Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли фармони ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-3972-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-3972-сонли Фармони ижро учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Фармонга мувофиқ қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
2.1. 2008 йилнинг 1 апрелидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар ўрта ҳисобда 1,12 баравар оширилганлиги;
2.2. 2008 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
иш ҳақи — ойига 20865 сўм;
ёшга доир пенсиялар — ойига 41330 сўм;
ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нўлинчи) разряд — ойига 20865 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 41330 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 25030 сўм миқдорида белгиланганлиги.
2.3. Иш ҳақига қўшиладиган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, шунингдек пенсиялар, икки ёшгача бўлган болаларни тарбиялаётган оналарга, болали оилаларга бериладиган нафақалар ҳамда энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2008 йилнинг 1 алрелидан бошлаб Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги;
2.4. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, пенсиялар, нафақа ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ харажатлар республика Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиши;
2.5. Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 2008 йилнинг 1 алрелидан бошлаб иш ҳақи миқдорини мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш, шунингдек жорий йил бошидан хўжалик юритувчи субъектлар зиммасига тушадиган солиқ юки даражасини пасайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини оширишлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Б.С. Камолов), туман ҳокимликлари, бош бошқармалар, бошқармалар, бюджетдан молияланадиган ташкилот ҳамда муассасалар билан биргаликда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг мансаб маошлари миқдорини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли Фармони ва мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилиши таъминлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2007 йил 24 октябрдаги 907-сонли қарори (4-банди истисно қилинган ҳолда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.И. Тоҳиров зиммасига юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳоким А. ТЎХТАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 14 март,
147-сон