22.05.2012 йилдаги 140-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 10.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ФОНД БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2012 ЙИЛ 19 МАРТДАГИ ПҚ-1727-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Тошкент» республика фонд биржаси» очиқ акциядорлик жамияти, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Давлат-тижорат Халқ банки, «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки ва «Ўзсаноатқурилишбанк» очиқ акциядорлик тижорат банкининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент» республика фонд биржаси» ўз акциядорларидан акцияларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бозор қиймати бўйича сотиб олишини, Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сон қарорининг 4-бандида кўрсатилган тижорат банкларидан ташқари (кейинги ўринларда тижорат банклари деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент» республика фонд биржаси» ўзи сотиб олган акцияларни харажатларни ҳисобга олган ҳолда улар сотиб олинган нарх бўйича мутаносиб асосда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича тижорат банкларига сотишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар, Бухоро кўчаси, 10-уйда жойлашган «Республика биржа марказидан фойдаланиш дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда РБМ биноси деб аталади) тарзидаги мулкий комплекс Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан «Тошкент» республика фонд биржаси»га берилиши ҳисобига «Тошкент» республика фонд биржаси»нинг устав фонди 45 млрд сўмгача оширилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент» республика фонд биржаси»нинг устав фондидаги Давлат мулки қўмитасига тегишли бўлган акциялар (устав фондининг 75 фоизидан ошадиган қисми бўйича) номинал қиймати бўйича тижорат банкларига сотилишини, акцияларни сотишдан тушган маблағлар фонд бозорини янада ривожлантириш учун, шу жумладан «Энг яхши корпоратив бошқарув», «Энг яхши инвестиция воситачиси» ва «Энг яхши инвестиция консультанти» ҳар йилги танловини ўтказиш учун, шунингдек корпоратив бошқарув ва молия бозори соҳасида халқаро конференциялар, «давра суҳбатлари» ва семинарлар ўтказиш учун «Тошкент» республика фонд биржаси»нинг махсус ҳисоб рақамига мақсадли йўналтирилишини назарда тутадиган таклифларига розилик берилсин. Кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамидаги маблағлар фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишган ҳолда сарфланади.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан «Тошкент» республика фонд биржаси»нинг устав фондига бериладиган РБМ биносининг қиймати 44,0 млрд сўм этиб белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент» республика фонд биржаси»нинг қарори билан РБМ биносидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари эгаллаб турган хоналар учун ижара тўловининг нуль ставкаси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан биргаликда «Тошкент» республика фонд биржаси»нинг устав фонди 45 млрд сўмгача оширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча равишда чиқариладиган акциялар ҳақининг тижорат банклари билан биргаликда тўланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд бозори учун умумий суммаси камида 6 млн АҚШ доллари бўлган Ягона дастурий-техник комплексни етказиб бериш ва жорий этишга «Тошкент» республика фонд биржаси»нинг битта акция кам 25 фоиз миқдоридаги акциялар пакетини айирбошлаш бўйича Корея фонд биржаси билан шартнома тузилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 22 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
140-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 майдаги 140-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент» республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-илованинг 18-банди иккинчи хатбошига «савдо ташкилотчилари» сўзларидан кейин «фонд биржаси ва» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Реестрга ёзув рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ушбу Низомнинг 12- бандида назарда тутилган ўзгартиришлар киритиш учун асослар пайдо бўлгандан кейин уч иш куни мобайнида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат рўйхатидан ўтказиш органининг юридик шахсларнинг давлат реестрига юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги ёзувни киритиш ҳақидаги ёзма тасдиқномаси асосида қимматли қоғозлар чиқаришни Реестрдан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 230-модда; 2016 й., 6-сон, 56-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон)