Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 20 июнь,
177-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 июндаги 177-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибининг 6-бандига қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд қўшилсин:
«г) инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қатнашаётган хорижий компанияларнинг мансабдор шахслари ва мутахассисларига. визалар Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг илтимосномалари асосида берилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда):
а) 1-банднинг иккинчи хатбошидан «танлов асосида» сўзлари чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни барпо этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектлар аниқ инвестиция мажбуриятлари остида инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан «ноль» харид қиймати бўйича сотилсин»;
в) 3-банднинг иккинчи хатбошига «ушбу қарорнинг 2-банди тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;
г) 1-иловада («Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга танлов асосида бепул бериш тўғрисидаги Низом):
илованинг номидан «танлов асосида» сўзлари чиқариб ташлансин;
«танлов асосида» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга (шу жумладан хорижий инвесторларга) «ноль» харид қиймати бўйича сотиш танлов асосида амалга оширилади.
Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер (танлов) савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектларни аниқ инвестиция мажбурияти остида инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан «ноль» харид қиймати бўйича сотиши мумкин»;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Сотув объектини «ноль» харид қиймати бўйича сотиш объект қуйидаги мезонлардан бирига ёки бир нечасига мувофиқ бўлганда амалга оширилади:
корхона республика учун шаҳар аҳамиятига ва стратегик аҳамиятга эга эмас;
объект очиқ савдоларга қўйилганда таклиф этилган нарх пасайиши ҳисобга олинган ҳолда сотувнинг таклиф этилаётган нархи бўйича инвесторларнинг талаби мавжуд эмас;
корхона ишламайди, сурункали зарар кўриб ишлайди, паст рентабелли (5 фоиздан юқори эмас), иқтисодий ночор ва тўловга қодир эмас;
кўчмас мулк объекти муҳандислик коммуникацияларининг бир ёки бир неча турлари (газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, канализация, кириш йўллари) мавжуд эмас;
объект тугатиш жараёнида сотилмаган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари балансига берилган;
хорижий инвесторлардан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектларга аниқ инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан буюртманомалар берилган»;
қуйидаги мазмундаги 201-банд қўшилсин:
«201. Хорижий инвестордан инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш бўйича аниқ таклифлар тушганда Комиссия:
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектларни хорижий инвесторларга «ноль» харид қиймати бўйича сотиш учун аниқлайди;
буюртманомани келгусида самарали фаолият кўрсатиш, шунингдек модернизация қилиш ҳамда объектнинг тўлов қобилиятини тиклаш ва уни барқарор ривожлантириш учун инвестицияларнинг етарлилиги ва асосланганлиги юзасидан кўриб чиқади;
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш учун объектни аниқ инвестиция мажбуриятлари остида хорижий инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан хорижий инвесторга «ноль» харид қиймати бўйича сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер (танлов) савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг кўриб чиқиши учун киритади.
Сотувчи Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер (танлов) савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори асосида тегишли буйруқ чиқаради ва буйруқ чиққан пайтдан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида хорижий инвестор билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузади.
Хорижий инвесторлардан бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ буюртманомалар тушган тақдирда қуйидаги мезонлардан:
ишлаб чиқаришнинг самарадорлигидан (инвестициялар бирлигига қўшилган қиймат);
ташкил этиладиган иш ўринлари сонидан;
киритиладиган инвестициялар суммасидан келиб чиқиб энг фойдали таклифни берган инвестор ғолиб деб эътироф этилади»;
Низомга 1 ва 2-иловалардан «танлов асосида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 25-сон, 274-модда; 2014 й., 41-сон, 506-модда; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)