Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Қарори
Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик судлари томонидан келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Хўжалик судларининг (бундан буён матнда судлар деб юритилади) эътибори хўжалик процесси иштирокчилари томонидан келишув битимини тузиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) ва «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинишига қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Судлар инобатга олишлари лозимки, келишув битими деганда, ўзаро келишишга асосланган, даъво талаби (талаблари)га нисбатан аниқликка эришишга қаратилган, низони ҳал қилиш тўғрисидаги тарафларнинг ёзма келишуви тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Судларга тушунтирилсинки, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича келишув битими тузишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. ХПК 122-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига мувофиқ суд ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида тарафларни муросага келтириш чораларини кўради. Шу муносабат билан даъво аризасини қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажримда суднинг тарафларга низони келишиш йўли билан ҳал этиш ҳақидаги таклифи кўрсатилиши лозим.
ХПК 40, 41 ва 122-моддаларининг, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларининг мазмунидан суд тарафларни муросага келтиришга кўмаклашиши лозимлиги, тарафлар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар эса суднинг ҳар қандай инстанциясида ҳамда суд ҳужжатини ижро этишда ҳам келишув битимини тузишлари мумкинлиги келиб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Тарафлар суд муҳокамаси давомида келишув битими тузиш истагини билдирган ҳолда, суд тарафларга ушбу суд мажлисида келишув битими тузишни таклиф этиши ёки тарафлар келишув битими шартларини ишлаб чиқишлари учун уларга имконият берган ҳолда, ишни кўришни бошқа муддатга қолдиришга ҳақлидир.
6. Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала суд мажлисида кўриб чиқилади. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ХПК нормаларининг талабларига мувофиқ хабардор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Судларга келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги тушунтирилсин.
Шартли тузилган келишув битимини тасдиқлашга йўл қўйилмайди.
8. ХПК 44-моддасининг биринчи қисмида давлат органлари ва бошқа органлар ўзларининг ваколатлари доирасида давлат ва жамиятнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво тақдим этишлари мумкинлиги назарда тутилган. Даъво тақдим этган мазкур органлар даъвогарнинг келишув битими тузиш ҳуқуқидан ташқари барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва мажбуриятларини бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Манфаати кўзланган шахс давлат органи ёки бошқа орган томонидан берилган даъво бўйича жавобгар билан келишув битими тузишга ҳақли. Бундай ҳолда давлат органи ёки бошқа органнинг келишув битимини тузишда иштироки талаб этилмайди.
9. Келишув битими ёзма шаклда расмийлаштирилади ва тарафлар ёки келишув битимини тузиш ваколати махсус назарда тутилган ХПК 52-моддасининг талабларига мувофиқ берилган ишончнома мавжуд бўлган ҳолда, уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Бундай ишончнома келишув битимига илова қилиниши ва иш ҳужжатларига қўшиб қўйилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Келишув битими мазкур битимни тузган шахслар сонидан биттага ортиқ нусхада тузилади ва имзоланади. Ушбу нусхалардан биттаси иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
11. Судлар инобатга олишлари лозимки, келишув битимининг шартлари аниқ, равшан баён қилиниши ва унинг ижро этилишида келишув битимининг мазмуни бўйича ҳар хил талқин қилинишига ва келгусида низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши керак.
Келишув битими тарафларнинг бир-бири олдидаги ўзаро мажбуриятларининг шартлари, миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим.
Келишув битими, хусусан: мажбуриятлар бажарилишининг кечиктирилиши ёки бўлиб-бўлиб бажарилиши тўғрисидаги; қарзни, неустойкани тан олиш ёки уларнинг миқдорини камайтириш тўғрисидаги; суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги шартларни ўз ичига олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Келишув битими шартларини кўриб чиқишда суднинг вазифаси тарафларнинг келишув битимини тузиш ва иш юритишни тугатишга бўлган ҳақиқий хоҳиш-иродасини, улар томонидан келишув битими тузилаётганида қонун талаблари бажарилганлигини аниқлаш ва келгусида келишув битимини суд ҳужжатлари билан тенг шартларда ижро қилинишини таъминлашдан иборатдир.
13. Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилаётганида тарафлар тақдим этган келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф эмаслигини ва у бошқа бирор-бир шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини, агар келишув битими кўчар ёки кўчмас мулкни бериш тўғрисидаги шартни ўз ичига олса, суд ушбу мулкка учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бор-йўқлигини (хатлаб қўйилганлигини, гаровга қўйилганлигини ва ҳ.к.) текшириши лозим. Кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, суд ХПК 40-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ келишув битимини тасдиқлашни рад этади ва ишни мазмунан кўриб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Судлар келишув битими ҳуқуқий табиатига кўра битим эканлигини ва келишувнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганишда уни тузиш тартибини ҳам текширишлари лозимлигини ҳисобга олишлари керак.
Агар келишув битимининг тарафи акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамияти бўлса, мазкур келишув йирик битим белгиларига жавоб беришини, у «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибга мувофиқ тузилганлигини аниқлаш талаб қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши иш юритишни тугатишга асос бўлади (ХПК 86-моддасининг 7-банди ва 132-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Суд муҳокамаси тугаганидан сўнг ва ижро иши қўзғатилгунга қадар судга келишув битимини тасдиқлаш ҳақида ариза келиб тушганда, судлар бундай ариза кўрилмаслигини ҳисобга олишлари лозим, чунки ариза судда иш юритиш босқичидан ташқарида берилган ҳисобланади. Бундай ҳолда ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-банди қўлланилиб, аризани қабул қилиш рад этилиши лозим. Агар кўрсатиб ўтилган ҳолат ариза иш юритишга қабул қилингандан кейин аниқланган бўлса, ариза бўйича иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-банди қўлланилиб, тугатилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажримининг хулоса қисмида унинг барча шартлари баён этилиши лозим. Бунда тарафларнинг суд харажатларини тақсимлаш бўйича келишувнинг мавжуд эмаслиги келишув битимини тасдиқлашни рад этишга асос бўлмаслигини инобатга олиши керак. Бундай ҳолда, суд харажатларини тақсимлаш масаласини суд ХПК 95-моддасининг қоидалари асосида ҳал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисидаги суд ҳужжати устидан ХПКда белгиланган умумий тартибда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Агар келишув битимининг тарафи, келишув битими суд томонидан тасдиқлангандан сўнг келишув битими шартларини қайта кўриб чиқишга ва (ёки) келишув битимини ижро этишдан бош тортишга қаратилган даъво билан мурожаат қилса, суд ХПК 60-моддасининг иккинчи қисмини қўллаб, бундай талабларни қаноатлантиришни рад этиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Келишув битими тарафлар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилиши лозим.
Келишув битимининг унда белгиланган тартиб ва муддатларда ижро этилмаслиги суд томонидан манфаатдор тарафнинг аризаси бўйича ижро варақаси бериш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Ижро варақасини бериш масаласи суд томонидан тарафлар чақирилмасдан ХПКнинг IV бўлими қоидалари бўйича кўрилади. Зарурат туғилганда суд ижро варақаси бериш масаласини суд мажлисида кўриб чиқишга ҳақли.
Ижро варақаси ХПКнинг 212-моддаси талабларига жавоб бериши керак ва ХПК 213-моддасининг биринчи қисмида белгиланган муддат ичида ижрога тақдим этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Судлар инобатга олишлари лозимки, агар тарафлар келишув битимини суд ҳужжатини мажбурий ижро этиш давомида тузган бўлсалар, келишув битими ҳал қилув қарорини қабул қилган биринчи инстанция судига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
23. Ижро иши юритилишида тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ариза судлар томонидан тарафлар суд мажлиси тўғрисида хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади.
Бундай келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим ижро варақасини беришга асос бўлган суд ҳужжатлари ижро қилинмаслиги ҳақида кўрсатмани ўз ичига олиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 37-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига биноан ижро иши юритиш давомида тузилган келишув битимининг тасдиқланиши суд ижрочиси томонидан ижро иши юритишни тугатиш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича келишув битимини тузиш ва уни суд томонидан тасдиқлаш тартиби «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент ш.
2009 йил 18 декабр,
204-сон