Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2020 06.07.2012 йилдаги 200-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2020
Ҳужжат 06.07.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сонли «Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлашга қўйиладиган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 6 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 200-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим негизида ўқитиш муддати уч йил бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими узлуксиз таълим тизимининг мажбурий мустақил тури ҳисобланади ва «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари тизими ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мақсади ва вазифаларини амалга ошириш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитларни таъминлайдиган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари юридик шахслар ҳисобланади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўз уставига, мустақил балансига, Молия вазирлигининг Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисоб рақамларига (давлат таълим муассасалари учун), ҳисоб-китоб рақамларига, ўз номи кўрсатилган муҳрга, бурчакли штампга ва бланкаларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг устави қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг муассислари бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний ва нодавлат юридик шахслар томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўқувчиларни соҳа бўйича пухта, табақалаштирилган ҳолда ўқитиш, уларнинг интеллектуал камол топишини ва уларнинг қобилиятлари ва касбларга мойиллигига мувофиқ равишда танлаган мутахассисликларни эгаллашини таъминлаш ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мақсади ҳисобланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактаблари 9-синфларини битирувчиларнинг сифатли мажбурий ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидан фойдаланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг изчил интеллектуал, маданий ва маънавий-ахлоқий камол топишга бўлган эҳтиёжини қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни миллий ғояларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил дунёқарашга ва фикрлашга эга бўлган маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириши ёки танлаган касб ва ихтисосликка мувофиқ меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун уларнинг юқори даражада сифатли билимлар олишини ва касбий тайёргарлигини таъминлайдиган давлат таълим стандартлари доирасида умумтаълим ва касб-ҳунар дастурларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларини, маъмурий-ижтимоий соҳани зарур йўналишдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига эга бўлган кадрлар билан энг юқори даражада таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини шакллантириш ва фаолият кўрсатишининг умумий шарт-шароитлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳудудларнинг демографик, ижтимоий-иқтисодий ва географик шароитларини, меҳнат бозорининг тегишли соҳа мутахассисларига бўлган талабини, уларни ўқувчиларнинг асосий яшаш жойларига мумкин қадар яқин жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Бошқа жойлардан келган ўқувчилар учун, имкониятга қараб, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ҳузурида уларни оиласидан алоҳида яшаши учун етарли уй-жой-маиший шароитлар билан таъминлайдиган ётоқхоналар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш уч йил муддат билан, кундузги шаклда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Академик лицей давлат таълим стандартига мувофиқ ўрта махсус маълумот беради, гуманитар ва табиий-илмий йўналишлар бўйича интенсив интеллектуал ривожланишни, соҳа бўйича пухта табақалаштирилган ўқитишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейларда ўқитиш олий таълим муассасалари бакалавриати талабаларининг салоҳиятли контингентини шакллантиришга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейларга ўқишга киришда ўқувчилар ўз имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда гуманитар ёки табиий-илмий таълим фанлари ва курсларини пухта ўзлаштириш йўналишини ихтиёрий равишда танлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълимнинг узвийлигини яхшилаш мақсадида давлат академик лицейлари ўзаро муносабатлари уларнинг уставларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинадиган соҳага оид олий таълим муассасаларига биркитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳа бўйича пухта, табақалаштирилган ҳолда ўқитиш учун тегишли олий таълим муассасалари академик лицей устидан патронатни амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Касб-ҳунар коллежи Давлат таълим стандарти доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими беради, ўқувчиларнинг касбий мойилликлари, маҳорати ва кўникмаларининг пухта ривожланишини, танланган касблар бўйича мутахассисликларнинг кенг кўламига эга бўлишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб-ҳунар коллежлари мутахассислар тайёрлашнинг тури ва соҳасидан келиб чиққан ҳолда классификация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб-ҳунар коллежларида касбий тайёргарлик йўналишлари республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлаш, касблар ва мутахассисликлар йўналишлари классификаторига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб-ҳунар коллежларида мутахассислар тайёрлаш сони ва касб-ҳунар коллежлари соҳасини қайта ўзгартириш имконияти меҳнат бозорининг у ёки бу соҳа кадрларига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Иқтисодиёт тармоқлари ва маъмурий-ижтимоий соҳанинг кадрларга бўлган талабини энг юқори даражада таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, зарур соҳа ва таълим даражаси бўйича кадрлар тайёрлашни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб-ҳунар коллежида таълим ва касб-ҳунар дастурларини бажариш корхоналар ва касб-ҳунар коллежлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб-ҳунар коллежлари учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тармоқ вазирликлари, идоралари, иқтисодий барқарор корхоналар орасидан васийлар аниқланади, улар иш берувчилар билан шериклик муносабатлари ривожлантирилишини таъминлайдилар, ўқувчиларнинг корхоналарда, муассасаларда ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишга, кейинчалик битирувчиларни ишга жойлаштиришга, шунингдек касб-ҳунар коллежларининг моддий-техник ва ресурс базасини мустаҳкамлашга, ўқувчилар ва ўқитувчиларни ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имкониятлари чекланган ўқувчиларни ўқишда ва касб-ҳунарни эгаллашда тенг имкониятлардан фойдаланишини таъминлаш учун имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда спортнинг олимпиада ва миллий турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт ва спорт резерви соҳасида юқори малакали ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш мақсадида олимпиада резерви коллежлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ривожланган ўқув-методик ва моддий-техник базага, юқори малакали ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими мастерларига эга бўлган етакчи касб-ҳунар коллежлари негизида узоқ жойлардаги соҳага оид касб-ҳунар коллежлари орасидан филиалларга эга бўлган бирлашган (базавий) касб-ҳунар коллежлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган коллежларнинг филиаллари, қоидага кўра, маъмурий марказлар ва йирик шаҳарлардан узоқда жойлашган, мутахассислар тайёрлашнинг соҳа йўналиши бўйича ўхшаш бирлашган коллежга эга бўлган касб-ҳунар коллежлари орасидан танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчиларни соҳа бўйича пухта, табақалаштирилган, касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, уларнинг интеллектуал камол топишини, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбияланишини таъминлаш мақсадида ҳарбий академик лицейлар ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларини, олимпиада резерви коллежларини, бирлашган (базавий) касб-ҳунар коллежларини ва уларнинг филиалларини, ҳарбий академик лицейларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш шарт-шароитлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ва ходимларига ижтимоий кафолатлар, қўллаб-қувватлаш ва имтиёзлар қонун ҳужжатлари, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси устави билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини лицензиялаш ва аккредитация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўқувчиларни академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шаҳарлар ва туманлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг умумий параметрлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, умумтаълим мактаблари 9-синфлари битирувчиларининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олинишини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича ўқишга қабул қилиш параметрлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўқувчиларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш 9 йиллик умумий ўрта таълим негизида, умумтаълим мактабини тамомлаганлик тўғрисида давлат намунасидаги шаҳодатномалар асосида, уларнинг академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқиш йўналишини ихтиёрий танлашини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш ва расмийлаштиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўқувчилар, ўқитувчилар ва муҳандис-педагоглари таркиби, иш берувчилар, ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчилар) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим ва касб-ҳунар дастурларини бажариш уч йил ўқитиш мобайнида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар ўқитиш курслари бўйича гуруҳларга, ўқитиш йўналиши бўйича эса — бўлимларга бирлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуруҳларни тўлдириш, қоидага кўра, 30 нафаргача ўқувчилар доирасида белгиланади, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ва бошқа ўқув-тарбия жараёнини рационализациялаш масалалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартига мувофиқ аниқланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув йили 2 семестрга бўлинади, ўқувчилар учун ҳар бир ўқув йилида жами камида 10 ҳафта ва кўпи билан 12 ҳафта давом этадиган таътиллар белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурлари Давлат таълим стандарти билан белгиланадиган қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим дастурлари — академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитиш фанлари ва йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган, соҳага оид таълим дастурлари ва ихтисослаштирилган дастурлар — академик лицейлар учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитиш йўналишлари бўйича умумтехника касб-ҳунар дастурлари ва махсус дастурлар — касб-ҳунар коллежлари учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имкониятлари чекланган шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими махсус дастурлари ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилиш қуйидаги рейтинг назорат тартиб-қоидалари амалга оширилишини назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий назорат — сўровлар, семинарлар, назорат ишлари ва тестлари тарзида билимлар, маҳоратлар ва кўникмаларни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оралиқ назорат — семестр тугагач ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангач имтиҳонлар, тестлар, синовлар, курс ва малака ишлари шаклида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний назорат — академик лицейда ва касб-ҳунар коллежида ўқитиш тугагач давлат аттестацияси – имтиҳонлар, тестлар, малакавий ишлар, диплом лойиҳаларини ҳимоя қилиш шаклида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўқитиш курсини тамомлаш якунлари бўйича, рейтинг назорати ва аттестацияси натижалари асосида ўқувчини навбатдаги курсга ўтказиш ёки ўқитишнинг такрорий йилига қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчини курсдан-курсга ўтказиш ёки ўқитишнинг такрорий йилига қолдириш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорининг буйруғи билан амалга оширилади. Курсдан-курсга шартли равишда ўтказишларга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўқувчиларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг бир типидан бошқасига ўтказиш, ўқишга тиклаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўқувчиларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитиш касб-ҳунар таълимининг фан ва ишлаб чиқариш билан ўзаро ҳамкорлиги асосида қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг корхоналарда тизимли асосда ишлаб чиқариш амалиётидан ўтиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек иш берувчиларни ўқув жараёнига, тармоқ таълим стандартларини ва ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқишга жалб этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқотлар натижаларини янги ахборот ва педагогик технологияларни ўзлаштириш учун экспериментал майдончалар ташкил этиш орқали ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитишни ташкилотларда ишлаб чиқариш меҳнати билан қўшиб олиб бориш, касб-ҳунар коллежларида қўшма ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, ўқувчиларни ишлаб чиқариш амалиётидан ўтиш учун базалар билан таъминлаш асосида малакали кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашнинг дуал тизимини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида мутахассисларни, ўқув гуруҳларини мақсадли тайёрлашни молиялаштиришда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг моддий-техника ва ресурс базасини мустаҳкамлашда, шунингдек таълим муассасаларини замонавий анжомлар, аппаратуралар ва ускуналар билан жиҳозлашда, академик лицейлар ўқувчиларига амалий билимлар олиши учун олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ўқув-лаборатория базасини беришда корхоналар, ташкилотлар ва бошқа иш берувчиларнинг ихтиёрий (ёки тузилган шартномалар асосида) қатнашиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларни товар маҳсулотлар ишлаб чиқарган ҳолда меҳнат фаолиятига ва ишлаб чиқариш жараёнига фаол жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларга келгусида улардан ишлаб чиқаришда ва битирувчилар-ишлаб чиқувчиларнинг жойларда тақдим этилган лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланиши эҳтимоли учун диплом ишланмалари мавзулари рўйхатини беришда корхоналар, ташкилотлар ва бошқа иш берувчиларнинг қатнашиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита ишлаб чиқаришда муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда юқори малакали мутахассислар – ишлаб чиқарувчиларнинг ўқувчиларни ўқув-касбий тайёрлашда қатнашиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат ва нодавлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари давлат таълим стандартига мувофиқ қўшимча таълим хизматлари олиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини бошқаришда унинг уставида белгиланган шаклда қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейлар учун – таълим йўналиши ихтисослиги бўйича фанлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежлари учун – ўрта махсус, касб-ҳунар таълими касблари ва мутахассисликлар тайёрлаш йўналишлари классификаторларига мувофиқ малака даражаси, эгалланган касб ва унга қўшимча мутахассисликлар кўрсатилган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломларга ўзлаштирилган умумтаълим ва махсус (касбий) фанлар (курслар), соатлар ҳажми ва улар бўйича баҳолар (рейтинг), шунингдек битирувчининг умумий рейтинги ва якуний давлат аттестацияси натижалари кўрсатилган ҳолда киритма варақча илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат аттестациясидан ўтмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига таълим даражасига ва такрорий давлат аттестациясига 3 йил мобайнида талаб қўйилмайдиган ишга жойлашиш ҳуқуқини берадиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тамомлаганлик тўғрисидаги маълумотнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом олий таълим муассасасига кириш ёки эгалланган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Касб-ҳунар коллежи манфаатдор вазирликлар ва идоралар, иш берувчилар, меҳнат ва аҳоли бандлиги органлари билан ҳамкорликда пулли-контракт асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлмаган шахсларни умумтаълим мактабларининг 11-синфлари битирувчилари касбий тайёргарликка эга бўлишлари учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иккинчи мутахассисликни олишни хоҳловчи ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли шахсларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурлари бўйича ўқитиши мумкин (бўш ўқув майдонлари, зарур ресурс таъминоти ва ўқитувчи кадрлар мавжуд бўлган тақдирда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришнинг ташкилий тамойиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг иш билан бандлигига кўмаклашиш касб-ҳунар коллежлари, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, меҳнат ва аҳоли бандлиги органлари, васийлар, тармоқ вазирликлари, идоралари, корхоналарининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг иш билан бандлигига кўмаклашиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, ўқувчилар ва иш берувчилар ўртасида белгиланган тартибда уч томонлама шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги иш ўринлари яратиш ишларини ташкил этишда шаҳар аҳамиятига эга бўлган ва бошқа йирик корхоналар иштирокида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун иш ўринларининг касбий таркибини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчиларни ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини жалб этган ҳолда иш ўринларининг мунтазам ярмаркаларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчиларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда кўмаклашиш мақсадида улар учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳудудий органлари иштирокида бизнес-лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчиларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва ўзини ўзи иш билан банд этиш даражасини ошириш мақсадида имтиёзли кредитлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчилардан у ёки бу йўналишда фойдаланиш бўйича имтиҳон олувчи профессионал комиссиялар, васийлар, бошқа иш берувчиларнинг тавсияларини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчиларни ишга жойлаштиришга йўналтирилган бошқа чора-тадбирларни амалга оширишга доир тадбирларни бажариш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Касб-ҳунар коллежлари, ўқувчилар ва иш берувчилар ўртасидаги уч томонлама шартномаларни тузиш, қайта тузиш ўқувчилар таълим олишининг бутун даври жараёнида, шунингдек оралиқ ва давлат аттестацияси якунлари бўйича амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Битирувчиларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш олий таълим муассасаларига кирган, мамлакат ташқарисига чиқиб кетган, меҳнатга лаёқатсизлик тўғрисида тиббий хулосага эга бўлган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа узрли сабаблар бўйича контингент истисно этилган ҳолда ҳар бир касб-ҳунар коллежи, ҳар бир туман ва шаҳар, аниқ эгалланган касб бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш тўғрисидаги ахборот қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари томонидан статистика органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Педагог кадрлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Белгиланган талабларга мувофиқ тегишли олий маълумотга эга бўлган шахслар академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Суднинг қарори билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ишлаши тақиқланган шахсларнинг уларда ишлашига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Профессор-ўқитувчи ва муҳандис-педагоглар таркибини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилар ва муҳандис-педагоглар таркибининг ўқув-педагогик юкламаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ўқитувчиларнинг (ўқув фанлари ва соатлар бўйича) бошқа ўқитувчилар ўрнида ишлаши тартиби тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилар ва муҳандис-педагоглар таркибини даврий аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари маъмурияти ўқитувчилар ва муҳандислар-педагогларнинг педагогик, касбий ва психологик маҳоратини доимий такомиллаштириш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ўқитувчилар ва муҳандис-педагоглар таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ташкилий ва ўқув-методик раҳбарлик қилиш, давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув, таълим ва касб-ҳунар дастурларини бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқ вазирликлари, идоралари ва бошқа ташкилотларнинг касб-ҳунар коллежлари икки томонлама бўйсунишда бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларини моддий ва молиявий таъминлайдилар, ўқувчиларда касбий ва амалий кўникмаларни шакллантирадилар, битирувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётидан ўтиши учун базалар билан таъминлаш, уларни ишга жойлаштириш ва тайёрлашнинг эгалланган ихтисослиги бўйича улар меҳнатидан фойдаланиш масалаларини ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади. Директор ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг фаолияти натижалари учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори ҳузурида коллегиал орган ҳисобланган педагогик кенгашлар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Педагогик кенгашнинг функциялари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси уставида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тармоқ вазирликлари, идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, қонун ҳужжатлари ва устав асосида иш кўрувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини ўз ичига оладиган васийлик кенгашлари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Давлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ўзининг молия-хўжалик фаолиятини бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади. Давлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пулли таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-педагогик, ишлаб чиқариш фаолиятидан ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг уставда қайд этилган вазифаларига мувофиқ бўлган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хайрия эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Нодавлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассисларнинг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида болаларни ўқитиш ва тарбиялаш учун тўланадиган тўлов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий эҳсонлари ва мақсадли бадаллари, васийларнинг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида болаларни ўқитиш ва тарбиялаш учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўланадиган тўлов миқдори шартномада белгиланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ходимларининг иш ҳақи, сифатли фаолият учун уларни рағбатлантириш миқдори ва иш ҳақига бошқа қўшимча ҳақлар қонун ҳужжатларига ва уставларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Давлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг мол-мулки унинг тезкор бошқарувида бўлади ва улардан фақат уставда қайд этилган вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг устахоналари, лабораториялари ва бошқа объектларининг жиҳозланганлиги жиҳозлашнинг намунавий нормативлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг объектлари ва мол-мулкидан ўқув жараёни даврида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг мол-мулкидан самарали ва мақсадга йўналтирилган тарзда фойдаланилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбари тўлиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Нодавлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини моддий-техник таъминлаш муассислар томонидан, давлат таълим муассасалари учун Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи намунавий нормативлардан паст бўлмаган миқдорларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси молия ва статистика ҳисоботини юритади ҳамда уни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тегишли органларга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Давлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ўқув машғулотларига қатнашиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ўқув машғулотларига қатнашиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши ва ўқитувчиларга юкламани самарали тақсимлашни назорат қилиш учун бир йилда камида икки марта (ўқув семестрлари тугаллангандан кейин) даврий мониторинг ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Мониторинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари жойлашган жой бўйича ташкил этиладиган Идоралараро махсус гуруҳлар томонидан (кейинги ўринларда махсус гуруҳ деб аталади) амалга оширилади, уларнинг таркиби ва раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши мониторинги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан ҳар ойда 5-кундан кечикмай умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига тақдим этиладиган ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари томонидан ҳар ойнинг 10-кунидан кечикмай ҳисобот даври учун махсус гуруҳларга тақдим этиладиган умумлаштирилган ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус гуруҳлар томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёки алоҳида олинган ўқув гуруҳларида ўтказиладиган режали ва танлаб текширишлар асосида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгарлик тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Махсус гуруҳ томонидан белгиланган жадвал бўйича ўтказиладиган текширишлар якунларига кўра ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши даражаси 90 фоиздан паст эканлиги аниқланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинги 3 — 5 кун мобайнида давоматнинг қўшимча текширишлари ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши рейд текширишлари йўли билан бир йилда камида икки марта қўшимча равишда ўрганилади, ўрганиш асосида ўқувчиларнинг машғулотларга қатнашмаслиги сабаблари ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши даражаси 70 фоиздан пастни ташкил этадиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида махсус гуруҳ томонидан доимий асосда давомат мониторинги амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши мониторингини амалга ошириш мақсадида ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланадиган шакл бўйича Ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши мониторинги дафтари (кейинги ўринларда Мониторинг дафтари деб аталади) юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг дафтари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади. Мониторинг дафтарида акс эттирилган ахборотнинг ишончлилиги учун тегишли махсус гуруҳ раҳбари масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг дафтарига режали ва танлаб текширишлар давомида махсус гуруҳ томонидан аниқланган маълумотлар, шу жумладан ўтказилган режали ёки танлаб текширишлар санаси ва вақти, ўқув гуруҳи рақами, ўқув фанининг номи, ўқитувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, рўйхат бўйича ўқувчилар сони, машғулотда ҳозир бўлган ўқувчиларнинг амалда мавжудлиги, сабаблари кўрсатилган ҳолда машғулотда қатнашмаганлар рўйхати киритилади. Аниқланган маълумотлар махсус гуруҳнинг раҳбарлари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директори имзолари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Мониторинг якунлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус гуруҳлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши даражасини ошириш, кам сонли ўқув гуруҳларини бирлаштириш, ўқитувчиларнинг юкламасини ўзгартириш ҳисобига бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш бўйича таклифлар ва тавсияларни тайёрлайдилар ҳамда кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига киритадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашмаслиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, сабабларининг олдини олувчи шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитувчиларнинг ўқув юкламасини (тарификацияни) тегишли равишда қисқартирган ҳолда кам сонли ўқув гуруҳларини бирлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси (тарификацияси) қисқариши муносабати билан тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш тадбирларини амалга ошириш бўйича қўшма қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий фуқароларни ўқитиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, қоидага кўра, ўқув йили тамом бўлгандан кейин амалга оширилади, бунда тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан келишилган ҳолда ўқувчилар бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўтказилганлиги учун жавобгарлик юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 200-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 13 майдаги 204-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 18-модда) ва қарорга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2007 йил 7 июлдаги 139-сон қарори (Вазирлар Маҳкамасининг «Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари фаолияти тўғрисида» 2007 йил 17 майдаги 100-сон қарори).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 17 февралдаги 21-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 7-модда) 7-банди ва қарорга 6-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 55-модда) илованинг 5-банди (Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 28 февралдаги 50-сон ҳамда «Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорлари).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон, 315-модда; 2017 й., 14-сон, 230-модда, 18-сон, 324-модда, 28-сон, 667-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)