19.04.2012 йилдаги 115-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 22.02.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САНОАТ ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАЛАРИНИНГ МАЪНАВИЙ ЭСКИРГАН ВА ЕЙИЛГАН АСБОБ-УСКУНАЛАРИНИ ЖАДАЛ ЯНГИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда вазирликлар ва хўжалик бирлашмалари таркибига кирадиган 418 та йирик саноат корхонасида технологик асбоб-ускуналарнинг техник аудитини ўтказиш натижасида 161,4 мингта асбоб-ускуна текшириб чиқилди, улардан асбоб-ускуналарнинг 30 фоизи янгилашни ёки 2012 — 2014 йилларда ва кейинги йилларда фойдаланишдан чиқаришни талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарда замонавий ва жаҳон даражасида муваффақиятли синаб кўрилган технологияларни жадал жорий этиш орқали ишлаб турган корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишни давом эттириш ва республиканинг саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ ўтказилган техник аудит натижасида аниқланган ҳисобдан чиқариладиган ейилган ва маънавий эскирган технологик асбоб-ускуналар ва жиҳозлар мажбурий тартибда қора ва рангли металлар парчалари шаклида фақат «Ўзметкомбинат» очиқ акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи АЖ бўлинмаларига шартномавий нарх бўйича сотилади, тушган маблағлар замонавий асбоб-ускуналар сотиб олишга мақсадли йўналтирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1017-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1017/0460-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Асосий воситаларни тугатиш натижасида олинган қора ва рангли металларни сотишдан тушган даромадларга амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар солинмаслиги ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ажратилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тижорат банкларига ушбу қарорга 2, 2а ва 2б-иловаларга мувофиқ фойдаланишдан чиқариладиган асбоб-ускуналар ўрнига янги технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш учун саноат корхоналарига узоқ муддатли кредитлар ажратиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2013 йил ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастурини шакллантиришда Манзилли рўйхатга саноат тармоқлари корхоналарининг маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарини замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтган асбоб-ускуналар билан алмаштирган ҳолда янгилаш лойиҳалари киритилишини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва саноат корхоналари ҳар йили ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача бўлган муддатда маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарни замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтган асбоб-ускуналар билан алмаштирган ҳолда янгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот бериладиган чоракдан кейинги ойнинг 10-кунигача маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарни замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтган асбоб-ускуналар билан алмаштирган ҳолда янгилаш тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари мажлисларида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 19 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 190-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1017/0460-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)