Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида» 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-269-сон Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 21 февраль,
ПФ-4424-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПФ-4424-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида» 1994 йил 7 февралдаги ПФ-758-сон Фармони 2-бандининг олтинчи хатбошидаги «кўчмас мулк биржаларини» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорида:
а) 6-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Белгилансинки, суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларига мувофиқ автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш фақат очиқ аукцион савдолари орқали амалга оширилади»;
б) 7-илованинг:
1- бандида «2004 йил 25 мартдаги 140-сон» сўзлари «2009 йил 15 июлдаги 200-сон» сўзлари билан алмаштирилсин;
2- банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситаларини сотиш фақат ихтисослаштирилган савдо ташкилотлари томонидан, махсус ажратилган савдо майдонларида ўтказиладиган очиқ аукцион савдолари орқали, кўчмас мулкни сотиш эса — риэлторлик ташкилотлари (кейинги ўринларда — савдо ташкилотчилари) томонидан ўтказиладиган очиқ аукцион савдолари орқалигина амалга оширилади.
Савдо ташкилотчилари томонидан автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш бўйича ўтказиладиган аукцион савдоларида ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс бевосита ёхуд вакил орқали иштирок этишга ҳақли»;
биринчи хатбошидаги «сотувчи биржалар» сўзлари «сотишни амалга оширадиган савдо ташкилотчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «биржалар» сўзи «савдо ташкилотчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4- банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Савдо ташкилотчисини танлаб олишда унинг мазкур соҳадаги тажрибаси ва ишчанлик обрўси, савдо майдонлари, сақлаш жойлари, малакали мутахассисларнинг мавжудлиги, ташкилот молиявий аҳволининг қониқарлилиги, қарздорлиги, шу жумладан бюджет олдида қарздорлиги йўқлиги, кўрсатиладиган хизматларнинг қиймати ва бошқа мезонлар ҳисобга олинади.
Савдо ташкилотчиси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда — Суд департаменти)нинг ҳудудий бошқармаси ўртасида муддатини узайтириш ҳуқуқи билан бир йилга шартнома тузилади.
Шартнома муддатини узайтиришда савдо ташкилотчиси томонидан мазкур шартнома шартларига риоя этилгани ҳамда аукционни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги инобатга олинади.
Танловни ўтказиш тартиби, шу жумладан савдо ташкилотчиларини танлаб олиш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10- банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш суд ижрочиси томонидан савдо ташкилотчисига бериладиган буюртма асосида амалга оширилади»;
11- банднинг биринчи хатбошидаги «биржага ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги буюртмани» сўзлари «савдо ташкилотчисига ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги буюртмани» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банддаги «Биржанинг» ва «биржага» сўзлари «Савдо ташкилотчисининг» ва «савдо ташкилотчисига» сўзлари билан алмаштирилсин;
15- банднинг биринчи хатбошидаги «биржа» сўзи «савдо ташкилотчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
16- банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида «биржа» сўзлари «савдо ташкилотчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банднинг биринчи хатбошидаги «биржа» сўзи «савдо ташкилотчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
23- банднинг биринчи хатбошидаги «биржанинг» сўзи чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошида «биржага» сўзи «савдо ташкилотчисига» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошида «биржанинг» сўзи «савдо ташкилотчисининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «биржа» сўзи «савдо ташкилотчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «биржада» сўзи «савдо ташкилотчисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
27 ва 28-бандлардаги «биржа» сўзи «савдо ташкилотчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «биржага» сўзи «савдо ташкилотчисига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Савдо ташкилотчиси аукцион ўтказиш ҳақида илгари хабарнома эълон қилинган оммавий ахборот воситаларида аукцион тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида хабар бериши шарт. Савдо ташкилотчиси, шунингдек, суд ижрочисининг тегишли ёзма хабари келиб тушган кундан бошлаб 5 банк кунидан кечиктирмасдан, аукционда қатнашиш истагини билдирган шахслар томонидан ўтказилган закалат пули қайтарилишини таъминлайди»;
33-банднинг иккинчи хатбошидаги «биржанинг» ва «биржа» сўзлари «савдо ташкилотчисининг» ва «савдо ташкилотчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Биржа» сўзи «Савдо ташкилотчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «биржадан» сўзи «савдо ташкилотчисидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
36- банддаги «биржа» сўзи «савдо ташкилотчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
37-банднинг иккинчи хатбошидаги «биржанинг» ва «биржа» сўзлари «савдо ташкилотчисининг» ва «савдо ташкилотчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
39-банддаги «биржалар» сўзи «савдо ташкилотчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш юзасидан автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг иловасидаги «(биржа ваколатли шахси Ф.И.О.)» сўзлари «(савдо ташкилотчиси ваколатли шахсининг Ф.И.О.)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарори:
1-иловасининг 8-банди иккинчи хатбошидаги «биржалар, баҳоловчи ташкилотлар, савдо ташкилотлари» сўзлари «баҳоловчи, ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-иловадаги «биржалар» сўзи «ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 286-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 77-модда; 2017 й., 17-сон, 286-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)