Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
САНОАТ ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАЛАРИНИНГ МАЪНАВИЙ ЭСКИРГАН ВА ЕЙИЛГАН АСБОБ-УСКУНАЛАРИНИ ЖАДАЛ ЯНГИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
2011 йилда вазирликлар ва хўжалик бирлашмалари таркибига кирадиган 418 та йирик саноат корхонасида технологик асбоб-ускуналарнинг техник аудитини ўтказиш натижасида 161,4 мингта асбоб-ускуна текшириб чиқилди, улардан асбоб-ускуналарнинг 30 фоизи янгилашни ёки 2012 — 2014 йилларда ва кейинги йилларда фойдаланишдан чиқаришни талаб этади.
Корхоналарда замонавий ва жаҳон даражасида муваффақиятли синаб кўрилган технологияларни жадал жорий этиш орқали ишлаб турган корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишни давом эттириш ва республиканинг саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2012 — 2014 йилларда ва кейинги йилларда саноат тармоқларининг йирик корхоналарининг маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарини замонавий, жаҳон даражасида синаб кўрилган асбоб-ускуналар билан алмаштирган ҳолда уларни фойдаланишдан чиқариш ва янгилашнинг мақсадли параметрлари 2, 2а ва 2б-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
*2 — 2б-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
3. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда саноат корхоналарининг ўтказилган техник аудит натижалари бўйича аниқланган ейилган ва маънавий эскирган технологик асбоб-ускуналари ва жиҳозларини қолдиқ қиймат бўйича ҳисобдан чиқариш тўғрисида бошқарув органларининг қарорлари белгиланган тартибда қабул қилинишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ ўтказилган техник аудит натижасида аниқланган ҳисобдан чиқариладиган ейилган ва маънавий эскирган технологик асбоб-ускуналар ва жиҳозлар мажбурий тартибда қора ва рангли металлар парчалари шаклида фақат «Ўзметкомбинат» очиқ акциядорлик жамияти ва «Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» очиқ акциядорлик жамияти бўлинмаларига шартномавий нарх бўйича сотилади, тушган маблағлар замонавий асбоб-ускуналар сотиб олишга мақсадли йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Асосий воситаларни тугатиш натижасида олинган қора ва рангли металларни сотишдан тушган даромадларга амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар солинмаслиги ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ажратилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
6. Тижорат банкларига ушбу қарорга 2, 2а ва 2б-иловаларга мувофиқ фойдаланишдан чиқариладиган асбоб-ускуналар ўрнига янги технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш учун саноат корхоналарига узоқ муддатли кредитлар ажратиш тавсия қилинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2013 йил ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастурини шакллантиришда Манзилли рўйхатга саноат тармоқлари корхоналарининг маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарини замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтган асбоб-ускуналар билан алмаштирган ҳолда янгилаш лойиҳалари киритилишини назарда тутсинлар.
8. Вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва саноат корхоналари ҳар йили ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача бўлган муддатда маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарни замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтган асбоб-ускуналар билан алмаштирган ҳолда янгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ахборот тақдим этсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот бериладиган чоракдан кейинги ойнинг 10-кунигача маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарни замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтган асбоб-ускуналар билан алмаштирган ҳолда янгилаш тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари мажлисларида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 19 апрель,
115-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 190-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1017/0460-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)