19.04.2011 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестициялар учун қулай шароитлар яратиб беришга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенглик ва ўзаро манфаатлар асосида бундай инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилишга ўзаро кўмаклашиш инвесторларнинг ишчанлик ташаббусига омил бўлиши ва икки давлатда иқтисодий юксалишни оширишга олиб келишини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки Аҳдлашувчи Томонлар иқтисодий суверенитетини ҳурмат қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат халқлари фаровонлигига ва иқтисодиётнинг соғлом, мустаҳкам ва барқарор ривожланишига кўмаклашиш мақсадида икки давлат ҳамкорлигини жонлантиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Инвестиция» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон инвестори бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида шу Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ инвестиция қилган активларининг барча турларини англатади ва, хусусан қуйидагиларни, аммо мутлақ уларни эмас, ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кўчар ва кўчмас мулк ва ипотека, гаров ва улар билан боғлиқ бошқа мулкий ҳуқуқлар ва уларга ўхшаш ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) пайлар, облигациялар, акциялар ва компанияларда иштирок этишнинг ҳар қандай шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инвестициялар билан боғлиқ, иқтисодий бойликка эга бўлган ҳар қандай фаолиятга оид пул маблағларини талаб қилиш ёки мажбуриятларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) интеллектуал мулк ҳуқуқлари, хусусан, муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, товар белгилари, фирма номлари, техникавий жараёнга оид ҳуқуқлар, ноу-хау ва гудвилл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қонун ёки шартномага мувофиқ иқтисодий фаолият юритиш учун бериладиган ҳар қандай ҳуқуқ, қонун билан рухсат этилган, шу жумладан табиат бойликларини қидириш, ишлов бериш, қазиб олиш ёки фойдаланиш, концессиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қарз мажбуриятлари, шунингдек ҳукуматнинг қарз мажбуриятлари, қарзлар, қарзнинг бошқа турлари, улардан келиб чиқадиган ва инвестициялар билан боғлиқ ҳуқуқлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларнинг белгилари деганда капитал ёки бошқа ресурсларнинг сарфланиши, даромад ва фойда олишни кутиш ҳамда таваккалчиликни қабул қилишни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция қилинган активларнинг ҳар қандай шаклда ўзгариши, агар бундай ўзгариш ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган бўлса, бу активларнинг инвестициялик хусусиятига таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон инвестори тарафидан қисман ёхуд тўлалигича унга қарашли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида жойлашган корхона орқали амалга оширилган инвестициялар ҳам мазкур бандга мувофиқ инвестициялар деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадлари учун қуйидагилар инвестиция ҳисобланмайди: (а) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги корхона ёки фуқаро томонидан хизмат ёки товарлар савдосига нисбатан тижорат контрактларидан мутлоқ келиб чиқадиган пул маблағларига нисбатан бўлган талаблар; (b) инвестиция белгиларига эга бўлмаган ва мерос ёки никоҳ муносабатларидан келиб чиқадиган пул талаблари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарзларни узишнинг дастлабки муддати 3 йилдан кам бўлмаган облигациялар, қарз мажбуриятлари ва қарзлар мазкур Битим доирасида инвестициялар ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Инвестор» атамаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига инвестиция киритаётган ёки киритган фуқароси ёхуд корхонасини англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «фуқаро» атамаси, Аҳдлашувчи Томонлар ҳар бирининг қонунларига мувофиқ фуқароликка эга бўлган жисмоний шахсларга айтилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «корхона» атамаси, Аҳдлашувчи Томонлар давлатларидан бирининг қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ тузилган ёки рўйхатга олинган ушбу Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида жойлашган ва тижорат фаолиятининг сезиларли қисми шу Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида бўлган, хусусий тадбиркор ёхуд ҳукумат назоратида бўлишидан қатъи назар, фаолияти фойда олишга қаратилган ёки фойда олишга қаратилмаган ташкилотлар, шунингдек компаниялар, фирмалар, уюшмалар, ширкатлар ва бошқа ташкилотларга айтилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Аҳдлашувчи Томоннинг давлати ҳисобланмайдиган Давлат қонунларига асосан таъсис этилган, бироқ мулк ҳуқуқи ёхуд мазкур банднинг а) банди бўйича фуқаролар ёки b) банди бўйича корхона назорати остида бўлган юридик шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Даромадлар» атамаси инвестициялардан олинган маблағни, жумладан, фойда, дивидендлар, фоизлар, капитал ўсишидан олинадиган даромадлар, роялтилар, йиғимлар, товарларни қайтариш ва бошқа инвестиция билан боғлиқ қонуний даромадларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ҳудуд» атамаси қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, бунга қуруқликдаги ерлар, ички ва ҳудудий сувлар, улар устидаги самовий ҳудуди ҳамда унинг ташқи ҳудудий денгизи ҳар қандай зонаси ичида Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ денгиз ости ресурслари ва унинг қаърини, сув ости ресурсларини тадқиқот ва эксплуатация қилишга ўз суверен ҳуқуқини амалга оширишни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Хитой Халқ Республикасига нисбатан, Хитой Халқ Республикаси ҳудудини, бунга қуруқликдаги ерлар, ички сувлар ва ҳудудий сувлар ва улар устидаги самовий ҳудуди, шунингдек Хитой Халқ Республикаси хитой қонунлари ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ денгиз ости ресурсларини, уни сув ресурслари қамраб олган остки қатламини тадқиқот ва эксплуатация қилишга бўлган суверен ҳуқуқи ва юрисдикциясини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестицияларини ўз давлати ҳудудига жалб этишни рағбатлантиради, қонун ва ўзининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ бундай инвестицияларни тан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томон қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг мазкур Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга оширилган инвестициялар билан боғлиқ фаолиятида иштирок этувчи фуқароларига ишлаш учун виза ва рухсатномалар олишда кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда Миллий режим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига ва улар билан боғлиқ бўлган инвестицияларга ўз инвесторлари ва улар билан боғлиқ бўлган инвестицияларига нисбатан, мос бўлган ҳолларда, кам бўлмаган қулай режимни яратиб беради, ўзининг ҳудудида инвестицияларни бошқариш, амалга ошириш, хизмат кўрсатиш, фойдаланиш, эгалик қилиш, сотиш ва тасарруф этишга оид қўлланиладиган қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Энг қулай режим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига ва уларнинг инвестицияларига ҳар қандай учинчи давлат инвесторларига ва уларнинг инвестицияларига нисбатан, мос бўлган ҳолларда, инвестицияларни таъсис этиш, сотиб олиш, кенгайтириш, эксплуатация қилиш, бошқариш, хизмат кўрсатиш, фойдаланиш, эгалик қилиш, сотиш ёки тасарруф қилишга доир яратилган қулай режимдан кам бўлмаган режим яратиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидаларида назарда тутилган ҳар қандай қулай режимнинг афзаллигини, преференция ва имтиёзларини бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига қуйидагилар асосида бериши шарт деб талқин қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар қандай божхона иттифоқи, эркин савдо зоналари, иқтисодий иттифоқ ҳамда мазкур иттифоқлар доирасида амал қиладиган битимлар ёки шунга ўхшаш ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тўла ёки қисман солиқ солишга доир (божхона тўловларини ҳам ҳисобга олганда) ҳар қандай халқаро битим ёки келишув;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) чегара бўйи вилоятларида чегара савдосини рағбатлантиришга қаратилган ҳар қандай чора-тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1-банди қоидалари бошқа шартномаларда назарда тутилган низоларни ҳал қилиш механизми мазкур Битим бўйича инвесторларга ва инвестицияларга доир низоларга тааллуқли бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Адолатли ва тенг ҳуқуқлилик режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига ва улар билан боғлиқ бўлган инвестицияларга адолатли ва тенг ҳуқуқли режим, тўла ҳимоя ва хавфсизлик яратиб беришга кафолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Адолатли ва тенг ҳуқуқли режим» бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан одил судлов жараёнида иштирок этиш ҳуқуқини рад этиш ва яққол равишда дискриминация ва асосланмаган чораларни қўлламасликни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Тўлиқ ҳимоя ва хавфсизлик» Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан инвестициявий ҳимоя ва хавфсизликни таъминлашда оқилона ва зарур бўлган ҳуқуқий муҳофаза чораларини қўллашни талаб қилади. Аммо ушбу, ҳар қандай ҳолатда инвесторларга нисбатан ҳудудида инвестицияларни амалга оширган Аҳдлашувчи Томон фуқароларига яратиб берилаётган режимдан қулай бўлган режимни яратиб беришни англатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Битимнинг бошқа моддалари ёки бошқа шартномаларнинг қоидалари бузилганлигини аниқлаш, ушбу модданинг бузилганлигини англатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Экспроприация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч бири ўз давлати ҳудудида, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари экспроприация, национализация ёки инвесторларнинг инвестицияларини экспроприация ва национализацияга тенглаштирилган чораларни қўлламайди, аммо қуйидаги талабларга риоя қилиш бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) жамият манфаатларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ички суд жараёни ва шу кабиларга риоя қилишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) дискриминацияга йўл қўймаган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) бошқа зарарларни қоплаш ҳисобига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Экспроприация ва национализацияга ўхшаш бўлган чоралар» билвосита экспроприацияга тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг чора ва чоралари 1-бандга асосан экспроприацияга тенглаштирилади деб белгиланиши, далилларга асосланган ҳолда якка текширув ўтказишни талаб қилади ва бошқа далиллар қаторида қуйидагиларни кўриб чиқади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) иқтисодий таъсир кўрсатувчи чора ва чоралар, бунда Аҳдлашувчи Томоннинг чора ва чоралари инвестициянинг иқтисодий қийматига салбий таъсир кўрсатиши ўз ўзидан билвосита экспроприацияни вужудга келтирди деб белгиланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) чора ёки чоралар даражаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига ва у билан боғлиқ инвестицияларига нисбатан ҳаракати ёки қўлланилиши дискриминацияли бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) чора ёки чоралар даражаси бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторининг яққол оқилона инвестиция натижасини кутиш ишига аралашишга олиб келса; бундай кутиш бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторига айрим мажбуриятларни бажаришни олганидан вужудга келади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) чора ёки чоралар характери ва мақсади жамият манфаати мақсадларида қабул қилинган ва экспроприация мақсадлари учун мос келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шу билан бирга, истисно ҳолларда, бир Аҳдлашувчи Томон тарафидан жамият фаровонлигини оқилона қўллаб-қувватлашнинг кучли эҳтиёжидан келиб чиқиб ва дискриминация ҳисобланмайдиган тартибга солинадиган қонуний ижтимоий фаровонлик мақсадида қабул қилинган шундай чоралар: соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, билвосита экспроприация ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган компенсация бевосита экспроприация қилинган инвестицияларнинг ҳақиқий бозор қийматига мос келиши шарт ёки экспроприация тўғрисида ҳаммага маълум бўлиши керак, шундан қайси бири илгари содир бўлганлигига боғлиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компенсация тўлов санасига қадар бўлган даврдаги оқилона тижорат ставка бўйича ҳисобланадиган манфаатни ҳам ўз ичига олиши шарт. Компенсация асоссиз кечиктирилмаган ҳолда самарали амалга оширилиши ва эркин тўлов ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Зарар ва йўқотишлар учун компенсация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида зарар кўраётган тақдирда охирги Аҳдлашувчи Томон ҳарбий тўқнашувлар, фавқулодда ҳолатлар, қўзғолон ва бошқа шу каби вазиятлар оқибатида реституция, компенсация, зарарни қоплаш ва шунга боғлиқ тартибга солишнинг бошқа турлари бўйича бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати тарафидан ўзининг ёки бошқа учинчи давлат инвесторларига бериладиган қулай режимдан кам бўлмаган режим, манфаатдор инвесторга қайси бири қулай эканига боғлиқ ҳолда, яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳар қандай вазиятларда бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида реквизиция ёки охирги Аҳдлашувчи Томон давлатининг қуролли кучлари ёки ҳокимияти тарафидан инвестицияларни ёхуд унинг қисмларини йўқ қилиш туфайли зарар кўраётган тақдирда, етказилган зарар, агар ҳарбий ҳаракатлар ёки вазиятнинг зарурлиги бўйича юза келмаган бўлса, реституция ёки эквивалент компенсация олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ўтказмалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг қонунлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига, биринчи Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида қонуний йўл билан олган даромад ёки фойдани, барча солиқ мажбуриятлари бажарилганидан сўнг ўтказиб беришни кафолатлайди ва шу хусусият бўйича, аммо мутлақ бўлмаган, қуйидагиларни қамраб олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) даромад, фоизлар, дивидендлар, капитал ўсишдан олинган фойда, роялти ва бошқа интеллектуал мулк ҳуқуқига тегишли бўлган мукофотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) инвестиция битимларига доир тўловлар, шу жумладан қарз битими билан боғлиқ бўлган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) инвестицияларни тўлиқ ёки қисман сотиш ёхуд тугатиш оқибатида юзага келадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) инвестициялар муносабати билан меҳнат қилаётган бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқароларининг даромад ёки мукофоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) 6 ва 7-моддаларга кўра амалга ошириладиган тўловлар; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) инвестицияларга оид низолар оқибатида юзага келадиган тўловлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар мазкур Битимда бошқача кўрсатилган бўлмаса, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг қонунлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ юқорида келтирилган инвесторлар тарафидан амалга ошириладиган ўтказмаларни, барча солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажарганидан сўнг, кечиктирмасдан ўтказма кунида мавжуд бўлган бозор айирбошлаш курсида эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилишини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Томон ўзининг қонунлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ тенг ҳуқуқлик, дискриминацияга йўл қўймаган ва ҳаққоний қўллаш асосида ўтказмаларга йўл қўймаслиги мумкин, бу қуйидагиларга тааллуқли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) банкротлик, тўловга қобилиятсизлик ёки кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қимматли қоғоз фьючерси, опционлари ва бошқа ҳосила қимматли қоғозларни чиқариш, савдо ёки улар билан ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларда гумон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) нақд пул ўтказиш ёки бошқа пул кредит инструментлари тўғрисида хабар бериш; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) суд ва маъмурий ишларни кўрилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тўлов балансига оид қийинчилик вужудга келса ёки вужудга келиш хавфи мавжуд бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўтказмаларни вақтинча чеклаб қўйиши мумкин ва мазкур Аҳдлашувчи Томон тарафидан бу тадбирлар халқаро стандартларга риоя қилиш шарти билан амалга оширилади. Мазкур чеклашлар тенг ҳуқуқлилик, дискриминацияга йўл қўймаган ва ҳаққоний қўллаш асосида белгиланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Суброгация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бир Аҳдлашувчи Томон ёки у ваколат берган орган бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга оширган инвесторга кафолат ёки нотижорат хавфлардан суғурта шартномаси асосида тўловни амалга ошираётган бўлса, сўнгги Аҳдлашувчи Томон қуйидагиларни тан олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ордер, биринчи Аҳдлашувчи Томон давлати қонунлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ёки ҳуқуқий транзакциялари асосида, инвестор томонидан биринчи Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг ваколатли органига ҳар қандай ҳуқуқ ёки талаблар, шунингдек
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) биринчи Аҳдлашувчи Томон ёки унинг ваколатли органи суброгация асосида ҳуқуқларни амалга ошириш ҳуқуқидан бошлаб то ушбу инвесторнинг талабларини ижро этишгача ва инвестициялар билан боғлиқ бўлган мажбуриятларни инвестор каби айнан шу доираларда қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Имтиёз беришни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг корхонаси бўладиган инвесторига ва ушбу инвесторнинг инвестицияларига нисбатан ушбу Битим томони бўлмаган давлат фуқароси мазкур корхонага эгалик қилган ёки уни бошқарган тақдирда ушбу Битимда белгиланган имтиёзларни беришни қуйидаги ҳолларда рад этиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) имтиёз беришни рад этаётган Аҳдлашувчи Томон, ушбу Битимда иштирок этмаётган Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик муносабатларини қўллаб-қувватламаганда; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) имтиёз беришни рад этувчи Аҳдлашувчи Томон, ушбу Битим иштирокчиси бўлмаган томонга ёки шу томоннинг шахсига нисбатан қўлланиладиган корхона билан битимлар тузишни ман этадиган ёхуд агар ушбу Битим бўйича имтиёзлар корхонага ёки унинг инвестицияларига берилган тақдирда бузилиши ёки четлаб ўтилишига олиб келиши мумкин бўладиган чораларни кўрганда ёки уларни қўллаб-қувватлаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида ҳеч қандай тижорат фаолиятини олиб бормайдиган корхона бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон корхонаси бўладиган инвесторига ва унинг инвестицияларига нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида корхона ҳеч қандай муҳим иш фаолияти олиб бормаган ва ушбу Битим томони бўлмаган давлат фуқаролари ёки корхоналари корхонага эгалик қилган ёки бошқарган тақдирда ушбу Битимда белгиланган имтиёзларнинг берилишини рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги мазкур Битимни талқин қилиш ва қўллашга доир ҳар қандай низолар имкон қадар маслаҳатлашувлар йўли билан дипломатик каналлар орқали ҳал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар низони бундай йўл орқали ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, у олти ой мобайнида Аҳдлашувчи Томондан бирининг сўровига кўра аd hос ҳакамлик судига кўриб чиқиш учун топширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай суд 3 ҳакамдан иборат бўлади. Ҳакамлик суди тўғрисида ёзма сўров олинганидан сўнг икки ой давомида ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан ҳакамни тайинлайди. Ушбу икки ҳакам, кейинги икки ой давомида биргаликда икки Аҳдлашувчи Томонлар билан дипломатик муносабатда бўлган учинчи давлатнинг фуқаросини Ҳакамлик судининг раиси сифатида тайинлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар Ҳакамлик суди ёзма сўровнома келиб тушган санадан бошлаб тўрт ой мобайнида ташкил топмаса, Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири, бошқача келишув мавжуд бўлмаган бўлса, зарур тайинлашларни амалга ошириш учун Халқаро Суд Раисини таклиф қилиши мумкин. Агар Раис Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки у бошқа сабабларга кўра ушбу вазифани бажара олмаса, Халқаро Суд Раисидан кейин турувчи, Аҳдлашувчи Томонларнинг фуқароси бўлмаган ёки у бошқа сабабларга кўра ушбу вазифани бажаришига тўсқинлик бўлмаган аъзоси зарур тайинлашларни амалга оширишга таклиф қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳакамлик суди ўз процедураларини ўзи белгилайди. Ҳакамлик суди ўз қарорини мазкур Битим қоидаларига ва икки Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан халқаро ҳуқуқнинг тан олинган принципларига асосланган ҳолда қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳакамлик суди ўз қарорини кўпчилик овоз билан қабул қилади. Бундай қарор ҳар икки Аҳдлашувчи Томонлар учун қатъий ва мажбурийдир. Ҳакамлик суди ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг сўровига асосан қабул қилган қарорининг сабабини тушунтириб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳакамлик муҳокамасига тайинланган ўзининг суд аъзоси ва унинг вакиллигининг харажатларини ўз зиммасига олади. Раиснинг ва суднинг харажатлари Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан тенг қисмда қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Аҳдлашувчи Томон ва инвестор ўртасидаги низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон билан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори ўртасидаги бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги инвестицияларга доир ҳар қандай юридик низоларни ҳал қилиш имкон қадар томонлар ўртасида дўстона йўл билан музокаралар ўтказиш, шу билан бирга келишув процедуралари орқали ҳал қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар 2 дан 9-моддаларгача ёки 13-моддада кўрсатилган мажбуриятларни бир Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан бузилган деб айбласа, низо ҳар қандай томон тарафидан билдиришнома юборилган санадан бошлаб олти ой мобайнида музокара йўли билан ҳал қилинмаса, ушбу мажбуриятларни бузиш оқибатида зарар ёки зиён кўрган инвестор, ўз ихтиёрига кўра, қуйидаги даъвони бериши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) низо томони ҳисобланган Аҳдлашувчи Томон давлатининг ваколатли судига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1965 йил 18 мартда Вашингтон шаҳрида имзоланган Давлатлар билан чет эл шахслари ўртасида инвестицияга оид низоларни ҳал қилиш бўйича Конвенцияда назарда тутилган Инвестицияга оид низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказга, ёки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссиясининг ҳакамлик қоидаларига мувофиқ тузилиши лозим бўлган «аd hос» ҳакамлик трибуналига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) низо томонлари ўртасида келишилган ҳар қандай ҳакамлик инстанциясига ёки аd hос ҳакамлик судига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа Аҳдлашувчи Томон тегишли инвестордан низони халқаро ҳакамлик судига тақдим этишидан олдин ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ички маъмурий процедураларни тугатганлигини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар инвестор манфаатдор Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига ёки халқаро ҳакамлик судига низони тақдим этган бўлса, мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган тўрт тартибдан бири танланганлиги якуний деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар инвестор низо тўғрисида биринчи марта билган санадан ёки низони келтириб чиқарувчи воқеалар ҳақида биринчи марта билиши лозим бўлган вақтдан уч йилдан кўп вақт ўтган бўлса, низони ҳакамлик судига тақдим этиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар мазкур Битим қоидалари ҳакамлик қоидаларига зид бўлса, мазкур Битим қоидалари устун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суд низо бўйича томонлар ўртасида келишилган ҳуқуқ нормаларига асосан қарор қабул қилади. Бундай келишув бўлмаган тақдирда суд Аҳдлашувчи Томоннинг ҳуқуқини (унинг коллизион нормалар тўғрисидаги ҳужжатларини ҳам инобатга олган ҳолда) ва қўлланилиши мумкин бўлган халқаро ҳуқуқ нормаларини, хусусан ушбу Битимни ҳам қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар низолашаётган томонлар бошқача келишган бўлмасалар, Аҳдлашувчи Томон мазкур Битим доирасида ўз мажбуриятларини бузган деб суд қарори билан тасдиқласа, суд фақат алоҳида ёки инобатга олиб қуйидаги қарорни қабул қилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) пул компенсацияси ёки ҳар қандай қўлланиб бўладиган фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мулкни реституция қилиш, бу ҳолатда қабул қилинган қарор пул компенсациясига ва реституция ўрнига тегишли фоиз олишга қаратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳар бир низо томонига нисбатан суд томонидан қабул қилинган қарор қатъий ва мажбурий ҳисобланади. Икки Аҳдлашувчи Томон ҳакамлик судининг қарорини бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Низо томони якуний ҳал қилув қарорининг бажарилишини талаб қила олмайди, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Давлатлар билан чет эл шахслари ўртасидаги инвестицияга оид низоларни ҳал қилиш бўйича Конвенцияга биноан қабул қилинган якуний ҳал қилув қарорига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) қарор қабул қилинган кундан бошлаб 120 кун ўтган бўлса ва низода иштирок этувчи томонлардан ҳеч бири қарорни бекор қилиш ёки қайта кўриб чиқиш тўғрисида мурожаат қилмаган бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш тартиби тугатилган бўлса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) низо иштирокчилари томонидан танланган ҳар қандай бошқа ҳакамлик қоидалари, ЮНСИТРАЛ ҳакамлик регламенти, Инвестицияга оид низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказнинг қўшимча тартиб қоидалари асосида якуний ҳал қилув қарори қабул қилинган ҳолатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) қарор қабул қилинган кундан бошлаб 90 кун ўтган бўлса ва низода иштирок этувчи томонлардан ҳеч бири қарорни бекор қилиш ёки қайта кўриб чиқиш тартибини бошламаган бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) суд қарорни қайта кўриб чиқиш, бекор қилиш ва кучдан қолдириш тўғрисида қарор қабул қилган ёки даъво аризасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса ва ушбу қарор устидан ҳар қандай низо иштирокчилари томонидан эътироз бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳар бир низо иштирокчиси ўзи тайинлаган ҳакам ва ҳар қандай вакилининг судда иштирок этиши билан боғлиқ бўлган харажатларини қоплайди. Суд раисининг харажатлари ва судни ўтқазиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан тенг қисмда қопланади. Ҳакамлик суди низо иштирокчиларининг бирига харажатларнинг кўпроғини қоплашни юклаши мумкин ва тушунтириш беради. Агар Ҳакамлик суди низонинг бирор-бир иштирокчисининг талаби ёки эътирози асоссиз деб ҳисобласа, у ютқазган томонга ютган томоннинг харажатларини ва суд чиқимларини, оқилона сабабларни инобатга олган ҳолда, қоплашни юклаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Бошқа мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар бир Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ёки Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида амалдаги ёки келажакда белгиланадиган халқаро мажбуриятлари бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларига нисбатан мазкур Битимда белгиланганидан кўра қулайроқ режим яратишни назарда тутувчи қоидалардан иборат бўлса, бундай қоидалар ушбу Битимга зарар етказмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларига нисбатан битим, шартнома ёки контрактлар шаклида имзоланган ҳар қандай ёзма мажбуриятларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2-банд қоидаларига қарамай, исталган Аҳдлашувчи Томоннинг мажбуриятлари тижорат контрактлар доирасида бузилган ҳолларда ушбу Битим қоидалари бузилган ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим, у кучга киргунга қадар ёки кучга киргандан сўнг бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг ички қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилган инвестицияларга нисбатан қўлланилади, аммо ушбу Битим кучга киргунга қадар келиб чиққан низоларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг 12-моддаси 1-модданинг 2 (в)-бандида белгиланган инвесторларга нисбатан фақат қуйидаги ҳолларда татбиқ этилади: асосли ҳуқуқий даъво бўлмаганда ёки инвестор иштирокчиси бўлмаган томон билан имзоланган бошқа битимлар доирасида ҳуқуқий даъводан воз кечганда, қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон билан инвестор таъсис этилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Консультациялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг вакиллари вақти-вақти билан қуйидаги мақсадларда учрашувларни ўтказиб турадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ушбу Битим мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳуқуқий ахборот ва инвестициявий имкониятлар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) инвестиция муносабати билан юзага келган низоларни ҳал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) инвестицияни рағбатлантиришга доир таклифлар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) инвестиция билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳар қандай масалалар бўйича консультация ўтказишни талаб қилса, бошқа Аҳдлашувчи Томон кечиктирмасдан жавоб қайтариши лозим ва консультация навбат билан Пекин ва Тошкент шаҳарларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Талқин этиш (интерпретация)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг сўровига асосан 12-моддада кўрсатилган низоларни ҳал қилиш жараёнида Ҳакамлик суди ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонлардан ушбу Битимнинг низоли моддаларини биргаликда талқинини талаб қилиши шарт. Ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон сўровнома келган санадан бошлаб етмиш кун мобайнида ёзма равишда ўзаро келишилган қарорни Ҳакамлик судига тақдим қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-бандга асосан ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон қабул қилган ўзаро келишилган қарор, Ҳакамлик суди учун мажбурийдир. Ҳакамлик судининг қарори ўзаро келишилган қарорга мос келиши лозим. Агар Аҳдлашувчи Томонлар етмиш кун ичида ўзаро келишилган қарорга кела олмасалар, Ҳакамлик суди мустақил равишда қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ўзгартишлар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро розилиги асосида протоколлар билан имзоланадиган ўзгартишлар киритилиши мумкин, 18-моддага асосан кучга киради ва мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Кучга кириш, амал қилиш ва тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимни тасдиқланиши ва кучга кириши учун зарур ички ҳуқуқий процедураларни амалга оширганлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали ёзма равишда бир-бирларини хабардор қиладилар. Мазкур Битим икки билдириш хатининг сўнггиси олинган санадан бошлаб ўттизинчи кунида кучга киради. Мазкур Битим ўн (10) йил давомида амал қилади. Мазкур Битимнинг амал қилиши биринчи ўн (10) йиллик муддати тугашидан бир йил олдин бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга уни тугатиш тўғрисида ёзма хабарнома бермаса, кейинги ўн (10) йилга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга биринчи ўн йиллик муддати тугашидан олдин мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида хабарнома бериши мумкин. Мазкур Битим хабарнома юборилгандан санадан олти ой ўтгандан сўнг ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-моддадан 16-моддагача бўлган қоидалар мазкур Битимнинг амал қилиши тўхтаган санагача амалга оширилган инвестицияларга нисбатан келгусидаги ўн йиллик давр мобайнида кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим кучга кириш санасидан бошлаб 1992 йил 13 мартда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасидаги сармояларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УШБУНИ ТАСДИҚЛАГАН ҲОЛДА, лозим тарзда ҳукуматлардан ваколатли этиб тайинланиб, қуйида имзо чекувчи вакиллар ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пекин шаҳрида 2011 йил 19 апрелда, ҳар бири ўзбек, хитой ва инглиз тилларида икки асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2011 й., 3-4-сон)