Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2004 ЙИЛ 26 ФЕВРАЛДАГИ 90-СОН ҲАМДА «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 1998 ЙИЛ 16 ИЮНДАГИ 255-СОН ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сонли «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 26 март,
84-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 мартдаги 84-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й, 2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. «Дававианазорат» инспекциясининг моддий-техника таъминоти, шунингдек ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш:
олинган лицензияларга (сертификатларга) мувофиқ авиация фаолиятини амалга оширишдан юридик шахслар томонидан олинаётган даромадлардан мажбурий тўловлар ҳисобига амалга оширилади. Мажбурий тўловлар миқдори «Дававианазорат» инспекциясининг жорий йилга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган харажатлар сметаси доирасида юридик шахсларнинг ўтган йилги даромадларига мутаносиб равишда белгиланади;
авиация транспорти соҳасида фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғим ҳисобига амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 16 июндаги 255-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 143-модда; 2017 й., 36-сон, 957-модда)