Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ БОРИШ ҚИЙИН БЎЛГАН ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР ТАРКИБИГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 3 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1868-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 41-сон, 449-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 14 октябрдаги 101, 113 ва 2008-43-сонли қарори (рўйхат рақами 1868, 2008 йил 11 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 46-сон, 458-модда) билан тасдиқланган Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 4-бандидан «, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 18 июнь,
47-сон
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси С. АРАБОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 18 июнь,
66-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 18 июнь,
2012-18-сон
Келишилган
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
2012 йил 18 июнь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 304-модда)