13.03.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2338
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарори, 13.03.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2338
Кучга кириш санаси
23.03.2012
Ҳужжат 23.03.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИНГАН ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ДИПЛОМАТИК ВАКОЛАТХОНАЛАРИ ВА КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИ, ШУНИНГДЕК УЛАРГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИГА НИСБАТАН ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ҲАҚИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 13 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2338]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена Конвенциясининг 41-моддаси 1-бандига, Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена Конвенциясининг 55-моддаси 1-бандига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 17-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий суди қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 13 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 13 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд раиси Б. МУСТАФОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 13 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2012 йил 13 февралдаги 7, 5 ва 22-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Йўриқнома Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена Конвенциясининг 41-моддаси 1-бандига, Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена Конвенциясининг 55-моддаси 1-бандига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 17-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига (ва уларнинг оила аъзоларига) (кейинги ўринларда дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар деб юритилади) нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — дипломатик ваколатхоналар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахслар бўлган маъмурий-техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қонунийлик, қонун олдида барчанинг тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига мувофиқ дахлсизликдан фойдаланувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бундай шахсларга ва улар вакили бўлган дипломатик ваколатхоналарга нисбатан комплекс таъсир чораларини қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўл-патруль хизмати ходимларининг ҳаракатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишлари аниқланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўл-патруль хизмати ходимлари (кейинги ўринларда — ЙПХ ходимлари деб юритилади) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади ҳамда бу хусусда баённомага ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ҳуқуқбузар шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар эгасига қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дахлсизликдан фойдаланувчи шахс транспорт воситасини бошқараётиб алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда бўлган деб ҳисоблаш учун етарли асослар бўлса, ЙПХ ходими бошқа шахслар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳайдовчини вақтинча транспорт воситасини бошқаришдан четлаштиради, ҳайдовчининг розилигига кўра, белгиланган тартибда алкоголли ичимлик, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастликни аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтишни таклиф қилади. Ушбу ҳолат бўйича ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмига ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда — ТИВ деб юритилади) тегишли дипломатик ваколатхонани дарҳол хабардор этиш учун маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тинтув ёки текширув деб баҳоланиши мумкин бўлган талаблар (транспорт воситасининг капоти ёки багаж бўлмасини очиш) қўйилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар ЙПХ ходимларининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабларини бажармаган ҳолларда, транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиси, ҳуқуқбузарликни содир этиш вақти, санаси ва жойи албатта кўрсатилган ҳолда тегишли далолатнома тузилади. Далолатнома ЙПХ ходимлари ва икки холис томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дахлсизликдан фойдаланувчи шахс бошқараётган транспорт воситаси билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси (кейинги ўринларда ЙТҲ деб юритилади) факти бўйича материалларни расмийлаштириш вақтида, агар у тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаса, ЙПХ ходими унга ушбу жараёнда иштирок этишни таклиф қилади. Агар ҳайдовчи ёки йўловчилардан бирортаси иштирок этишни хоҳламаса, ЙПХ ходими ЙТҲ иштирокчилари тўғрисидаги зарур маълумотларни ёзиб олади. Бундай ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомага ҳайдовчи йўқлигининг сабаби тўғрисида ёзиб қўйилади ҳамда баённома уни тузувчи ва икки холис томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар дахлсизликдан фойдаланувчи шахс бошқараётган транспорт воситаларини тўхтатиш учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчилар ёки йўловчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар транспорт воситасининг ҳаракатланиш хусусияти ҳайдовчининг бошқариш қобилиятига шубҳа туғдирса (йўналишнинг ва / ёки тезликнинг кескин ўзгариши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасининг техник носозлигидан далолат берувчи белгиларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари кўринишини яширувчи бирор-бир воситалардан фойдаланиш мавжудлиги (уларнинг белгиланмаган жойга мустаҳкамланиши ёки бошқача предметлар билан ёпилиши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчиларнинг ЙТҲни, жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этишга алоқадорлиги тўғрисида далолат берувчи маълумотларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш тўғрисидаги қарорларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат стандарти нормаларига мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ёки туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланиш, дипломатик ваколатхона бошлиғининг транспорт воситаси бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг иккинчисаккизинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлмаганда транспорт воситаларини тўхтатиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ЙПХ ходимлари қуйидаги ҳолларда ҳайдовчига транспорт воситаси кабинаси (салони) дан чиқишни таклиф қилишлари мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасининг техник носозлигини ёки юк ташиш қоидалари бузилишларини бартараф этиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчининг алкоголли ичимлик, гиёванд модда таъсиридан ва ўзгача тарзда мастлик ҳолатида деб ҳисоблаш учун етарли асослар бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчилар ёки йўловчилар маъмурий ҳуқуқбузарлик ва/ёки жиноятлар содир этишда гумон қилинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ЙПХ ходимларининг дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларга нисбатан муносабатлари қонунийликка қатъий риоя этиш, ўз вазифаларини аниқ бажариш, шунингдек ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришдаги принципиаллик ушбу шахсларга эътибор, хайрихоҳлилик ва ҳурмат кўрсатиш билан асосланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙПХ ходимлари дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларга мурожаат қилишда қўлни бош кийимга қўйиб ўзини таништириши, ўз лавозими, махсус унвони ва фамилиясини айтиши, транспорт воситасини тўхтатиш сабабини маълум қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙПХ ходимлари дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар билан сўзлашишда хотиржам ва вазмин бўлишлари лозим, уларнинг тортишувга киришиши, ўзини йўқотиши, қўполликка қўполлик билан жавоб қайтариши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоли вазиятлар, эътирозлар пайдо бўлганда ёки дахлсизликдан фойдаланувчи шахснинг талабига кўра ЙПХ ходими кўкрак нишонининг тартиб рақамини айтади ва хизмат гувоҳномасини қўлидан чиқармай кўрсатади. Бу ҳақда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомага ёзиб қўйилади ва қўшимча материаллар баённомага қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш ва уларга таъсир чоралари қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ва бошқа ҳужжатлар ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан эътиборан бир сутка давомида ТИВнинг Дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бошқармасига (кейинги ўринларда Дипхорижхизмат деб юритилади) тегишли дипломатик ваколатхонани хабардор қилиш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ёки бошқа ваколатли орган Дипхорижхизматдан дипломатик ваколатхонанинг маъмурий жавобгарликка тортишга розилиги тўғрисида хабарномани олганидан кейин ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо кўрсатилган қарор қабул қилингандан сўнг бундай қарор Дипхорижхизмат орқали тегишли дипломатик ваколатхонага ижро этиш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипхорижхизмат йўл ҳаракати қоидаларини бузган дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар тўғрисида маълумотлар базасини ташкил этади, унга бундай шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида келиб тушаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар ва суд ёки бошқа ваколатли органнинг қарорлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипхорижхизмат суд ёки бошқа ваколатли органнинг қарорини бажариш талаби баён этилган ноталарни тегишли дипломатик ваколатхоналарга юборади ва уларни умумлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарима Дипхорижхизмат кассасига тўланади, ундан тегишли транзит ҳисоб рақамларга ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган тақдирда, шунингдек суд ёки бошқа ваколатли орган қарорини бажаришни рад этса ёки бўйин товласа, тегишли дипломатик ваколатхоналар ёки дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар Дипхорижхизматга транспорт хизмати (автомобилни рўйхатга қўйиш, рўйхатдан чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини бериш ва алмаштириш, техник кўрикдан ўтказиш ва бошқалар) кўрсатишни сўраб мурожаат қилганда, бундай хизматлар маъмурий жазолар ижро этилмагунга қадар кўрсатилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипхорижхизмат дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун суд ёки бошқа ваколатли орган қарорини ижро этилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳуқуқбузарларга нисбатан қуйидаги таъсир чоралари ҳам қўлланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир йил давомида йўл ҳаракати қоидалари уч маротабадан кўп бузилганда, ҳуқуқбузарга бириктирилган транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари Дипхорижхизмат томонидан олти ойгача бўлган муддатга олиб қўйилиши мумкин ёки тегишли дипломатик ваколатхона бошлиғи ТИВга тушунтириш ишлари учун чақиртирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларидан маҳрум қилинган шахс мазкур автомобилдан бошқа давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари билан фойдаланган тақдирда, ушбу факт ЙПХ ходимлари томонидан расман ҳужжатлаштирилади ва Дипхорижхизматга топширилади, Дипхорижхизмат бундай йўл ҳаракати қоидалари бузувчисининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги таклифни ТИВ раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Йўриқноманинг 7-банди еттинчи хатбошисида кўрсатилган таъсир чоралари қўллангандан сўнг бир йил давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш такроран содир этилса, ТИВ тўғридан-тўғри (Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари орқали) тегишли давлатнинг ташқи ишлар вазирлигига ушбу давлат дипломатик ваколатхонасининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилишини таъминлаш бўйича чоралар кўришни сўраб Нота юборади. Бошқа ҳолларда ТИВ тегишли давлат ташқи ишлар вазирлигини йўл ҳаракати қоидалари бузувчисини аккредитациядан маҳрум қилиш нияти тўғрисида хабардор қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипхорижхизмат ҳар чоракда дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши тўғрисида барча дипломатик ваколатхоналарга батафсил статистик маълумотларни ўз ичига олган умумлаштирилган тематик ахборотнома юборади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИВ Дипломатик маълумотномада ва зарур бўлганда бошқа манбаларда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни мунтазам равишда тўламайдиган дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларнинг «қора рўйхат»ини эълон қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Йўриқнома кучга киргандан сўнг ТИВ барча дипломатик ваколатхоналарга бундан буён дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган маъмурий жазо қўлланиши тўғрисида циркуляр Нота юборади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 121-модда, 17-сон, 198-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 10/18/2338-2/0625-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)