларига адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун белгиланган мартаба даражалари жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Марказ ходимларининг олдинги иш жойидан берилган мартаба даражалари сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказдаги иш даври мартаба даражаларини олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ўқув жараёнини ташкил қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Марказ таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий, иқтисодий-сиёсий ҳаётининг замонавий талаблари, жамият ҳаётини янада тараққий топтириш ва янгилаш, шунингдек жаҳон фани ва маданияти ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган, юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига жавоб берадиган намунавий ўқув дастурлари ва ўқув дастурлари асосида амалга оширади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 5-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Марказнинг ўқув дастурлари юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари ва намунавий ўқув дастурларига асосан ишлаб чиқилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 5-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Марказда тингловчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш кундузги ўқиш шаклида, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Марказга ўқишга юбориладиган ходимлар касбий йўналиши бўйича гуруҳларга бўлинган ҳолда ўқитилади, уларнинг ўқиш вақти ва муддати Марказ билан келишилган ҳолда тайёрланган ҳамда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Олий хўжалик суди ва Адвокатлар палатаси томонидан тасдиқланадиган тақсимот-режаларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқишга юборилган ходимларнинг Марказга етиб келиши тақсимот-режаларга асосан тегишли ташкилотлар томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Марказда тингловчиларни ўқитиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш курсларида икки ҳафтадан бир ойгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш курсларида уч ойдан олти ойгача бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захирада бўлган ва илк бор фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (шаҳар) ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари раислари ва судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьялари лавозимларига тақдим этиладиган шахслар қайта тайёрлаш мақсадида уч ойлик курсларда ўқитилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья лавозимига биринчи марта тайинланган (сайланган) шахслар белгиланган тартибда мажбурий тайёргарликдан ўтадилар;
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 347-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 5-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома-тўлов асосида тингловчиларни ўқитиш муддати буюртмачи ташкилот билан Марказ ўртасида тузиладиган шартнома асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим дастурларини муваффақиятли равишда ўзлаштирган ҳамда таълим курси талабларини тўлиқ бажарган тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқиш (стажировка) натижаларига кўра Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ёки Олий хўжалик судига судья лавозимларида ишлаш учун номзоднинг назарий ва амалий тайёргарлиги тўғрисидаги хулоса тақдим этилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 347-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 5-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўқиш муддати мобайнида тингловчиларнинг асосий иш жойларидаги ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Республиканинг бошқа ҳудудларидан Марказга ўқишга келган тингловчиларга хизмат сафари харажатлари ўқишга йўллаган ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Марказда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш харажатлари адлия ва суд ходимлари, судьяликка захирага олинган номзодлар, юридик олий таълим муассасалари ҳуқуқшунослик фанлари профессор-ўқитувчилари учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик хизматлар ходимлари (юрисконсультлар), адвокатлар ва бошқа тоифадаги тингловчиларни ўқитиш харажатлари ҳар бир киши учун ойига республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробари миқдорида пул ўтказиш йўли билан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Марказнинг халқаро алоқалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Марказ ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш, хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузиш, тегишли халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ўзаро манфаатли асосда илмий ахборотлар алмашиш ишларини йўлга қўяди, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро алоқаларни амалга оширади. Марказ тингловчилар учун ўқув жараёнининг муайян қисмини ва ходимларнинг тажриба орттиришини етакчи хорижий илмий ва ўқув марказларида, фирмаларда ва халқаро ташкилотларда мустақил равишда ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Марказда чет эл фуқароларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, Марказ профессор-ўқитувчилари ва тингловчиларининг хорижий давлатлардаги ўқув ва илмий-тадқиқот ишлари, тажриба орттириши халқаро шартномалар, давлат органлари ўртасида тузилган битимлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Марказ фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ушбу Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июлдаги 212-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида Юристлар малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 21 июлдаги 364-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Белгилаб қўйилсинки, Юристлар малакасини ошириш марказида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда адлия, суд, юридик хизмат, адвокатура бўйича ҳуқуқшунос кадрлар қайта тайёрланадилар ва малака оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захирада бўлган ва илк бор фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (шаҳар) ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари раислари ва судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимларига тақдим этилаётган шахслар уч ойлик махсус курсларда ўқитиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик олий таълим муассасалари ҳуқуқшунослик фанлари профессор-ўқитувчилари малака оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича шартнома асосида ўқишлар ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқшунослик соҳасида илмий тадқиқотлар амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқшунос кадрларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш борасида тавсиялар ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Марказнинг директори ва унинг ўринбосарлари, профессор-ўқитувчиларига олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари, қолган ходимларига эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартларига мувофиқ тариф ставкалари белгиланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қарорнинг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 330-модда; 2014 й., 1-сон, 5-модда; 2017 й., 22-сон, 431-модда)