Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. 2011 йилнинг 18 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ ҳукуматлари бошлиқлари Кенгаши мажлисида имзоланган 1992 йил 8 февралдаги гидрометеорология соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Протокол тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 февраль,
ПҚ-1718-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 10-сон, 100-модда)