Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 17.05.2012 йилдаги 132-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ХАЙРАТОН-МОЗОРИ ШАРИФ» ТЕМИР ЙЎЛ ЛИНИЯСИ ХОДИМЛАРИ ВА МОЛ-МУЛКИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ОБЪЕКТЛАР ВА ИНШООТЛАР ҚУРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл инфратузилмасини қўшимча равишда ривожлантириш ҳамда «Хайратон — Мозори Шариф» темир йўлидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш» лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 7 декабрда Афғонистон Ислом Республикасининг Жамоат ишлари вазирлиги билан «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ўртасида 2009 йил 27 ноябрдаги MРW/ADВ/0161/001-контрактга «Хайратон — Мозори Шариф» линияси ходимлари ва темир йўл инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлаш бўйича иншоотлар қуриш тўғрисида 3-қўшимча битим (кейинги ўринларда 3-қўшимча битим деб аталади) имзоланганлиги, қурилишга Афғонистон томони буюртмачи ҳисобланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
станциялар, юклар сақланадиган майдонлар ва разъездлар периметри бўйича тўсиқлар ўрнатиш, станциялар ва разъездлар периметрал тўсиғини хавфсизлик приборлари билан жиҳозлаш, бутун трасса бўйлаб ҳамда станциялар, юклар сақланадиган майдонлар ва разъездларда кузатув миноралари ўрнатиш ишларининг умумий қиймати 3-қўшимча битимга мувофиқ 3 672 310,75 АҚШ долларини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-қўшимча битим доирасида объектларни металл панжаралар билан тўсиш, темир йўл линияси бўйлаб миноралар ўрнатиш ва хавфсизликни таъминлаш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш бўйича бажариладиган ишлар ҳажмига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хайратон — Мозори Шариф» ўртасидаги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш, қуриш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 ноябрдаги 298-сон қарорининг 4 — 8-бандлари татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 17 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 218-модда)