Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
Тошкент шаҳрида автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 апрелдаги «Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 63-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини тартибга солиш, шунингдек мазкур хизматлар сифатини ошириш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 апрелдаги «Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 63-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Мазкур қарорга мувофиқ:
«Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланганлиги;
Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши;
2010 йил 1 майдан бошлаб, юридик шахслар томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг кўрсатилган мақсад учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорисиз автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш рухсатнома ҳужжатларисиз фаолият турларини амалга оширишга тенглаштирилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чораларини қўллашга олиб келиши белгилаб қўйилганлиги инобатга олинсин. Қатъий белгиланган солиқ ставкаси ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимнинг чекланган миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади.
3. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2010 йил 27 мартдаги «Тошкент шаҳри бўйича 2010 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида»ги 25/4-3-сонли қарори билан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизмат кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ой учун энг кам иш ҳақининг 8 баравари миқдорида тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
4. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун тўловларнинг чекланган миқдори мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари учун халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2010 йил 27 мартдаги 18/4-3-сонли қарорининг 5-иловаси билан тасдиқланган «Тошбозортайёрловсавдо» уюшмаси тизимидаги бозорлар балансидаги автотўхташ жойларида кўрсатилаётган хизматлар учун ундириладиган миқдордан ошмаслиги белгилансин.
5. Солиқ бошқармаси (Р. Мирзаев):
5.1. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахсларда фискал хотирали назорат-касса машинаси ва пластик карточкалардан тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали бўлиши назоратга олинсин.
5.2. Кўрсатилган пулли хизматлар учун ҳисоб-китоб ҳудудга киришда берилган квитанция асосида, назорат-касса машинаси ёки ҳисоб-китоб терминали чекини мажбурий тартибда берган ҳолда автотранспорт воситаси ҳудуддан чиқаётганда амалга оширилиши қатъий назоратга олинсин.
5.3. Юридик шахслар томонидан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича кўрсатилган пулли хизматлар учун тўлов нақд пул билан ҳам, пластик карточкадан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда ҳам амалга оширилиши, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатишдан тушган нақд пул тушумлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар куни банклар кассасига топширилиши таъминлансин.
5.4 Солиқ хизмати органлари томонидан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолияти, улар томонидан қатъий солиқ ва йиғимларни ўз вақтида тўлаб борилиши юзасидан назорат ўрнатилсин.
6. Туман ҳокимликлари, Солиқ бошқармаси (Р. Мирзаев), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Б. Тўлаганов), Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (А. Ходжаев), Йўл ҳаракати ҳавфсизилиги бошқармаси (Х. Дадаходжаев):
6.1. 1 майгача туманлар кесимида ҳудудда пулли хизматлар кўрсатаётган барча автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини хатловдан ўтказсинлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ушбу пулли хизматларни кўрсатиш тури соҳасидаги ўз фаолиятини тасдиқланган «Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом талабларига мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида таклифлар киритилсин;
6.2. Мавжуд автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойи Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 апрелдаги «Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 63-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 10-банди талабларига жавоб бериши назоратга олинсин.
7. Ободонлаштириш бош бошқармаси (А. Ризашев):
Бошқарма тасарруфида бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳудудларининг ижарага (субижарага) берилишига йўл қўймаслик мақсадида бошқарма қошида ушбу масалаларни тартибга солувчи бўлим (юридик шахс)ни ташкил этиш юзасидан таклиф киритилсин.
8. Тошкент шаҳар ҳокимининг қуйидаги айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
1996 йил 25 ноябрдаги «Қисқа муддатга тўхташ учун автомототранспортларни жойлаштириш жойларини ташкил қилиш тўғрисида»ги 654-Ф-сонли Фармойиши:
1999 йил 23 августдаги «Автомобиллар тўхташ жойлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 521-сонли қарори:
1999 йил 23 сентябрдаги «Автомобиллар тўхташ жойлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 590-сонли қарори;
1999 йил 26 ноябрдаги «Маъмурий бинолар Бошқармаси ва Пойтахт бизнес мажмуасини қайта тузиш тўғрисида»ги 714-сонли қарорининг 6.5.-банди;
2000 йил 24 октябрдаги «1999 йил 23 сентябрдаги «Автомобиллар тўхташ жойлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 590-сонли қарорига қўшимча киритиш тўғрисида»ги 594-сонли қарори.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ж. Усмонов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. ТЎХТАЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 9 апрель,
190-сон