24.08.2011 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан Корея Республикаси «Корея Статистикс» ўртасида англашув меморандуми
Кучга кириш санаси
24.08.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ БИЛАН КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ «КОРЕЯ СТАТИСТИКС» ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Корея Республикаси «Корея Статистикс» (бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келажакда Томонлар ўртасида статистика соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ривожлантириш ҳамда статистикани юксалтириш имкониятлари ҳақида келишиб олиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика соҳасига оид ўзаро ҳамкорликдаги дастурлар ва лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг шарт-шароитларини шакллантиришнинг муҳимлигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда.
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, ўзаро ёрдам ва ўзаро манфаатдорликка асосланган статистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришда барча зарур бўлган чора-тадбирлардан амалда фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда.
Ҳамкорлик йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, молиявий ва инсон ресурслари етарли бўлган шароитларда ва Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мос равишда статистика соҳасидаги қуйидаги йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга асос яратадилар ва қўллаб-қувватлайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Томонлар давлатлари ҳудудларидаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар билан боғлиқ, даврий ва бошқа нашрлар (йиллик нашрлар, тўпламлар, бюллетенлар, янгиликлар ва шарҳлар кабилар)ни қўшган ҳолда, очиқ статистик маълумотлар, статистик кузатувлар, рўйхатга олиш ва кузатувларга оид услубий қўлланмалар ва ахборотлар алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) статистикага оид Томонлар давлатларининг миллий қонунларини такомиллаштириш ва Томонларнинг ривожланишига боғлиқ янги йўналишларга оид ахборотлар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ахборот технологияларини статистика амалиётига жорий этиш билан боғлиқ тажриба алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) шартнома асосида, фойдали лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорликдаги тадқиқотларни амалга оширишни муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) статистика масалаларига оид ўзаро ҳамкорликдаги техник лойиҳаларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) статистика соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар билан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида, ўзаро ҳамкорликдаги сессиялар, семинарлар ва конференциялар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда.
Ҳамкорликни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар, аниқ тадбирлар ва уларни амалга ошириш муддатларини, ўзларининг тегишли ваколатлари ва имкониятларини инобатга олган ҳолда қўшимча тарзда аниқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу англашув Меморандуми ва Томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар жараёнида, Томонлар давлатларининг расмий (давлат) тилидан фойдаланилади. Лойиҳаларга оид барча расмий ҳужжатлар, шу жумладан, барча маълумотлар Томонларнинг ўзаро келишуви асосида белгиланган тилда чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу англашув Меморандумини амалга ошириш жараёнида юзага келган сарф ва харажатлар, ўзаро ҳамкорликдаги ҳар бир тадбир бошланишидан олдин Томонларнинг ўзаро келишуви асосида қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда.
Меморандумнинг кучга кириши, ўзгартиришлар киритилиши ва тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу англашув Меморандуми Томонлар имзолаган санадан кучга киради ва 5 йил давомида амал қилади. Агар Томонлардан бири бошқа Томонга унинг амал қилиш муддатини тугатиш камида 6 ой олдин ёзма равишда хабар бермаса, англашув Меморандуми кейинги 5 йиллик муддатларга узайтириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу англашув Меморандумини талқин этишда вужудга келиши мумкин бўлган барча мунозарали масалалар, Томонларнинг маслаҳатлашуви ва музокаралари воситасида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу англашув Меморандумига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Томонларнинг ўзаро келишувига асосан, ушбу англашув Меморандумининг ажралмас қисми ҳисобланган ва ушбу англашув Меморандумида қайд этилган тартибда кучга кирадиган алоҳида расмийлаштирилган баённомалар воситасида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг бири англашув Меморандумини тугатиш мақсадида эканини ёзма равишда иккинчи томонни камида 6 ой олдин хабардор қилган ҳолда, ушбу англашув Меморандумини тугатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2011 йил 24 августда икки асл нусхада ўзбек, корейс ва инглиз тилларида имзоланди, бунда барча матнлар тенг кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талқин этишда юзага келадиган ҳар қандай тушунмовчилик ҳолатида инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2011 й., 3-4-сон)