Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармони)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармонининг 10-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 30 май,
149-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 майдаги 149-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга танлов асосда бепул бериш тўғрисидаги Низомда:
а) 4-бандга «қабул қилинади» сўзларидан кейин «(объект «Ангрен» махсус индустриал зонасининг Маъмурий кенгаши томонидан «Ангрен» махсус индустриал зонаси қатнашчиларига нолга тенг харид қиймати бўйича сотилиши ҳоллари бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин;
б) 5-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:
«Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан танлов асосида нолга тенг харид қиймати бўйича сотиладиган объектлар рўйхати «Ангрен» махсус индустриал зонасининг Маъмурий кенгаши томонидан ҳам тасдиқланиши мумкин»;
в) 8-бандга «Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси» сўзларидан кейин «ва «Ангрен» махсус индустриал зонасининг Маъмурий кенгаши» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарорининг 3-банди биринчи хат бошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин: «Ангрен» махсус индустриал зонасида лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун ер участкалари ажратиш «Ангрен» махсус индустриал зонасининг Маъмурий кенгаши қарорлари бўйича Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 февралдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ер тўғрисидаги қонунларга, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш амалиётини ўрганиш бўйича комиссия томонидан Тошкент вилоятида ер участкалари бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиниши тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандига қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:
«Ушбу Низомнинг амал қилиши «Ангрен» махсус индустриал зонаси таркибига киритилган ер участкаларини беришга татбиқ этилмайди».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 125-модда)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 147-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида доимий фойдаланиш учун ва узоқ муддатли ижарага ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандига қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:
«Ушбу Низомнинг амал қилиши «Ангрен» махсус индустриал зонаси таркибига киритилган ер участкаларини беришга татбиқ этилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 22-сон, 245-модда; 2013 й., 10-сон, 125-модда; 2014 й., 41-сон, 506-модда; 2015 й., 40-сон, 520-модда)