21.06.2012 йилдаги 178-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚАРО ПАРВОЗЛАР УЧУН НУКУС, САМАРҚАНД ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИ АЭРОПОРТЛАРИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 октябрдаги 289-сон қарори билан тасдиқланган Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропортларини (аэродромлари) очиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг Тошкент, Нукус ва Самарқанд шаҳарлари аэропортларини халқаро парвозлар учун очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда Тошкент, Нукус ва Самарқанд шаҳарлари аэропортларининг мақоми бўйича маълумотлар тайёрланишини ва халқаро аэронавигация ахбороти тўпламларида эълон қилинишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент, Нукус ва Самарқанд шаҳарлари аэропортларининг ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария ва ветеринария назоратини, шунингдек, виза таъминотини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларини Тошкент, Нукус ва Самарқанд шаҳарлари аэропортларининг ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария ва ветеринария назоратини, шунингдек, виза таъминотини самарали амалга ошириш учун зарур хизмат хоналари, алоқа воситалари, асбоб-ускуналар ва махсус техника билан беғараз асосда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 21 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
178-сон