Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг
Қарори
НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ТОМОНИДАН ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШЛАРНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 6 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1712-4 ]
Мазкур қарор Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 14 мартдаги 1-сонли «Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2880, 06.05.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Кенгаш қарор қилади:
1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2007 йил 23 августдаги 01-сон қарори билан тасдиқланган «Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 1712, 2007 йил 3 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 35-36-сон, 370-модда) 1-иловаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан гўшт ва сут маҳсулотларини белгиланмаган жойларда ҳамда келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотилиши устидан назорат ишларининг амалга оширилиши».
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Бош вазир, Кенгаш раиси Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 25 июнь,
02-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 306-модда)