Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.03.2012 йилдаги 76-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 20.03.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011-2016 ЙИЛЛАРДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА МАХСУС КОМИССИЯ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 20 майдаги ПҚ–1533-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек 2011 — 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурини амалга ошириш бўйича Махсус комиссия фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2011 — 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурини амалга ошириш бўйича Махсус комиссия тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 20 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 мартдаги 76-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011—2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурини амалга ошириш бўйича Махсус комиссия тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом 2011—2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурини амалга ошириш бўйича Махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади)нинг фаолиятини амалга ошириш тартибини, вазифалари ва ваколатларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 20 майдаги ПҚ–1533-сон қарори билан ташкил этилган коллегиал орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Махсус комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Махсус комиссиянинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Махсус комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011—2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб боришни таъминлаш ҳамда ҳар ярим йиллик ва умуман йил якунлари бўйича унинг жорий ижроси натижаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларининг кўриб чиқиши учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади)га умумий раҳбарлик қилиш ва Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таклифлари бўйича олий таълим муассасалари бинолари ва иншоотларининг амалдаги техник ҳолатини, шунингдек ҳар бир олий таълим муассасасининг моддий-техник таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда уларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги манзилли дастурларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг даромадлари барқарор шакллантирилиши, ўз вақтида молиялаштирилиши ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини доимий назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ва нотижорат ташкилотларини жалб этиш, шунингдек хайр-эҳсон қилувчиларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг грантлари ва маблағларини жалб этишда Жамғармага кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Махсус комиссиянинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Махсус комиссия ишларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссиянинг вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни вазирликлар ва идоралардан сўраш ва белгиланган тартибда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз мажлисларида вазирликлар ва идоралар вакилларининг, шунингдек Махсус комиссия ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича Махсус комиссия аъзоларининг ахбороти ва ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 20 майдаги ПҚ–1533-сон қарори билан маьқулланган рўйхатга киритилган олий таълим муассасалари объектлари бўйича танлов тартиб-қоидалари ўтказилишини тезлаштириш, уларнинг юқори сифатли бўлишини таъминлашни назарда тутган ҳолда лойиҳа ва тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш муддатлари тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурият бўлганда, календарь йил мобайнида Жамғарма даромадлари (манбалар бўйича) ва харажатлари прогноз параметрларини аниқлаштиришга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, шунингдек тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг хулосалари асосида манзилли дастурнинг прогноз қувватларига ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011—2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурини амалга ошириш доирасида алоҳида масалаларни ўрганиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Махсус комиссия фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Махсус комиссияга раис бошчилик қилади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия мажлисларининг кун тартибини белгилаш ва уларни чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича унинг аъзолари ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар фаолиятини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссиянинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ишларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Махсус комиссия мажлисларни, заруриятга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг раҳбарларини таклиф этган ҳолда ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия аъзосининг ташаббуси билан навбатдан ташқари мажлис ўтказилиши мумкин. Махсус комиссиянинг навбатдан ташқари мажлисини ўтказиш тўғрисидаги асосли талаб ёзма шаклда ишчи органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Махсус комиссия мажлисини унинг раиси олиб боради. Комиссия раиси ҳозир бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари олиб боради. Агар Махсус комиссия мажлисида унинг аъзоларининг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлса мажлис ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Махсус комиссия раиси билан келишув бўйича Махсус комиссиянинг узрли сабабларга кўра мажлисда ҳозир бўлмаган аъзоларини уларнинг овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашадиган вакиллари алмаштириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Махсус комиссия мажлисларида тегишли вазирликлар ва идораларнинг таклифлари, шунингдек ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган ўрганишлар натижалари кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Махсус комиссиянинг ишчи гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Юкланган вазифаларни амалга ошириш учун Махсус комиссия, зарурият бўлганда, ишчи гуруҳлар ташкил этади, уларда ишлаш учун тегишли мутахассисларни жалб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ишчи гуруҳлар фаолияти Махсус комиссиянинг иш режасига ва Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланган Дастурни амалга ошириш бўйича масалаларни ўрганиш жадвалига мувофиқ ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ишчи гуруҳ Дастурни амалга ошириш доирасида назарда тутилган олий таълим муассасалари объектлари бўйича қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳолатини жойига бориб ўрганади ва таҳлил қилади. Бунда ўрганиш ва таҳлил Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланган ўрганиш режаси ва саволномасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишчи гуруҳ жойга боргунга қадар тайёрланган режа ва ўрганиш саволномаси тегишли олий таълим муассасаларига юборилади, Олий таълим муассасалари улар асосида зарур материаллар тайёрланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишчи гуруҳ жойга келгандан кейин тегишли олий таълим муассасаси томонидан тайёрланган материалларни, шунингдек Махсус комиссия қарорлари бажарилишини ўрганади ва таҳлил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурни амалга ошириш доирасида назарда тутилган олий таълим муассасалари объектлари бўйича қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳолатини ўрганиш ишчи гуруҳ томонидан бевосита тегишли олий таълим муассасасига бориб, ишлаб турган, қурилаётган, реконструкция қилинаётган ва таъмирланаётган объектларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ ўз функцияларини амалга оширишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурни амалга ошириш доирасида назарда тутилган олий таълим муассасалари объектлари бўйича қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳолатини ўрганиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек тасарруфида олий таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бўлинмаларидан, шунингдек тасарруфида олий таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралардан зарур маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ишчи гуруҳ ўрганиш натижалари бўйича тегишли олий таълим муассасаси билан биргаликда Махсус комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун хулоса ва зарур материалларни тайёрлайди. Хулоса ишчи гуруҳ ва олий таълим муассасаси раҳбарлари томонидан имзоланади ҳамда бошқа материаллар билан бирга Махсус комиссияга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва аъзолари ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарлари тайёрланган материалларнинг сифати ва холисоналиги учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Махсус комиссиянинг ишчи органи ва котиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти Махсус комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Махсус комиссиянинг ишчи органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатдаги давр учун Махсус комиссиянинг иш режаси лойиҳасини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан, шунингдек тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралардан ва Махсус комиссия аъзоларидан зарур материалларни олиш ҳуқуқига эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлашни ва Махсус комиссия мажлислари ўтказилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссиянинг кўриб чиқиши учун ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек унинг қарорларига мувофиқ бошқа материалларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Махсус комиссия котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча зарур материаллар Комиссиянинг навбатдаги мажлисига ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисига материаллар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар ва ишчи орган ишларини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибидаги масалалар бўйича Комиссия мажлислари ўтказилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажлисларни ўтказиш муддатлари ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини Махсус комиссия раиси билан келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойидан хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия қарорларининг ижроси мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини кўриб чиқиш учун Махсус комиссия мажлисига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни Махсус комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Махсус комиссия мажлисининг кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича ҳужжатлар туркумида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган материаллар (ишчи гуруҳларнинг хулосалари, таҳлилий маълумотлар, жадваллар ва шу кабилар) ҳамда Махсус комиссия қарорининг лойиҳаси мавжуд бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Махсус комиссия томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижросини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Махсус комиссиянинг қарори мажлисда қатнашаётган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Махсус комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Махсус комиссия раиси қарорларни тезкорлик билан қабул қилиш мақсадида комиссия аъзолари билан келишилган алоҳида масалалар бўйича Махсус комиссия қарорини сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Махсус комиссиянинг қарорлари ишчи орган томонидан Махсус комиссия мажлиси протоколи билан расмийлаштирилади. Махсус комиссия мажлисининг протоколига унинг барча аъзолари виза қўяди, у масъул котиб томонидан имзоланади, Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланади ҳамда бир ҳафта муддатда Махсус комиссия аъзоларига, шунингдек тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган манфаатдор вазирликлар ва идораларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Махсус комиссия протоколининг асл нусхаси ҳамда унга доир материаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Махсус комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Махсус комиссиянинг ишчи органи Махсус комиссия қарорларининг ижроси назорат қилинишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ишчи орган Махсус комиссия қарорларининг бажарилишини мунтазам равишда ўрганади ва кўриб чиқади, зарурият бўлганда Махсус комиссия раисига тегишли таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Махсус комиссия қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши ҳолатини ўз мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиқади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 134-модда, 36-сон, 412-модда)