04.04.2012 йилдаги 277-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН қЎШИМЧА ЧОРАЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишларда мулкчилик шакли ва бўйсунувидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассасалар, ўзини ўзи бошқариш идоралари ва фуқаролар иштирокини кенг жалб этиш, уларнинг тезкор-қидирув ишлардаги ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва шу орқали жамоатчилик назоратини ўрнатиб, унинг роли ва таъсирини ошириш, аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишларни янада кучайтириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман ҳокимлари, Ички ишлар бош бошқармаси (А.Ибрагимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Тегишли мутасадди идоралар, шунингдек «Маҳалла» хайрия жамоат фонди шаҳар (Ж.Иноғомов) ва туман бўлимлари раҳбарлари билан биргаликда, шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган мулкчилик шакли ва бўйсунувидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига, шунингдек жисмоний шахсларга уларга тегишли бўлган нотурар, объектларга ташқи видео-кузатув камера ускунасини ўрнатишни тавсия этиш ишлари ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Бу мақсадда, ҳудудда фаолият юритаётган мулкчилик шакли ва бўйсунувидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига, шунингдек жисмоний шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан ўзларига тегишли бўлган нотурар объектларга ташқи видео-кузатув камера ускунасини ўрнатишни ташкил этиш юзасидан кенг тушунтириш ишлари олиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Видео-кузатув камераларининг жиноятлар (ўғрилик, талончилик, безорилик ва бошқа жиноятлар) кўп содир бўлаётган ва содир этилиши эҳтимоли катта бўлган ҳудудларга, мавзелар ичкарисига, кўчаларга, аҳоли гавжум жойларга қаратиб ўрнатилишига эътибор берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бино-иншоотларга ўрнатилган видео-кузатув камералари ускуналари ёзув тасмаларидан заруратга қараб белгиланган тартибда, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш мақсадида фойдаланиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (А.Таджиев), Архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси (Т.Набиев), туман ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги қурилаётган нотурар жой объектлари, шунингдек ўз ҳудудларида нотурар жой қайта қурилиш ишларини амалга ошираётган субъектларга меъморий лойиҳаларни ишлаб чиқишда ва қурилишни бошлашга рухсат олиш ҳамда топшириш жараёнида бино-иншоотларга ташқи видео-кузатув камераларини ўрнатишни тавсия этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ички ишлар бош бошқармаси (А.Ибрагимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудуд профилактика инспекторлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари ёрдамида белгиланган тартибда шаҳар ҳудудида ташқи видео-кузатув камера ускуналари ўрнатилиши режалаштирилаётган ҳамда ўрнатилган объектлар ҳисоби юритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор тасдиқлаш учун халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов ва Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи А.Ибрагимов зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Р. УСМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 4 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
277-сон