Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 16.04.2012 йилдаги 110-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 31.12.2015 02 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тараққиёт учун озиқ-овқат» дастури доирасида республика қишлоқ аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда Шредер номидаги боғдорчилик ва узумчилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиали лабораториясини жиҳозлаш лойиҳаларини молиялаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги илмий муассасаларини замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган «Тараққиёт учун озиқ-овқат» дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бериш тўғрисидаги Битим доирасида Ўзбекистон Республикасига берилган грантдан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳукуматлараро битимга мувофиқ тузилган Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳининг «Тараққиёт учун озиқ-овқат» дастури доирасидаги грант маблағлари ҳисобига 2012 йилда иловага мувофиқ рўйхат бўйича лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил ва чоракларга бўлиб чиққан ҳолда лойиҳаларни молиялаштириш жадвалларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминласинлар ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги иловага киритилган лойиҳаларнинг «Тараққиёт учун озиқ-овқат» дастури доирасида тушган маблағларни жамлаш учун очилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамидан ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мазкур қарорга иловага киритилган қишлоқ аҳоли пунктларидаги ичимлик сув таъминоти объектлари бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 16 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 апрелдаги 110-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тараққиёт учун озиқ-овқат» дастури доирасидаги грант маблағлар ҳисобига 2012 йилда молиялаштириладиган лойиҳалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Лойиҳанинг номи‎

Лойиҳанинг мақсади‎

Молиялаш-тириш суммаси (млн.сўм) ‎

Маблағларни ўзлаштириш муддатлари‎

Масъул бажарувчилар ‎

1.‎ Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманидаги Қонликўл-Деҳқонобод хўжаликлараро сув оқизиш тармоғини қуриш (Қонликўл бош насос станциясини реконструкция қилган ҳолда I-босқич)‎ Қорақалпоғистон Республикасидаги Шуманай тумани аҳоли пунктларининг сув таъминотини яхшилаш‎ 2061,2‎ 2012 йил‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши‎
2.‎ Жиззах вилоятидаги Пахтакор, Дўстлик, Зафаробод, Арнасой, Мирзачўл ва Жиззах туманлари аҳолисининг сув таъминотини яхшилаш ‎ Жиззах вилоятидаги Пахтакор, Дўстлик, Зафаробод, Арнасой, Мирзачўл ва Жиззах туманлари аҳоли пунктларининг сув таъминотини яхшилаш ‎ 2530,0‎ 2012 йил‎ Жиззах вилояти ҳокимлиги‎
3.‎ Қашқадарё вилоятидаги Касби, Миришкор ва Муборак туманлари аҳолиси сув таъминотини яхшилаш‎ Қашқадарё вилоятидаги Касби, Миришкор ва Муборак туманлари аҳолиси сув таъминотини яхшилаш 650,0‎ 2012 йил‎ Қашқадарё вилояти ҳокимлиги‎
4.‎ Сурхондарё вилоятидаги Бойсун, Қумқўрғон, Олтинсой, Узун ва Шеробод туманлари қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминотини яхшилаш‎ Сурхондарё вилоятидаги Бойсун туманининг Газа, Олтинсой туманининг Гулчечак ва Ботош, Қумқўрғон туманининг Жарқишлоқ ва Ўртақишлоқ, Узун туманининг Отчопар ҳамда Шеробод туманининг Қишлоқбозор қишлоқ аҳоли пунктлари сув таъминотини яхшилаш‎ 630,2‎ 2012 йил‎ Сурхондарё вилояти ҳокимлиги‎
5.‎ Навоий вилоятидаги Нурота тумани қишлоқ аҳолисининг сув таъминотини яхшилаш‎ Навоий вилоятидаги Нурота туманининг Темиртовоқ, Чўпонобод, Янгиобод, Дехбаланд, Саиджон эшон, Мадовод, Сувлик ва Кўктепа қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминотини яхшилаш ‎ 1000,0‎ 2012 йил‎ Навоий вилояти ҳокимлиги‎
6.‎ Шредер номидаги Боғдорчилик ва узумчилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиали лабораториясини жиҳозлаш‎ Шредер номидаги илмий-тадқиқот институтининг янгидан ташкил этилаётган лабораторияси эҳтиёжлари учун лаборатория ускуналари, мебеллар, ташкилий техника ва бошқа анжомлар сотиб олиш‎ 98,7‎ 2012 йил‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Шредер номидаги Боғдорчилик ва узумчилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиали‎
7.‎

Ҳаммаси:‎

6970,1‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: лойиҳаларни молиялаштириш муддатлари қурилиш ишларининг тугалланишига ва давлат қабул комиссияси далолатномаларининг расмийлаштирилишига кўра аниқланади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 646-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 16-сон, 181-модда; 2015 й., 52-сон, 646-модда)